Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Инсоннинг айбини ошкор этиш жоизми ёхуд қандай ҳолларда беркитиш лозим?​

246
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
15.03.2020 йил санасида жойланди

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”, деган (Қалам сураси, 4-оят). 

Ушбу оятдаги эътиборли жиҳатлардан бири шуки, Аллоҳ пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қилган ибодатларини эмас, хулқларини мақтамоқда. Ибодатларимизнинг қабул бўлишида, дуоларимизнинг ижобат бўлишида асосий ўрин тутадиган нарса, бу гўзал хулқдир.

Хулқнинг макони эса қалбдир. Қалб тоза бўлса, унда ҳеч бир фитнага, фисқу фасодга ва адоватга ўрин қолмайди. Кимнинг қалбига Аллоҳ таоло ҳусни хулқ ато этган бўлса, бундай қалб эгаси раҳмдил, кечиримли, мулойим, бошқаларни айбини беркитадиган бўлади.

Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари: “Мен макоримул ахлоқ (яхши хулқлар)ни мукаммал этиш учун юборилганман”, деганлар. Ҳақиқатан, Муҳаммад алайҳиссалом олий даражадаги комил инсон эканлигига асло шубҳа йўқ.

Банда хатодан холи эмас. Билиб ё билмасдан бир айб иш қилса, уни ўзи ё ўзгалар ошкор қилишлиги жоиз эмас. Зеро, Аллоҳ очмаган пардани очмаган маъқул. Киши биродаридан бир айб ё хатони кўрса, уни ислоҳ қилишга, тўғрилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу иш қўлидан келмаса, у айбни яширишлиги яхшидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини яширади” дедилар (Муслим ривояти).

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмондан дунё машаққатларидан бир машаққатни кўтарса, Аллоҳ таоло ўша бандадан қиёмат кунида қиёмат машаққатини кўтаради. Ким бир мусулмоннинг дунёда айбини тўсса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини тўсади. Ким бир мусулмонга дунёда ёрдам қилса, Аллоҳ охиратда унга ёрдам қилади” (Муслим ривояти).

Яратган бандаларига лутфи карамини, марҳаматини кўрсатганидек, уни ердаги ўринбосари бўлган ҳазрати инсон ҳам инсонларга ўта меҳрибон, кечиримли ва уларнинг айбларини беркитишдек улуғ фазилат соҳиби бўлишга ҳаракат қилмоғи даркор.

Улуғларимиз айтган эдилар: “Авваллари оила муносабатида эр-хотин ўртасида низо келиб чиқиб, оилавий ҳаётлари ниҳоясига етиб қолганда ҳам улар бир-бирларининг айбларини, хатоларини ошкор қилмас экан.

Баъзан нима сабабдан, нима камчилик топдингки, бирга яшамоқчи эмассизлар, деб савол қилинганда ҳам улар одоб сақлаб, хатоларини гапирмас экан. Такрор-такрор сўралгандан кейин саволларига: “Агар мен ҳозир бу аёлни айбини айтсам, эртага билмайман яна бирга оилавий ҳаёт қурсак, ўз аҳлимни айбини фош қилган бўламан. Тақдир тақозоси билан айри йўлга кетсак, мен бировнинг айбини фош қилган бўламан”, деб ўзаро лутф қилишар экан.

Шу ўринда савол туғилади: ҳар доим ҳам, ҳамманинг айбини яшириш керакми? Агар айб қилаётганнинг айби халққа, умматга ёки жамият учун зарар бўлса-чи? Бунда ҳам беркитиш керакми?

Дарҳақиқат, динимизда бошқаларнинг айбини яшириш, уни фош қилмасликка тарғиб қилинган. Бу ҳақда аввалроқ тўхталдик. Бироқ шундай ўринлар борки, бу юқорида айтилганлардан истиснодир.

Жумладан, бировдан зулм кўрган кишининг султонга ё қозига ёки золимни инсофга чақиришга кучи етадиган одамга бировнинг айбини айтиб шикоят қилиши, гуноҳ ишни қилиб юрганни тўғри йўлга қайтариш “Фалон киши бундай ишларни қилиб юрибди, уни бундан тўхтатиб қўйинг”, деб унга қудрати ёки имконияти етадиган кишига айтиши айбни ошкор қилишга кирмайди.

Фақат бунда бир жиҳатга эътибор қилиш лозимки, ана шу айбни айтаётган кишининг мақсади ёмонликни кетказиш бўлиши керак. Акс ҳолда, яъни мақсади бундай бўлмаса, ҳаром бўлади.

Шунингдек, фосиқлиги ёхуд бидъатчилиги ошкора бўлган кишининг феълидан бошқаларни огоҳ қилиб қўйиш ҳам ўзганинг айбини фош қилиш сирасига кирмайди. Чунки уни айтилмаса, ундан кўпчилик – жамият зарар кўриш эҳтимоли бор.

Убайдулло АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: айбни ошкор қилишайбни яширишмақолаодоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Миссионерлик, миллатга таҳдиддир

Кейинги мақола

Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича фатвоси эълон қилинди (видео)

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
10
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
10
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.