Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Етимга қилинган яхшиликнинг мукофоти

Етимга қилинган яхшиликнинг мукофоти
318
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Етим сўзи арабча бўлиб “ёлғиз, якка” маъносини англатади. Шариатда отасини йўқотган балоғат ёшига етмаган шахсларга нисбатан айтилади. Вояга етиб, балоғат ёшига кирса, етимликдан чиқади.

Жамиятда меҳр-мурувватга ташна, моддий-маънавий кўмак ва ҳимояга муҳтож бўлганлар, ота-онасидан эрта айрилган етимлар ҳам мавжуд экани маълум. Динимиз таълимотида инсониятни ўзаро бир-бирларига яхшилик қилишга, муҳтожларга ёрдам кўрсатишга буюрилар экан, унда хусусан етимларга ғамхўрлик қилиш уларни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига аҳамият берилган жамиятда бирдамлик, меҳр-оқибат, барака ҳамда хотиржамлик ҳукм суради. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта оятларида хайру эҳсонни кимларга ва қандай қилинишини айтиб, улар орасида етимларни алоҳида зикр қилиб ўтган:

“Сиздан (эй Муҳаммад алайҳиссалом) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир”.

Етим одатда ожиз ва заиф шахс бўлади. Етимни хорловчи, унга зулм қилувчи, ҳаққини поймол қилувчи шахсни ҳақиқий диндор деб бўлмайди.
Етимларга ёрдам бериш ниҳоятда савобли иш. Етимларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурчдир. Шундай қилинса, етим жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади.
Агар унга бепарво қаралса, камситилса, разолат ва жиноят кўчасига кириб, ўзи яшаётган жамиятга фақат зарар келтирувчи шахсга айланади.
Шу ва бошқа бир қанча ҳикматлар асосида Исломда етимга яхшилик қилиш қаттиқ тарғиб қилинган. Етимга яхшилик қилувчиларга катта ваъдалар эълон қилинган.
Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида айтади: “Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир” (177-оят).

Етимни кафолатга олишнинг фазилати, унга бериладиган савобларнинг улуғлиги ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Жумладан, у зот:  “Мен ва етимни ўз қарамоғига олган киши жаннатда мана шундай ёнма-ён турамиз” – деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очиб кўрсатдилар.”

Бошқа бир ҳадисда эса: “Уйларнинг энг яхшиси етим бола парвариш қилинадиган уйдир”, – деганлар.

Етимни ўз қарамоғига олишга ҳақлироқ киши аввало, унинг энг яқин қариндошларидир. Чунки, бошқаларга қараганда қариндошлари, яқин кишилар етимга нисбатан мушфиқ ва меҳрибонроқ бўлади.

Салафлардан бири ҳикоя қилади: “Мен илгари гуноҳ ишларга, ичкиликка берилган эдим. Бир куни муҳтож бир етим болани учратиб қолдим. Уни уйимга олиб келиб, қорнини тўйдирдим, ҳаммомда чўмилтириб, сочларини олдим, янги кийим кийдирдим. Қисқаси, ҳар қандай ота ўз фарзандига марҳамат кўрсатганидек, балки ундан ҳам зиёдароқ марҳамат кўрсатдим. Шундан сўнг кечаси ухладим. Туш кўрдим. Гўё қиёмат қоим бўлибди. Мен ҳисоб-китобга чақирилдим ва қилган гуноҳларим туфайли дўзахга ҳукм қилиндим. Забониялар (азоб фаришталари) мени дўзахга судраб кета бошлади. Уларнинг қўлларида мен ниҳоятда заиф, ҳақир эдим. Шу пайт йўлда ҳалиги етим рўпара келди ва: “Эй Роббимнинг фаришталари, уни қўйиб юборинглар. Мен Роббимдан унга шафоат тилайман. Зеро, у менга яхшилик қилди ва марҳамат кўрсатди”, деди. Фаришталар: “Бизга бу буюрилмаган”, дейишди. Шу пайт Аллоҳ таоло тарафидан “Уни қўйиб юборинглар. Етимга яхшилик қилгани ва етимнинг шафоати сабабли унга сўраган нарсаларини бердим”, деган нидо келди. Кейин уйғониб кетдим-да, Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим ва бутун куч-ғайратимни етимларга марҳамат кўрсатишга сарфладим”.

Алҳамдулиллаҳ, бугунги кунда юртимизда етимлар давлат томонидан ҳимояга олинган, ҳомийликка олинган. Меҳрибонлик уйларига борсангиз, уларни ҳеч кам-кўсти йўқ, ҳатто баъзи юксак эътибордаги етимхоналарга бирон нарса олиб борсангиз, қабул ҳам қилишмайди, чунки ҳамма нарсалари бор, озиқ-овқат ҳам, кийим-кечак ҳам етарли. Аммо барибир уларга асосий нарса – ота-она меҳри етишмайди.

Етимни ўз кафолатига олган одам жаннатда Пайғамбар аслайҳиссалом билан бирга бўлади. Демак, Пайғамбаримиз билан бирга бўлишдек юксак даражани етимга кафил бўлиш, уни ўз қарамоғига олиш билан қўлга киритиш мумкин экан. Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга бўлишнинг ўзи етимларга кафил бўлганлар учун улкан шарафдир.

Ҳусниддин ТУРСУНЗОДА,
Фарғона шаҳар “Янги чек” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Маънавиятимиз ва маданиятимиз кушандаси

Кейинги мақола

Улар бизга жонини фидо қилишга ҳам тайёр! Бизчи?

Ўхшаш мақолалар

Илм – саодат калити
Таълим-тарбия

Илмнинг фазилати

27.04.2026
32
«Нонни исроф қилманг, уволи бор…»
Мақолалар

«Нонни исроф қилманг, уволи бор…»

06.04.2026
66
Лайлатул қадр қайси кечада эканини биласизми?
Мақолалар

Лайлатул қадр қайси кечада эканини биласизми?

16.03.2026
73

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

07.05.2026
11
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026
14
Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

07.05.2026
20
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғоналиклар Ҳаж сафарига йўл олди

06.05.2026
11
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

06.05.2026
29
Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

07.05.2026
9
Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

04.05.2026
23
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026
32

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика