Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Миссионерлик, миллатга таҳдиддир

Миссионерлик, миллатга таҳдиддир
57
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
14.03.2020 йил санасида жойланди

Ўзбекистон халқи кўп миллатли бўлиши билан бирга, маҳаллий аҳоли ўз урф-одатларига жуда кўп содиқдир. Ислом дини маҳаллий халқларнинг урф-одатларига чуқур кириб кетиб, ҳаёт тарзига айланиб қолган. Халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги бевосита Ислом дини билан чамбарчас боғлиқ.

Ўзбекистонда кейинги пайтларда мусулмонларни ва маҳаллий халқларни турли хил диний секталарга ўтказишни тарғиб этувчи миссионерлик  ҳаракати кўзга ташланмоқда. Ўз динидан воз кечиб ўзга динларга ўтиб кетаётган кишиларнинг хатти-ҳаракатларини ифодаловчи прозелитизм натижасида диний ҳамжиҳатлилик, бағрикенглик, динлараро муносабатларни қарама-қарши қўйилиши ва кескинлашишига, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга сабаб бўлиши мумкин.

Миссионерлик сўзи лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», «миссионер» эса «вазифани бажарувчи», «миссионерлик» эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуи маъноларини билдиради.

Миссионерлик билан бевосита боғлиқ “прозелитизм” тушунчаси эса, юнонча — ргоsеlitos — янги мазҳабни қабул қилган киши, яъни бошқа мазҳабдагиларни, аввало, мусулмонларни христианликка киритиш, яъни ўзига хос «салб юриши».

Миссионерлик, асосан христианлик динига хосдир. Бундай ҳаракат христианлик дини қадимий Византия империясининг давлат дини сифатида эълон қилинган даврдан буён амалга оширилиб келмокда. Христиан руҳонийлари даставвал миссионерлик ҳаракатини Европа ва Яқин Шарқдаги кўпхудоликка эътиқод қилиб келган аҳолини яккахудоликка даъват қилиш байроғи остида олиб бордилар. Шу тариқа IVасрда пайдо бўлган христиан миссионерлиги XIII-XVI асрларда Ҳиндистон, Хитой, ва Японияга кириб борди.

Католик черковида эса миссионерлик Испания ва Португалия империялари ташкил топгач (XIII-XVIасрлар) да тараққий этди.

Миссионерлик ҳаракати Буюк Рим империясига янги ерларни ўзлаштиришга катта ёрдам берди.

Дунёга христианликни (насроийликни) миссионерлик йўли билан ёйишда мазкур дин бутун инсоният учун бирдан-бир халоскор дин сифатида тарғиб, ташвиқ қилинади ва бунинг учун энг замонавий информацион технологик восита, усуллар ишга солинади. Бунда кишилар руҳияти, онгига психологик таъсир кўрсатишга алоҳида эътибор берилади.

Миссионерлик ва прозелитизм глобаллашув жараёнида маънавий-мафкуравий таҳдид воситаси бўлиб, аввало, жаҳондаги муайян кучларнинг геополитик мақсад ва манфаатларига йўналтирилган холда олиб борилмоқда. Мисол, XIX асрга келиб эса миссионерлик янгидан фаоллашди.Ушбу ҳаракат вакиллари ўз фаолиятларини Африкада кенг тарзда ёйиб, ўз мамлакатларининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар.

Иккинчи томондан, халқнинг миллий маънавияти, урф-одат ва анъаналари, миллий менталитети диний таълимот сифатида шаклланган бўлиб, миссионерлик ва прозелитизм халнинг миллий ўзлигидан бегоналашувига, манқуртлашувига, давлатнинг ички ҳаётида миллий, диний, ижтимоий зиддиятларнинг чуқурлашувига сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнларида миллий-диний қадрятларни фуқаролар онги – тафаккурига  сингдиришга, маънавий иммунитетни шакллантиришга муҳим эътибор берилмоқда.

Агар бу ҳаракатга бепарволик билан қаралса, жамиятда жуда катта муаммоларга сабаб бўлади. Миссионерлик келтириб чиқараётган салбий оқибатларни айрим ҳаётий мисолларда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, баъзи христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда. Майитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар юзага келаётгани эшитиб ё гувоҳи бўлиб турибмиз.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда миссионерлик ҳаракати инсонлар орасида ҳамда баъзи-бир ёшларимиз нигоҳида  диний мутаассибликнинг ўзига хос кўриниши сифатида намоён бўлмоқда десак асло муболаға бўлмайди.

Фарзандларимизга тарбия ёки таълим берилаётганда диний бағрикенглик тамоилларини ўргатамиз албатта. Шу жараёнда, бағрикенглик дегани уларнинг динига ўтиб кетиш ёки эътиқодларига эргашиш дегани эмаслигини тушунтиришимиз керак.

Нодирбек НИШОНОВ,
Фарғона шаҳар “Муҳаммад авлиё” масжиди имом-ноиби

Калит сўзлар: мақоламиссионерликпрозелитизмхристианлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Ахлат ташламанг!!!”

Кейинги мақола

Инсоннинг айбини ошкор этиш жоизми ёхуд қандай ҳолларда беркитиш лозим?​

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
53
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
42
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
66

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
57
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
62
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
76
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
27
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
16
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
45
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
41
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]