Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Маънавиятимиз ва маданиятимиз кушандаси

9
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугунги соат сайин ривожланиш замонида ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун мисли кўрилмаган даражада кураш олиб борилмоқда. Бундай кураш ҳаётнинг турли соҳаларида намоён бўлмоқда. Бундай хатарнинг таъсирини, аввало, ахборот соҳасида кузатиш мумкин. Чунки айни вақтда ахборот оқими кириб бормаган бирон бир нуқта ёки манзилни топиш мушкул иш. Ҳатто дунёнинг энг чекка жойларида ҳам телерадио тўлқинлари ёки телефон алоқаси етиб борган. Ахборотнинг эса ҳаммаси ҳам фойдали бўла олмайди. Айниқса, турли ёвуз кучлар ўртасида ўз манфаатларини кўзлаш мақсадида ҳар қандай фойдали ва зарарли ахборотларни тарқатиш ва шунинг орқасидан фойда кўришни қасд қиладилар. Ёш авлод вакиллари эса нима фойда ва  нима зарар эканлигини англаши қийин, чунки улар ҳар хил  маълумотларни яхши ёмонини ажратиш учун етарли билим  ва тажрибага  эга эмас. Ёшларни бундай зарарлардан ҳимоя қилиш ёши улуғ, тажриба кўрган ва оқ-қорани ажрата оладиган зиёлиларнинг масъулияти ишидир. Демак  ёшларнинг  онгида соғлом ва фойдали ахборот иммунитетини мустаҳкам шакллантиришда оила, маҳалла ва бошқа ўқув масканларининг аҳамияти бирламчи омилдир.

Ҳозирда ёшларнинг  онгу шуурини  эгаллашга қаратилган жиддий хатарлардан бири “оммавий маданият” ҳисобланади. Аслида ғаразли мақсадларни кўзлайдиган айрим гуруҳларнинг фақат ўзларинигина манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларимиз ва шу билан бирга минг йиллардан бери ота-боболаримиз эътиқод қилиб келаётган муқаддас динимизга мутлақо зид ғоялари инсонни айниқса, ёшларни руҳан қашшоқ ва мутеъ ҳолатга айлантириб қўяди.

“Оммавий маданият”да асосан беҳаёлик, зўравонлик,  фирибгарлик, гиёҳвандлик, майхўрлик каби иллатлар  зимдан тарғиб қилинади. Ҳаётнинг маъноси шундан иборат деган зарарли ғоя  ёшларнинг қалби ва онгига сингдирилади. Бошқача айтганда, оммавий маданият ёшларнинг ҳаётини умуман заҳарлайди, уларни ўз тарихи, миллий қадриятлари, ҳатто ота-онасига бўйсунмайдиган манқуртга айлантириб қўяди.

XX аср ўрталаридан фан ва техника тараққиёти кучли ахборотлар йиғимини пайдо қилди. Оммавий ахборот воситалари (ОАВ)  – матбуот, кино, радио, телевидение, компьютер алоқаси замонавий ижтимоий маданият жараёнида салмоқли ўринни эгаллаб турибди. “Оммавий маданият” кишиларни, ҳаётни бефарқ кузатувчи томошабинга айлантиради ва ўзлари ҳам мавжуд ҳаётни гўё сароб каби тасаввур қилади. Хусусан, ёшлар учун оммавий маданиятнинг хатарли оқибатларини Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов бир неча бор қайд этган эдилар. Жумладан, «Фидокор» газетаси мухбирининг саволларига жавобларида: «Дунёда бир қарашда беозор, сиёсатдан ҳоли бўлиб туюлган шундай мафкуравий таъсир воситалари ҳам борки, уларга кўпинча етарлича эътибор беравермаймиз», дея кейинги йилларда кўплаб намойиш этилаётган жангарилик фильмлар, яланғоч асарлар, ёшлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётганлигини, улар инсонни ўзлигидан, тарихидан, маданиятидан жудо этишга қаратилганлигини таъкидлаган эдилар.

Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур», деб кўрсатади. Оммавий маданиятга қарши курашнинг энг самарали йўли – йигит-қизларимизни ёшлигидан бошлаб, юксак маданиятли, дид ва фаросат эгаси, мустақил фикрлайдиган, маърифатли, тарихда ўтган буюк ота-боболарининг муқаддас динини ва табаррук қадриятларини қадрлайдиган авлод қилиб тарбиялашдан иборатдир. Ҳар бир миллатнинг маданияти миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида шаклланади. Лекин, биз тарбиявий жараёндаги умуминсоний қадриятлардан бевосита миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатмайдиган қирраларинигина қабул қиламиз, холос. Бу ўринда ҳар биримиз қайси қадрият умуминсоний талабларга жавоб беришини теран англаб етмоғимиз шарт. Инсонийлик, меҳр-оқибат, хайру-саховат, ўзгалар қадр-қимматини ҳурматлаш, юксак ахлоқ-одоб, буларнинг барчаси умуминсоний қадриятларнинг ажралмас қирраларидир. Зеро, ҳозирги мураккаб бир жараёнда миллий ва умуминсоний қадриятлар ўртасидаги номутаносибликни ҳар бир ёш яхши билмоғи лозим. Ана шундай фазилатларга эга бўлган ёшлар эса, замирида вайронкор ғоялар ётган, ёшларнинг онги ва қалбини бузувчи, уларни манқуртларга айлантириб қўювчи оммавий маданият намуналаридан ҳазар қиладилар.

Жаннатмакон юртимизда ўсиб-улғайиб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишларига кўмаклашиш орқали, келажакда ўз ўринларини топишларига ёрдам бериш биз катталарнинг бурчимиздир. Бу соҳада  шу ватан фарзандлари, ким бўлишидан қатъий назар, бир ёқадан бош чиқариб амал қилмоғимиз даркор. Агар биз аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб ҳамда юксак марраларни эгаллашда хормай-толмай ҳаракатда бўлсак, четдан келаётган ёт ғоялар бизни юртимиз фарзандларига ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Олимжон ОБИДЖОНОВ,
Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Қутила олмаётган “душман”имиз…

Кейинги мақола

Етимга қилинган яхшиликнинг мукофоти

Ўхшаш мақолалар

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!
Мақолалар

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!

03.06.2023
6
Ота-она фарзандига андоза
Мақолалар

Ота-она фарзандига андоза

03.06.2023
3
Дадамни яхши кўр! Худди мен сени яхши кўргандек…(бўлган воқеа)
Ибратли ҳикоялар

Дадамни яхши кўр! Худди мен сени яхши кўргандек…(бўлган воқеа)

25.05.2023
26

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!

03.06.2023
6
Ота-она фарзандига андоза

Ота-она фарзандига андоза

03.06.2023
3
Рустамжон домла: Бу неъмат борасида кўп шукр қилиш лозим

Рустамжон домла: Бу неъмат борасида кўп шукр қилиш лозим

03.06.2023
6
Олий Маъҳад битирувчиларининг хатмона тадбири ўтказилди

Олий Маъҳад битирувчиларининг хатмона тадбири ўтказилди

03.06.2023
106
“Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи зиммасига катта масъулият юкланди

“Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи зиммасига катта масъулият юкланди

02.06.2023
34
Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди

Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди

02.06.2023
33
Ҳаётимиз фарзандлар қувончи ва кулгуси ила бахтга тўлсин!

Ҳаётимиз фарзандлар қувончи ва кулгуси ила бахтга тўлсин!

01.06.2023
47
“Ягона олимпиада – 2023” ғолиби аниқланди

“Ягона олимпиада – 2023” ғолиби аниқланди

31.05.2023
72

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика