Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ислом инсонни ҳаётлик вақтида ҳам, ўтганидан кейин ҳам қадрлашга чақирган

Ислом инсонни ҳаётлик вақтида ҳам, ўтганидан кейин ҳам қадрлашга чақирган
62
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Дарҳақиқат, инсон – ҳаёт гултожи. Яратганнинг инъоми – онгу тафаккурнинг фақатгина одамзодга берилгани мазкур ҳақиқатга яна бир далилдир. Муқаддас динимиз Ислом инсон қадрини шу даража юқори кўтарганки, у ҳаётлик даврида ҳам, оламдан ўтгандан кейин ҳам ҳурмати бирдек қадрланади.

Албатта, биз марҳумларимизни ҳамиша ёдга олиб, уларнинг руҳларини шод қилиш учун савобли амалларни бажарамиз, Қуръони карим оятларидан тиловатлар қилиб, руҳларига бағишлаймиз. Зеро, ўтганларни эслаш ва уларга истиғфор айтиш, қабрларини зиёрат қилиш ва ҳақларига дуолар қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтадилар: «Эй Роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Роббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр, 10-оят).

Шунингдек, марҳум яқинларимизни доимо яхши сифатлари билан эслаш ҳам бурчимиздир. Бу ҳақда жуда кўп оят ва ҳадислар ворид бўлган. Жумладан:

«Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар» (Термизий ривояти), деганлар Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи ва саллам).

Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилиш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан кейин шундай марҳамат қилганлар:

«Сизларга қабрлар зиёратидан қайтарган эдим. Мана энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро у сизларга охиратни эслатади» (Термизий ривояти).

Демак, қабристонга борганда у ерда ётган марҳумларнинг аҳволини ўйлаб, ундан ҳар ким ўзига ибрат олиши лозим. Зеро, улар ҳам бизлардек яшаганлар, турли амалларни қилиб ўтганлар. Ҳозирда эса Аллоҳнинг ажри ёки уқубатига сазовор бўлган ҳолда ётишибди. Расули акрам (солаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ўлим насиҳат олиш учун етарли ҳодисадир», деганлар (Табароний ривояти).

Қабристонни зиёрат қилиш чоғида қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим. Аввало, қабристонга: «Сизга салом, эй қабристон аҳллари», деб салом бериб, хокисорлик билан кирилади. Сўнгра марҳумлар руҳига бағишлаб тиловати Қуръон ҳамда дуойи хайр қилинади. Бунинг, албатта, маййитлар учун фойдаси бор. Шунингдек, мозорларни обод қилиш ҳар биримизнинг муҳим ишларимиздандир.

Биз аждодларимиз руҳларини шодлантириш мақсадида уларни қанчалик кўп хотирласак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат оладилар. Зеро, улар ҳам бизларни шундай хотирлаб, дуойи хайрларда бўлишади.

Бу ҳақда жаноби Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар:

«Агар бир инсон вафот қилса, унинг амали тўхтайди. Фақатгина учта нарсадан унга фойда етиб туради: (қолдириб кетган) садақаи жория ёки фойдали илм, ёхуд ҳақига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзандларидан» (Муслим ривояти).

Мамлакатимизда Ватан озодлиги, жамият ривожи йўлида жонини фидо қилиб ўтганларнинг хотирасига кўрсатилаётган эътибор, шунингдек, ушбу йўлда бели букилган кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафақахўрларга доим катта эътибор билан ғамхўрлик қилиб келинаётгани ҳам эътиборга молик бўлиб, динимиз чақириғига ҳамоҳангдир.

Аллоҳ таоло барча Ватан равнақи, халқ фаровонлиги ҳамда динимиз ривожи йўлида жонини фидо қилиб ўтган марҳумларимизни ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат қилиб, қолганларимизга фаровон ҳаёт, тинчлик ва хотиржамликни узингдан сўраб қоламиз!

Абдуқаҳҳор АБДУОЛИМОВ,
Риштон тумани “Мағфират” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Улар бизга жонини фидо қилишга ҳам тайёр! Бизчи?

Кейинги мақола

Ёлғондан сақланиш

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
28
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
50

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

24.07.2026
8
Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

24.07.2026
10
Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

24.07.2026
6
Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

24.07.2026
6
Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
25
Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

14.07.2026
27
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

13.07.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]