Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Уволи” тутмайдими?

“Уволи” тутмайдими?

Ecology house and family in hands against spring green background

61
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ривоят қилинишича, Ҳазрати Умарнинг хонодонларига бир киши ўз хотинидан шикоят қилгани келса, мўминлар амири уйидан баланд овозда аёл кишининг жанжал қилиб турганлигини эшитилади. Аёлнинг ҳар бир гапини Умар розияллоҳу анҳу сабр билан эшитиб турганини кўрган бояги киши орқасига қайтади. Бунга кўзи тушган Ҳазрати Умар ортига қайтариб мақсадини айтишини сўраганларида: “Мен хотинимнинг одобсизлигидан сизга шикоятга келган эдим. Кўрсамки сизнинг уйингизда ҳам шундай ҳолат. Сизни ҳам ҳижолатга қўймаслик ҳамда бундан ўзимга керакли хулосани топганимдан сўнг ортимга қайтиб кетаётган эдим”, – деб жавоб берганида мўминлар амири Умар розияллоҳу анҳу:

“Эй биродар! Бу аёл менинг жуфтим хонадоним қўрғони. Мен уйда бўлмаган вақтларда уйим ва болаларимни омонат сақлайди. Овқат-озиқларимни тайёрлаб, кийимларимни ҳам ювади. Шундай хизматларимни бажариб турган, мени маъсиятдан ҳимоя қилаётган аёлнинг озгина хатосини кечириб, сукут қилмасам бу қандай ҳол бўлади?! Эркак киши кечиримли бўлса, оилада фароғат ҳукм суради. Шундай экан, кечиримли бўлгин!”, – дея насиҳат қилдилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Ҳалоллаб олган аёлларингиз ҳақларига риоя қилинг, вафо қилишингиз керак бўлган шартлар ичида зарурроғи ҳам шудир”, дея марҳамат қилганлар.

Бундан маълум бўладики, оилани ҳар тарафлама ҳимоя қилиш оилада гўзал муҳитни яратиш оила раҳбари – эркак кишининг зиммасига юклатилган. Юқоридаги ривоят ҳам оила бошлиғи ўз масъулият ва вазифаларига ҳушёрлик ҳамда диққатли бўлган равишда эътиборли бўлиши қанчалик муҳим омил экани яна бир бор аён бўлмоқда.

Аллоҳ таоло барча мавжудотлар каби инсонни ҳам жуфт ҳолда яратиб, Одам ато билан Момо Ҳавводан бошлаб барча инсонлар жуфт бўлиб, оила шаклида яшашлари ҳаёт қонунига айланди.

Ислом дини оила фаровонлиги ва осойишталигига доимо жиддий эътибор қаратиб келган. Бу борада пайғамбаримиз Муҳамад алайҳиссалом алоҳида кўрсатмалар берганлар ва эркак кишининг гуноҳкор бўлишлиги учун оиласи таъминотига қарамай қўйишлиги кифоя қилишлигини таъкидлаганлар. Демак, оила бошлиғи оиласига масъулиятсизлик билан ёндошса, болаларига тарбия бермаса, уларнинг озиқ-овқатидан хабар олмаса, унинг ҳар қадамига гуноҳ ёзилади ҳамда умрида барака бўлмайди.

Бугунги кунда кўп оилаларнинг барбод бўлиши, натижада тирик етимлар сонининг ортиши замирида ғазаб ва шошқалоқлик эвазига бўлмоқда, десак муболағасиз.

Оиласи бузилган аёл икки ёки уч боласи билан ажраб, ота-она уйида яшамоқда. Боланинг дунёга келишига сабаб бўлган ота ўз боласидан узоқлашиб, унинг тақдири, ҳатто бу мурғак унинг насли-зурриёти экани ҳақида ўйлаб ҳам қўймайди. Шу ўринда бир мулоҳазани тилга олиш ўринлики, наҳот ярим тўрғам нон ерга тушса увол дея уни олиб кўзга суртамиз-у, бир оила бузилиб, ўртада норасидаларни сарсон қилиш, бошига етимлик тамғасини босишнинг оқибатлари ҳақида ўйламаймиз?! Бу болалар уволи йўқми?!

Шу ўринда бундай камчиликларни олдини олиш мақсадида келин-куёвлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифаларига ҳурмату садоқат билан қарашлари, жамиятда оилалар фаровонлигини таъминлаш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан имом-хатибларга қатор кўрсатмалар берилиб келинмоқда. Зеро, ҳар қандай масъул кишиларга ҳар қандай вазифалар юклатилиши ҳам ўз ўрнига, бироқ оила иши виждон, иймон амрига мувофиқ ҳолда юритилиши барчамизга аён ҳақиқат. Демак, кимки оиласи фаровон, бахту саодат оғушида қарор топишини истаса, бундан ўзига керакли хулоса қилади.

Турсунали ЭРБЎТАЕВ,
Қўштепа тумани “Мўйи Муборак” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тарбия – фалокат ёҳуд саодат!

Кейинги мақола

Комил мўмин қандай бўлади?

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
19
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
19
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
11
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
53

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.