Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Тинчликни асрайлик!

137
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу барча пайғамбарларнинг суннатидир. Қуръони каримда Иброҳим (а.с.)нинг Макка ҳақига қилган дуоларида бунинг тасдиғини кўрамиз. У оятда Маккага тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари зикр қилинган. Ибрoҳим алайҳиссалом: “Эй, Роббим, бу (Мaккa)ни тинчлик шaҳри қилгин вa унинг aҳoлисидaн Aллoҳгa вa oxирaт кунигa ишoнувчилaргa (турли) мeвaлaрдaн ризқ қилиб бeргин” (Бақара; 126).

Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш, шу жойда тинчлик бардавом бўлсин, дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўралганидан тинчликнинг ризқдан-да муҳимроқ, улуғроқ неъмат эканлиги маълум бўлади. Демак биз ҳам ризқдан олдин тинчликни сўрашимиз керак экан.

Ҳар бир жон, у ким бўлишидан қатъий назар, қайси касб, қандай мартаба, қанча обрўли бўлмасин, тинчликда ҳаёт кечиришга муҳтождир. Чунки хавфсираган киши хотиржам тунамайди, хотиржам тонг оттирмайди, хотиржам яшамайди. Доим қалби қалқиб, безовта бўлади. Ўз моли, жони, оиласи ва касбида хавфсираб юради.

Тинчлик бўлса инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади, Роббиларига эса хотиржамликда ибодат қиладилар. Бир донишманддан “неъмат нима” деб сўралганида, “тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг ҳаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди.

Тинчлик – барча давлатлар ва барча жамиятларнинг талаб қилган асосий мақсадидир. Тинчлик учун қанча ҳаракатлар, қанчалар харажатлар қилинади. Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу неъматни зикр қилади.

Тинчлик неъмати – инсоният уни сақлаш учун хоҳ қимматли бўлсин, хоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сарфлашига ҳақли бўлган улкан неъматдир!

Тинчликни сақлаш учун кишиларни, фарзандларни, аёлларни, хуллас ҳар бир шахсни жисмонан ва маънан етук қилиб тарбиялаш,  маъсият ишларни қилишдан қайтариш лозим бўлади. Яъни, ҳар бир инсон ўзининг бурчи ва мажбуриятларини яхши билиши ва унга амал қилиши лозим.

Халқимиз муқаддас динимизга ва соф динимиз ақидасида йўғрилган миллий урф-одатларимизга қанчалик мувофиқ ҳаёт кечиришса, шунча жиноятлар олди олинади, тинч ва осуда ҳаёт таъминланади.

Тўғри тафаккур қилиш тинчликни рўёбга чиқаради. Тинчлик бардавом бўлиши учун фарзандларни, ёш авлодни ҳар хил бузуқ эътиқод ва нотўғри фикр юритишдан асрашимиз лозим бўлади. Улар орасида бирор бир нотўғри ғояларни тарқалишига йўл қўймаслигимиз керак.

Ҳар хил фитна-фасод чиқарувчи, дин номидан иш қилувчи, турли иғволарни тарқатувчи мунофиқларнинг ишлари тўхтатилса, тинчлик неъмати сақланади. Яъни, биз тинчлик учун лозим бўлган шукрни ва тинчликни сақлаб туриш учун керак бўлган ҳаракатни тўхтатмасак, Аллоҳ таоло бизда ҳукм суриб турган тинчлик неъматини ўзгартирмайди.

Инсонларнинг бирлиги, ҳаётнинг гуллаши, ризқнинг мўл-кўл бўлиши, инсонларнинг ўзаро маърифат ҳосил қилиши, илм олишга имконият, уммат, жамият, уламолар ўртасида бирликнинг мустаҳкамлиги, жамият ва якка шахс ўртасида алоқанинг яхшиланиши, инсонлар ўзаро манфаат алмашиши, қўни-қўшни ва қавми-қариндошнинг ҳолидан хабар олиб туриш, силаи-раҳм қилиш, ибодатлардаги хотиржамлик ва Ер юзида ҳаёт кечиришга асосий сабаб тинчликдир.

Бу ҳақида набий (с.а.в.) шундай деганлар: “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”.

Пайғамбар (с.а.в.) биз учун энг муҳим бўлган уч нарсани зикр қиляпти. Тинчлик, саломатлик ва моддий таъминот. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бугун бу неъматларнинг барчасига эришиб турибмиз. Бардавом бўлиши учун эса, уни сақлашимиз ва қалб, тил ва аъзолар билан шукр қилишимиз лозим бўлади.

А.Эрматов,
Учкўприк тумани “Асқар Махмуд пирим” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: ислом тинчлик динимақолатинчлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Саховатпешаликнинг фазилати

Кейинги мақола

Ақл ила иш кўриш – мўминга хос фазилат

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
23
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
116
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
25

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
14
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
20
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
23
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
116
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
25
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
14
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.