Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Ахлат ташламанг!!!”

“Ахлат ташламанг!!!”
328
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
13.03.2020 йил санасида жойланди

Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Мўмин инсонда иймон бўлиши билан бирга, поклик бўлмаса, банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Шу сабаб ҳам мўмин-мусулмон ҳар бир ишни покланишдан бошлайди.

Теварак-атрофни озода сақлаш пайида бўлади. Бобо-бувиларимиз, ота-оналаримиз: «Чиқиндини ариққа супурма, сувга тупурма, ҳовли ва кўчаларга ахлат ташлама», деб қайта-қайта тайинлар эдилар. Илгарилари ариқ ва булоқларнинг сувидан ҳеч ҳадиксиз қониб ичардик. Иссиқ нонларни оқар сувларда оқизоқ қилиб ердик. Ҳозир ким ҳам маҳалла, гузарлар оралаб оқиб ўтадиган ариқдан сув ича олади? Баъзилар ҳеч тортинмай ариққа суприндини ташлашади, кир ювилса, мағзавасини оқизишади. Ҳар жойда кўз тушса, ҳижолатга соладиган бир манзара бор. Уйлардан узоқлашилмасдан исталган жойга ташлаб кетилган чиқиндиларни кўриш мумкин. Улар уй ва ҳовлилардан чиқарилган. Ҳатто орасида нон бўлакларини кўриб, одам ачиниб кетади. Ойша (розийаллоҳу анҳо) онамиздан ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: «Пок бўлинглар, зеро Ислом пок диндир ва фақат пок кишилар жаннатга кирур».

Яшаётган жойларимизнинг тоза бўлиши, аввало, ўзимизга боғлиқ. Фақат ҳовли ва уйларимиз эмас, қишлоқ, шаҳарларимиз ҳам ўзимизники. Унинг озодалигига тозалик идоралари ходимларидан ташқари ҳар биримиз жавобгармиз, масъулмиз. Ким уйи ифлос бўлишини, чиқиндилар сочилиб ётишини истайди? Ҳеч ким! Аммо буни кўчамизга раво кўрамиз. Гоҳида ҳатто машинадан тушишгада эриниб, баъзи кишилар уйидан халтачаларга солиб берилган чиқиндиларни пана-пастқамларга улоқтириб кетишади. Шу боис ҳам йўлларимиз бўйида қоғоздан тортиб ҳар хил чиқиндилар сочилиб ётади, чекка жойларда уюлиб, бадбўй ҳидлар тарқатади. Бир қанча касалликлар ахлат уюмларидан тарқайди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз.

Тупроқ, сув, ҳаво ва бошқа нарсаларни тоза сақлаш, уларни ифлосланишига йўл қўймаслик ва соғлиқ учун зарарли бўлган нарсалардан сақланиш кабилар шариатимизнинг буйруғидир. Муоз ибн Жабал (розияллоҳуанҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

«Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар», деганлар (Абу Довуд).

Ҳозирги кунда барча ерларда ахлат ташлаш учун алоҳида жойлар қурилган. Шундай экан, ҳар хил ахлат ва чиқиндиларни махсус жойларга ташлаш лозим, аксинча дуч келган жойга ташлаш мусулмончиликка ҳам, одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди.

Киши покликни ўзидан бошлаши керак, яъни ўзини иймони бутун мусулмон деб билган ҳар бир инсон кўча-куйларга ахлат ташламаслиги, оиласини ва яқинларини ҳам шунга чақириши керак.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадиси шарифларида бундай деганлар:

«Бир одам йўлда кетарди, жуда қаттиқ чанқади. Шунда қудуқ топиб, унга тушди ва сувидан ичди. Сўнг қудуқдан чикиб қараса, бир ит чанқаганидан тупроқни яларди. У одам ўзи қандай чанқаган бўлса, у ҳам шундай чанқаганини ўйлаб, қудуққа қайтиб тушди. Маҳсисида сув олиб чиқиб, итни суғорди. Аллоҳ таоло у одамнинг гуноҳларини кечирди».

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда шундай дейилган:

«Қайси бир мусулмон киши бирор кўчат ёки экин экса, кейин ундан қуш ёки инсон ёхуд бирор жонивор еса, эккан одамга садақа савоби ёзилади» (Имом Бухорий).

Демак, биз ўзимиз яшаб турган жойга ва маҳалла-кўйларга турли дарахт кўчатларини экиб обод қилсак, бундан нафақат инсонлар, балки қушлар ҳам манфаат топади. Ҳадиси шарифда айтилишича, экилган ҳар бир дарахтнинг айтаётган тасбеҳи, ўша дарахтни эккан кишининг номаи аъмолига ёзилади ҳамда унинг мевасидан бошқалар еса ёки соясида ўтирса, эккан кишининг амал дафтарига садақа савоби ёзиб қўйилади.

Жамоат жойларида, ўқув даргоҳларида, кенг жамоатчилик фойдаланадиган метро, автубос, йўналишдаги авто уловларда ҳам тозаликка риоя қилишимиз лозим. Уларга писта пўчоқлари ва маъиший чиқиндиларини ташлаб ифлос қилмаслигимиз даркор. Ҳар вақт ва ҳар жойда тозалик ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик, зеро “поклик иймондандир” деб бежизга айтилмаган.

Шундай кунларда юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, иймон-эътиқодимизга яраша солиҳ амалларни бажаришга муносиб шароитларнинг муҳайё экани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтган ҳолда атроф-муҳит ва ҳовли-жойларимизнинг озода бўлишига ҳаракат қилайлик.

Динимиз покликка, озодаликка буюрар экан, бунинг заминида инсоннинг саломатлиги ётади. Шу муносабат билан барчамиз яшаш жойларимизнинг ободлиги ва тозалиги йўлида биргаликда курашмоғимиз лозим.

Зоҳиджон ТУРДИЕВ,
Қўштепа тумани “Абдусамад Охунд” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: иймонмақолапокликэкология
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Абдураҳмон ас-Судайс коронавирус бўйича эҳтиёт чораларига муносабат билдирди

Кейинги мақола

Миссионерлик, миллатга таҳдиддир

Ўхшаш мақолалар

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!
Мақолалар

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
27
Қуръон, яхшилик ва тарбия ойи муборак!
Мақолалар

Қуръон, яхшилик ва тарбия ойи муборак!

22.03.2023
26
Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон
Мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон

02.03.2023
12

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (2-қисм)

30.03.2023
15
Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?

Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?

30.03.2023
27
Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

30.03.2023
9
Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

29.03.2023
31
Марғилон шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди

Марғилон шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди

29.03.2023
54
Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

28.03.2023
176
Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
4
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
19

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика