Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Қутила олмаётган “душман”имиз…

Қутила олмаётган “душман”имиз…
96
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Одам фарзанди бу ҳаётда яшар экан, унинг кўплаб ўзи каби аммо ҳар хил феъл атворга эга инсонлар билан мулоқотда бўлади. Кимдур юртининг ривожига, фарзандларининг камолга етишишлари учун, яна кимдур ота-онаси учун ҳаракат қилмоқда. Бу ҳаракатларнинг замирида албатта инсонийлик, иймонлилик белгиси мавжуд. Аммо баъзи инсонлар борки, имтиҳонга бой дунёда ҳаётга нега келганини англаб етмайди ёхуд англашни истамайди. Бундай инсонларни халқимиз “лоқайд”, “беғам”, “бепарво” деб номлайди. Чунки киши ўзи ва бошқалар учун қайғурмас экан, бу инсонни ичимиздаги душман деб номласак адашмаган бўламиз. Бундай турдаги инсонларга қуйида келтириладиган ибратли ҳикояни ёзишликни лозим деб билдик:

От миниб кетаётган бир амир дарахт соясида ухлаб ётган кишининг оғзига кирган илонни кўриб қолди. Амир уйқуда ётган одамни дучор бўлиши мумкин бўлган балолардан қутқариш учун ҳаракат қила бошлади. Одамнинг елкасига бир неча қамчи урди. У одам ўрнидан туриб, ўзини қамчилаётган амирдан қўрққанча қоча бошлади. Амир қочиб бораётган одамни бир олма дарахтининг остида ушлаб олди. Дарахтдан тушиб чириган ва ҳидланган олмаларни бу одамнинг оғзига тиқиб, ейишга мажбур қилди. Яна унга шундай дер эди:
– Эй бечора одам, сен буларни ейишинг ва бу азобга бардош беришинг керак.

Бечора одам ҳайрат билан амирдан сўради:
– Эй амир, мен сизга нима қилдим? Нега менга бунча зулм қилмоқдасиз? Агар ҳаётимда сизга қарши бирор гуноҳ қилган бўлсам, бир қилич уриб, қонимни тўкинг. Сизни кўрган оним нақадар бахтсиз он экан. Сизни кўрмаганлар нақадар бахтиёр эканлар. Жиноят қилмаган бир бегуноҳ инсонга бу қадар зулм қилиш адолатданми? Қаранг, бу сўзларни айтар эканман, оғзимдан қон тупурмоқдаман. Аллоҳим, бу золимга ўзинг жазо бер, – дея инграр эди.

Амир эса унинг гапига эътибор бермасдан: “Чоп, югур!” – дея уни қамчилашда давом этарди. Бечора одамнинг ошқозони чириган олмаларга тўлиб, қамчи зарбидан ҳар томони кўкариб кетди. Бу ҳолдан кўнгли айниб, қуса бошлади. Мажбуран еган олмалари билан бирга, уйқуда ютиб юборган қора илон ҳам оғзидан ташқарига чиқди. Бечора одам ошқозонидан чиққан илонни кўриб, даҳшатга тушди. Ўзига ёрдам берган солиҳ амирнинг қаршисида тиз чўкиб шундай деди:

– Сиз ҳақиқатан ҳам менинг валинеъматим экансиз. Сизга кўзим тушган он қандай муборак он экан. Агар сиз бўлмаганингизда эди, мен аллақачон бу дунёга видо этган бўлар эдим. Сиз менга ҳаёт бағишладингиз. Сизни кўрганлар ёки сизнинг атрофингиздагилар нақадар бахтли инсонлар! Эй тасаннога лойиқ зот! Жоҳиллик ва ғафлат туфайли сизга янглиш сўзлар айтдим. Мени авф этинг.

Бунга жавобан амир:
– Агар мен ўша пайт сенинг ичингдаги нарсадан бир оғиз сўзласам эди, қиёмат қойим бўлур эди. Қўрқув сени ҳалок қиларди. Мушук қаршисидаги сичқонга ўхшаб киргани тешик топа олмай қолардинг, деди.

Қиссадан ҳисса шулки, инсон борки, бир-бирига қариндош, оға-ини ҳисобланади. Бизлар ҳам юқоридаги амир каби бир биримиз учун қайғуриб, қийинчиликларда елкадош бўлиб, бирор бир мусибат етганда уни кўнглини чўктирмаган ҳолда унга далда бўлиб кўмаклашсак, ўйлаймизки, инсонийлик жиҳатидан хайрли ишга қўл урган бўламиз. Бу ҳатти-ҳаракатимиз кимнингдур ҳаётини яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлиши ёки лоқайдликка қўл уришимиз орқали кимнингдур ҳаётини барбод бўлишига олиб келиши мумкин.

Ёмоннинг касоди тегар ҳар жойда,
Яхшининг ёрдами тегар танг жойда.
Ёмоннинг макони доим тор бўлур,
Яхшининг макони бордир ҳар жойда.

Хулоса ўрнида айтишлигимиз мумкинки, ҳар бир инсон бу дунёда яшашлигидан мақсад нима эканлиги ҳис қилиши ва ана шу ҳис қилган туйғуни ҳаётга тадбиқ қила олишлиги ўзи ва бошқалар учун манфаатлидир.

Раҳматилло ЖАЛИЛОВ,
Қўштепа тумани “Исмоил Бухорий” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Халқимиз ва динимизга хос гўзал фазилат

Кейинги мақола

Маънавиятимиз ва маданиятимиз кушандаси

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
10
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.