Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Тарбия – фалокат ёҳуд саодат!

Тарбия – фалокат ёҳуд саодат!
63
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтади: “(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз…” (Оли Имрон, 110).

Бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлишининг сабаблари яхшиликка буюриб, ёмонликлардан  қайтаришида экан. Бу ишда фақат муфтий, қозилар ёҳуд имом-хатиблар эмас, балки  ўзини уммати Муҳаммад ҳисоблаган ҳар бир банда ён атрофидаги ҳар бир инсонни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариши, одамларга ёмон ишлар оқибатини тушунтириб бериши лозим.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига бир киши келиб: “Энг яхши амалларни ўргатиб қўйсангиз”, деб сўради. Шунда У Зот алайҳиссалом: “Аллоҳга иймон келтириш, қариндошлар билан алоқани мустаҳкамлаш ва одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш”, – деб жавоб бердилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Бу ҳадисдан бизга одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш қанчалик улуғ иш эканлиги маълум бўлади. Жамиятмизда содир бўлаётган воқеа ҳодисаларга бепарво бўлиш, “менга нима” қабилида иш қилиш бугун бизга асло ярашмайди. Бугун биз маҳалламизда содир бўлаётган майда жиноятларга эътибор бермасак, эртага фарзандларимиз уларга тақлид қилиши, улар юрган йўлларга юриб кетиши турган гап. Ахир аждодларимизнинг “қозонга юрсанг қораси, ёмонга юрсанг балоси юқади” деган ҳикматлари замирида касални даволагандан кўра, уни олдини олган афзал экани яна бир бор исбот талаб қилмас ҳақиқат экани аён бўлади. Бугун биз ёш авлодга тўғри тарбия беришимиз, уларни комил инсон бўлишлари  учун пухта таълим бериб, уларга тўғри ва пок яшаш лозимлигини уқтириб боришимиз ҳар қачонгидан ҳам кўра долзарбдир.

Ривоят қилинишича, бутун умр спиртли ичимликлар дўконининг мудири бўлиб ишлаган бир кишининг яккаю ягона ўғли бор эди. Ёшликдан тарбияси ўзига яраша бўлгани боисми ёхуд отаси топган луқманинг ҳалол эмаслиги сабабми, билмадик, эркатой ўғилча мактабни тугатгач, институтга ўқишга кира олмай, анча пайтгача бекор тентираб юрди. Қиладиган иши – пешингача ухлаш, кечга томон эса ўзига ўхшаган бир-икки улфати билан тунги клуб, дискотекаларда санғиш бўлди. Нотавон ўғилни ўйлайвериб, онаизор адои тамом бўлди, оғир касалликка чалиниб вафот этди. Онанинг “йили” ўтказилган куннинг эртасига ота-бола ўртасида қаттиқ жанжал чиқди. Иккаласи ҳам заҳри қотил – ароқ кайфининг оғушида эди, ота: “Энди сендек ўғлим йўқ”, дея уни “оқ” қилган бўлса, нонкўр фарзанд: “Агар ўлсангиз, жанозангизга келсам, ҳаром ўлай”, деб онт ичди.

Ота-боланинг ҳаёти шу зайлда давом этди. Уларга таниш-билишлар, қўни-қўшниларнинг панд-насиҳати сира кор қилмади.

Кунларнинг бирида фарзанд ногаҳон, бахтсиз ҳодиса сабаб ҳалок бўлди. Бу пайтда ота ҳам уйида ўлим билан олишиб, фоний дунё билан хайрлашаётган эди.

Эртасига одамлар шаҳар қабристонида иккита янги тепаликни кўришди. Қабрлар олдида бир мункиллаган чол ўтириб: “Азиз зурриётларим! Одам алайҳиссаломдан бошланган яна бир сулола умри, мен сабабли барвақт ниҳоясига етяпти. На сен – фарзандим, на сен – набирам айбдор эмассизлар. Буларнинг барчасига сизларга тўғри тарбия бера олмаган фақатгина мен айбдорман, мен”, дея кўз ёш тўкар эди…

Албатта бу каби ҳолатлар бизларни сергак тортишга ва зарур чораларни тезлик билан кўришга ундайди. Шу каби ҳолатларни олдини олишда фақат ҳуқуқ тарғибот вакилларигина эмас, балки юртимизда яшаётган ҳар бир фуқоронинг маъсулиятли бурчи ҳисобланади. Бу каби ишларни олдини олишда ҳаммадан ҳам қўра ота-оналар фаол бўлиши лозим. Зеро ҳар бир ота ўз уйида Аллоҳнинг ердаги ўринбосари ҳисобланиб, аҳли оиласи тўғрисида қиёматда сўралади. Бу ҳақиқатни англаб етган оила бошлиғи доимо фарзандларини жиноий йўлларга кириб кетмасликлари учун аввало ўзи ва барча оила аъзоларни ҳам тарбиялаб бориши муҳим вазифа экани ҳис қилиш даркор. Зеро, фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, келажагимиз давомчиси, оиламиз мустаҳкам занжири демак. Яхши, солиҳ фарзанд ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбандидир. Ахир бежиз “фарзандлар – жаннат райхонлари”  деб тавсифланмаган. Аммо у одобли, яхши  фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина раҳмат келтиради. Акс ҳолда…

Ҳусниддин ТУРСУНЗОДА,
Фарғона шаҳар “Янги Чек” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Биргина яхши амал сабаб ҳаёти сақлаб қолинди

Кейинги мақола

“Уволи” тутмайдими?

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
52
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
38
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
62

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
6
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
6
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
29
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
27
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
18
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
18
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]