Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Телефондан фойдаланиш одоблари

198
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Имом Аҳмаддан нақл қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ковушларини қулоқларига қўйиб, «умматларим ишларни шундай бажарадилар», деб айтган эканлар. Демак, ушбу янгиликнинг ҳам Пайғамбар алайҳиссалом башорат қилган эканлар.

Бугунги кунда ўтаётган ҳар бир кунимизни технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида, компьютер, интернет, телефон каби воситаларга эҳтиёж сезамиз ва улардан кўплаб мақсадларда фойдаланамиз. Лекин улардан фойдаланиш одобларидан бугунги кунда баъзи бир одамлар бехабар қолгандек гўё. Улардан фойдаланишда одоб-ахлоқ меъёрларидан четлаб кетаётган ёшлар ҳам талайгина, бунинг оқибатида ўсиб келаётган ёшларимизни маънавияти бузилиб, хатто ҳаётига ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ҳозирда ғарбда «оммавий маданият» номи билан «инсоннинг эркинлигини чеклаб бўлмайди, у истаганини қилишга ҳақли» шиорларини олға суриб, маънавиятни яксон қилишга бўлган интилишлар кучаймоқда. Аллоҳ таоло бизга ато этган неъмат ўлароқ фойдаланиш лозим бўлган уяли алоқа телефонлардан ўзларининг ғаразли мақсадларида ёшларнинг маънавияти, эътиқодини бузишга ундовчи восита сифатида фойдаланаётганлар ҳам бор.

Атрофга назар ташлайлик! Аксарият интернет кафелар, кўнгил очар масканлар доим ёшлар билан гавжум. Кўчага чиқар экансиз мазмунсиз соатлаб телефонда сухбат қураётган ёшларимизнинг сарф бўлаётган вақтларига ачиниб кетасиз. Албатта компьютер, интернет, телефон технологияси тараққиётнинг энг илғор маҳсули, уларнинг ижобий тарафлари ҳам кўп. Жумладан, бир неча сонияларда дунё воқеа-ҳодисаларидан воқиф бўлишимиз, узоқдаги яқинимиз билан мулоқот қилишимиз мумкин. Лекин шуни унутмаслик керакки, интернет тармоқларига ва телефонга ҳаддан ортиқ муккасидан кетиш, инсонларни  хатти-ҳаракатларида ёки характерларида баъзи бир одатларни келиб чиқариши ва уларнининг маданиятларига салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Бу ишларни олдини олиш учун фарзандларимизни ёшликларидан динимизга, маънавий қадриятларимизга муҳаббат руҳида тарбиялашимиз лозим.

Технологиялар ривожланиши билан инсонларни турли алоқа воситаларидан фойдаланишлари одатий кунлик ҳолга айланиб қолди. Мулоқот аввало саломдан бошланади. Демак телефон орқали мулоқот қилишдаги одоблардан биринчиси бу телефон қилганда “да” ёки “ало” эмас, балки “ассалому алайкум” деб саломлашишдир. Бунда телефон қилувчи киши ҳам ўз навбатида ва алайкум ассалом деб жавоб қилмоғи шарт бўлади.

«Нисо» сурасининг 86-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани ҳисобга олгувчи бўлган зотдир».

Ҳадиси шарифларда жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага борганларида шаҳар аҳли у зотдан сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, бизнинг шаҳар аҳолисида ўзаро муҳаббат йўқ. Доимо урушлар бўлиб туради. Нима қилсак ўнгланамиз?». Шунда Расули акрам (с.а.в.) мадиналикларга қарата «Орангизда саломни ошкор қилинг» деб таълим бердилар. «Тарихи Табарий»да ёзилишича, Мадинаи мунавварада салом ёйилгандан бир йил ўтиб биронта ҳам урушган одам қолмади. Салом бериш суннат бўлса, унга алик олиш фарздир. Шу ўринда икки  киши кўришган вақтида ёши каттароғи ўзидан кичикка биринчи бўлиб “ассалому алайкум” деса, ҳалиги ёши кичик киши ҳам хижолат бўлиб у ҳам “ассалому алайкум” дейди. Баъзи уламолар «Ассалому алайкум»га «Ассалому алайкум» деб жавоб берса бўлади, дейишган. Чунки иккинчи кишининг жавобида сизга ҳам Аллоҳнинг саломи бўлсин, деган ният бор. Лекин энг афзали «Ва алайкум ассалом» дейишликдир. Саломни исрофи бўлмайди, яъни бир киши билан бир кунда бир неча марта гаплашадиган бўлсангиз ҳар гаплашишда саломдан бошлаш одобдандир, лекин биринчи сухбат бошидаги салом билан ҳаққи адо топиб кейингиларда салом бериш шарт эмас.

Илм мажлисларда, дарсда, қабристонларда телефондан бемалол фойдаланиш беодоблик хисобланади.

Телефон дисплейига Аллоҳнинг сифатларидан ёки оят, хадислар расмларини ўрнатиб олиш тавсия этилмайди. Чақирув қўнғироқларига турли саловотларни ўрнатиш эхтиёткорлик талаб қилинади.

Ва яна энг зарурий амал қилиш лозим бўлган ишлардан бу, масжидга кирганда хусусан намоз вақтида телефонни ўчириб ёки товушсиз қилиб қўйиш. Чунки акс ҳолда нафақат атрофидаги намозхонларни хаёлини сочиш балки, ўқиётган оятларда ҳам адашиб кетиш мумкин. Шунинг учун агар намозга киришда телефонни ўчириб қўйиш эсдан чиқиб, намоз вақтида жиринглаб қолса уламоларимиз бир қўлни ишлатиб ўчириш билан намоз бузилмаслигини таъкидлаганлар. Лекин аввало фуқароларимизга масжидда уяли алоқа воситаларидан фойдаланмасликни ўргатишмиз керак. Аллоҳ таоло ҳар қилаётган амалларимизни одобларига ҳам риоя қилиб амал қилмоғимизни барчамизга насиб қилсин!

Анваржон ТОШМАТОВ,
Олтиариқ тумани “Оқ мозор” масжиди имом-хатиби  

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Тил югуриғи бошга”

Кейинги мақола

“Тузалмайдиган яра”

Ўхшаш мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки
Мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
7
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия
Мақолалар

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…
Мақолалар

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
16

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
7
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

13.06.2025
19
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
27
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
29
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
21
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
16
Бойлик синов учун берилади

Бойлик синов учун берилади

09.06.2025
60

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика