Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Тузалмайдиган яра”

“Неъматнинг қадрини билмоқчи бўлсанг, кўзингни юмиб кўр!”
9
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло инсонни ер юзидаги маҳлуқотлари ичида энг афзали қилиб азизу мукаррам қилиб яратди. Унинг сувратини чиройли, бекаму кўст, мўътадил қилиб унга нутқ қилиш қобилиятини ҳам берди ва бу дунёдаги ҳаёти саодат ила қуршалган бўлиши учун Ўзи яратган барча нарсаларни инсон учун, унинг бахт-саодати учун беминнат хизматкор ҳам қилиб қўйди.

Буюк яратувчи томонидан бизларга берилган умримиз давомида танамизга бирон бир яра чиқадиган бўлса, бу яра муваққат, яъни вақтинчалик ҳаётимизга зиён беради. Агар муолажа қилинса, Аллоҳ шифо берса, шифо топади иншааллоҳ. Лекин тузалмайдиган яралар ҳам бор. Шундай яралардан биттаси, дунё-охиратда ҳисоби оғир бўладиган, Худонинг раҳматидан бенасиб қиладиган, жаннатдан йироқлаштирадиган, қалб яраларидан биттаси бу – ғийбат балоси, тил офатлари, тилимиз билан бошимизга келадиган балолар экан. Динимиз таълимоти банда тили билан айтган ҳар бир сўзига қиёматда жавобгар эканлигини кўп маротаба таъкидлайди.

Аллоҳ таоло ўзининг каломи қуръони каримда, «Одамларга яхши гаплар айтинг» деб марҳамат қилади (Бақара сураси, 83-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин», дедилар. Ушбу ҳадиси шарифга чуқурроқ эътибор қиладиган бўлсак, Аллоҳ таолога иймон келтирган ҳар бир мўмин эркак ёки мўмина аёл «Мен Аллоҳга иймон келтирганман, қалбимда иймоним бор» деб даъво қилса, бас қачон бир гапни гапирмоқчи бўлиб, у яхшиликка далолат қилувчи гап бўлса, гапириши кераклиги ёки унинг акси бўладиган бўладиган бўлса, жим туриши лозимлиги таъкидланмоқда.

Салафи солиҳларимиз ҳар куни ўзлари кун давомида нима гапирганлари ва қандай ишларни қилганларини ҳисоб-китоб қилиш учун уни дафтарга қайд қилиб қўярдилар. Хуфтон намозини адо қилганларидан сўнг дафтарга қараб ўзларини ҳисоб-китоб қилар, агар истиғфорга ҳақли бўладиган ишни кўрсалар истиғфор айтар, тавба қилишга лойиқ бўлса, тавба қилишар, шукр қилиш керак бўлган амалларда шукр қилиб, сўнг ухлар эдилар.

Тил соҳибининг қалб кечинмаларини юзага чиқаради. Агар тил эгаси фасоҳату нафосатли, гапирганида дур мисоли сўзларидан нуру зиё таралиб турадиган, эзгу қалбли инсон бўлса, унинг сўзлари ҳар қандай дарду мусибатга даво, яраланган қалбларга малҳам, ўксик дилларга юпанч бўлади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу олов ёқиб ўтирган бир гала кишиларни узоқдан кўриб, уларга яқинлашгач: «Эй олов эгалари», деб уларнинг қалбига жароҳат етказиб чақирмадилар. Балки: «Эй ёруғлик эгалари», деб чақирдилар.

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу хато таҳорат қилаётган кишиларни кўриб қолдилар. Улар бу зотни ким тўғри таҳорат қилганини билиш учун ҳакам қилишмоқчи бўлганида, Ҳасан Басрий: «Мен ўзим тўғри таҳорат қилишни билмайман», деб айтдилар.

Муҳаммад Ғаззолийнинг олдиларига бир киши келиб: «Намозни тарк қилган одамнинг ҳукми нима?» деганида, у киши: «Унинг ҳукми ёнимизга олиб масжидга олиб бориш», деб жавоб бердилар. Ёмон гап гапиришнинг ўрнига сукут сақлаш инсон учун қанчалик яхши фазилат, икки дунёда саодатига эриштиради.

Ривоятларда келтиришича, катта бир шаҳарда машҳур ўғри бор эди. У ўз ишини шунчалик устамонлик билан бажарар эдики, ортидан ҳеч қандай “из” қолмас эди…

Бу шаҳарда яна бир улуғ зот ҳам яшар эди. Иттифоқо, кунларнинг бирида ўғри шу инсонни уйига ўғриликка тушди. Шунда бояги улуғ зот қочиш тараддудида бўлган ўғрига қараб, деди: “Қаёққа қочасан, кел, яхшиси, бу ишингни ташла, ҳидоятга юз тут, барибир, бир кун келиб, хатти-ҳаракатларингдан тўлиқ хабардор бўлган Зотнинг қўлига тушасан-ку”…   Бу гапни эшитган ўғри бир зум тек қотди ва сўнг тавба-тазарру қилиб, яхшилик йўлини тутди. Демак, хаётда инсоннинг ҳидоят топиши учун бир оғиз сўз кифоя қилади ва  тили орқали улкан савобларни қўлга киритиши мумкин. Борди-ю, сўз соҳиби бунинг тамоман акси бўлса, унинг сўзи масрур қалбни ғамли, тик бошни эгик, хуш кайфиятни тушкун этувчи оғуга айланади. Биз ҳар бир айтган сўзимиз учун масъулдирмиз. Имом Шофиий айтади: “Кимки Аллоҳ уни қалбини нурлантириб қуйишини хоҳласа, беҳуда сўзларни тарк қилсин”.

Бошқалар қалбига жароҳат етказмай, айбламай, лой чапламасдан ва ўзимиздан нафратлантирмаган ҳолатда ҳамда нариги томон ҳам қаноат қиладиган услубда гапиришга одатланайлик. Чунки, банда қалбга малҳам бўладиган ширин сўзи учун савоб олади. Бу билан Исломда оғиздан чиқадиган ҳар бир сўз қанчалик аҳамиятли эканлигини билиб оламиз.

Шундай экан, ўтаётган ҳар бир лаҳзамизни ғанимат билишимиз, бизга берилган тил неъматидан унумли фойдаланишимиз керак. Зеро, вақтимизни илм-фан, касб-ҳунар, таълим-тарбия ва жамиятимиз фаровонлиги йўлида сарфласак, икки дунё саодатига эришамиз. Аллоҳ таоло барчаларимизга ўзимиз ва атрофимиздаги инсонлар учун ҳам фойдали бўлган сўзларни айтишимизни муяссар айласин!

Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Телефондан фойдаланиш одоблари

Кейинги мақола

Фарзандларимиз исмидан уялмасин

Ўхшаш мақолалар

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!
Мақолалар

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
22
Қуръон, яхшилик ва тарбия ойи муборак!
Мақолалар

Қуръон, яхшилик ва тарбия ойи муборак!

22.03.2023
21
Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон
Мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон

02.03.2023
12

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

28.03.2023
81
Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
3
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
6
Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

26.03.2023
23
Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
22
Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

24.03.2023
16
Қарздор одамнинг закоти?

Қарздор одамнинг закоти?

23.03.2023
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

22.03.2023
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика