Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Биргина яхши амал сабаб ҳаёти сақлаб қолинди

Биргина яхши амал сабаб ҳаёти сақлаб қолинди
27
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

“Ас-Салом” – Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққиз гўзал исмларидан бири бўлиб, Аллоҳ барча айб ва нуқсонлардан саломат, ҳар қандай таҳликадан бандаларни саломатга чақирувчи Зот маъносини билдиради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида одамларга буюрган илк амалларидан бири саломлашиш бўлиб, салом бериш мусулмоннинг ўзаро хақларидан бири эканини таъкидлаганлар. Динимиз одобида салом бериш пайғамбаримизнинг кўрсатмалари, яъни суннат,  унга саломга алик олиш эса вожибдир. Ҳар бир мўмин-мусулмон бир-бири билан кўришганда ўзаро тинчлик, осойишталик тилайди. Саломлашиш, тинчлик-омонлик, саломатлик тилашнинг ёйилишига сабаб бўладиган, одамлар ўртасида меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлайдиган, гина-кудурат, адоватни йўқотадиган амалдир.

Қуръони каримда бундай баён этилади: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар» (Нур сураси, 61-оят).

Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир”, дедилар. Одамлар бир-бирларини ҳурмат қилиб яшашлари керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир хадисларида: “Аллоҳга ибодат қилинглар, одамларга таом беринглар, саломни кенг ёйинглар, жаннатга кирасизлар”, дедилар.

Ҳасан Басрий рахматуллоҳ алайҳ: “Сўз амал билан дуруст бўлади, амал ният билан дуруст бўлади. Сўз, амал ва ният суннат билан дуруст бўлади” – деганлар. Демак, суннат шундай амалки, ким умрини суннат ила зийнатласа, ҳаёти янада мазмунли ва ҳаловатли бўлади. Қуйида келтирилажак ҳикоядаги аёл ҳам яхши амали билан ўз ҳаётини хавф остида қолишидан сақлаб қолди.

Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб, аёл музлаткични ичида қолиб кетади. Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади. Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.

Олдинига билинмасада, совуқ ҳаво таъсир қилиб совқота бошлаганди. Орадан бир икки соат ўтди ҳамки, ҳеч кимдан дарак бўлмади. Ниҳоят,  музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди.  Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
– Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?

– Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанча-қанча  ишчилар келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йўқдек одамман уларга…

Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб, кечки маҳал эса хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол аҳвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Бугун ҳам одатдагидек эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир, деб хабар олиб киргандим» – деди.

Одамлар бир-бирларини ҳурмат қилиб, сийлаб, қадрлаб яшашлари керак. Ҳар бир яхши амалнинг ўзига яраша мукофоти, ажру савоблари бор. Зероки, эртанги кунимиз не бўлишини ёлғиз Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди.

Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Таомланишда ҳам одоб бор

Кейинги мақола

Тарбия – фалокат ёҳуд саодат!

Ўхшаш мақолалар

Илм – саодат калити
Таълим-тарбия

Илмнинг фазилати

27.04.2026
32
«Нонни исроф қилманг, уволи бор…»
Мақолалар

«Нонни исроф қилманг, уволи бор…»

06.04.2026
66
Лайлатул қадр қайси кечада эканини биласизми?
Мақолалар

Лайлатул қадр қайси кечада эканини биласизми?

16.03.2026
73

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

07.05.2026
12
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026
14
Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

07.05.2026
21
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғоналиклар Ҳаж сафарига йўл олди

06.05.2026
11
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

06.05.2026
31
Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

07.05.2026
10
Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

04.05.2026
24
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026
33

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика