Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Улар бизга жонини фидо қилишга ҳам тайёр! Бизчи?

Барака – кексалар билан!
84
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Динимизда барча инсонларнинг эҳтиромини жойига қўйиш, каттани ҳурмат, кичикни эъзозлаш кераклиги таълим берилган. Инсоннинг обрў-эътибори, миллати, ирқи, насл-насаби ва динидан қатъий назар ота-онасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиши, улар ҳолидан хабар олиши, уларга яхши муомалада бўлиши кабилар – фарзандлик бурчи ҳисобланади. Зеро, оила учун жон куйдирган инсон асосан ота бўлса, маънавий озуқа берувчи инсон эса онадир. Ота – оила посбони бўлса, муаллими онадир. Шундай экан, мантиқан ўйлаганда ҳам ҳар қандай фарзанд борки, ота-онага хизмат қилиши ҳамда уларга эҳтиром кўрсатиши, шунингдек уларга озор бермаслиги, дуоларини олиши олий фазилатдир. Бу борада Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ҳам бир қанча амрлар собит бўлган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-онани ҳурматлаш, эҳтиром кўрсатиш ва мулойим сўз айтиш кераклигини таълим бериб шундай марҳамат қилади: “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!” (Исро, 23-оят).

Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир (Тафисири Ҳилол).

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан бир киши сўрайди: “Кимга яхшилик қилай?” Шунда у зот: “онангга” дейдилар. — “Ундан кейин кимга яхшилик қиламан?” — “Онангга”. — “Ундан кейин кимга яхшилик қиламан?” —  “Яна онангга” дейдилар. ­— “Ундан кейинчи” деганида: сўнг отанга” дедилар. Ушбу хадисдага уч маротаба келган таъкид (онангга) сўзига эътибор берилса, онанинг қадри жуда улуғлиги билинади. Чунки она ҳар қанча яхшилик кўрсатиш, эъзозлаш ва хизматларини қилишга ҳақлидир. Она фарзандини кечалари бедор бўлиб, малолланмай қараб чиқади. Ота қатъияти, ҳудди новдага шакл бергани каби, одоб ахлоқ нақшини қалбига муҳрлайди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир куни минбарга чиқаётиб, биринчи, иккинчи ва учунчи (зиналарига) қадам қўйганларида “Омийн!” дедилар. Саҳобалар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан нега уч маротаба “Омийн!” деганларини сўрадилар. Шунда У зот: “Ҳозир ҳузиримга Жаброил (алайҳиссалом) келиб менга: “Кимнинг олдида сизнинг исмингиз айтилса ва сизга саловот айтмаса, унинг бурни ерга ишқалансин (хор бўлсин) деганида мен “Омийн!” дедим. Кимнинг ота-онаси ёки уларнинг бири тирик бўлса-ю, уларнинг хизматини қилиб жаннатга киришни ўзига тайинлаб олмаган бўлса, бурни ерга ишқалансин деганларида, мен “Омийн!” дедим. Ким Рамазон ойида бўлса, гуноҳларида ҳоли бўла олмаса, бурни ерга ишқалансин деганларида, мен “Омийн!” дедим”, деганлар. Мазкур ҳадисда ота-онанинг хизматини қилиш, уларнинг эъзозлаш жаннатга олиб борувчи амаллардан эканлигига далолат қилади. Шунинг билан бирга уларга озор бериш, хафа қилиш улкан гуноҳлардан эканлиги ҳам маълум бўлади. Ҳар бир киш ота-онасини ҳаётлик вақтида дуосини олиши, қадрига етиши, уларнинг кўп йиллик тажрибалари ва панду насиҳатларидан фойдаланиши зарур. Бежизга “Қариси бор уйнинг париси бор” деб айтилмайди.

Бошқа бир ҳадисда: “Ота-онангизга яхши муомолада бўлинг, шунда фарзанларингиз сизларга яхши муомалада бўлади”, дейилган.

Ёддан чиқармаслик лозимки, ота-онага яхшилик қилиш умрнинг охиригача давом этади. Борди-ю бу фурсат мобайнида қилинаётган яхшилик миннат қилинса ёки эл кўзи учун “ҳамма мени ота-онасига меҳрибон экан” деб мақтасин дея таъна йўлида, ўз манфаати учунгина бўлса, ундан асло савоб бўлмайди.

Оила ривожи шаъни фарзандлар келажаги ва моддий таъминоти йўлида оталар ўз ёшлигини, куч-қувватини умрини молини, керак бўлса, жонини сарф этади. Қалблари беўлчов яратилган оёғи остида жаннат бўлган мўътабар оналар уларда меҳр ҳам, шафқат ҳам, сабр ҳам, бардош ҳам чексиз фарзандлари учун бир тунни йигирмага бўлсаларда малолланмайдилар. Ота-она фарзандлари қилган айби учун доимо ўзларини қалқон қиладилар. Ҳамиша ҳамма вақт биз фарзандларини келишини муштоқлик билан кутади ва бизлардан бирор нарса таъма қилмайдилар. Биз эса афсуски, ота-онамизга овозимизни кўтариб, баъзида эса болам тез-тез келиб тургин деганларида ишимиз кўплигини баҳона қилиб уларни ранжитиб кўймаяпмизми?! Таажжубки, бугун ораларимизда ота-онасининг дуоларини олиш ўрнига уларни ўз дийдорига зор қилаётган ёхуд қаровсиз ташлаб қўйган ёки қариялар уйига олиб бориб ташлаётган фарзандлар ҳам йўқ эмас.

Ота жаннат эшиги бўлса, остонаси онадир. Уларни рози қилган, кўнглини олганлар икки дунёда ҳам бахту саодатга эришади. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота-оналаримиз розилигини олиб икки дунё саодатига эришмоқлигимизни насиб этсин!

Икромжон ТУРСУНОВ,
Марғилон шаҳар “Худоёр ҳожи” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Етимга қилинган яхшиликнинг мукофоти

Кейинги мақола

Ислом инсонни ҳаётлик вақтида ҳам, ўтганидан кейин ҳам қадрлашга чақирган

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
24
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
75

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
4
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
5
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
41
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
42
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
51
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
39
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.