Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Комил мўмин қандай бўлади?

Комил мўмин қандай бўлади?
129
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Маълумки, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратлари ўзларининг беқиёс ижодларида Қуръони карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларнинг маъноларини гўзал ва таъсирли тарзда шарҳлаб берганлар. Қуйида у зотнинг ижодларидан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Ўзи яхши кўрган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўрмагунча (комил) мўмин бўла олмайди”.

Ушбу ҳадиси шарифни Алишер Навоий ҳазратлари шундай шарҳладилар:

Мўмин эмасдур улки иймондин
Рўзгорида юз сафо кўргай
Токи қардошига раво кўрмас,
Ҳар наким ўзига раво кўргай.

Бу ҳадиси шарифни уламолар Муқаддас динимизнинг мадори бўлган ҳадислардан санайдилар. Чунки, агар жамиятда ҳар бир шахс фақат ўз манфаати учун яшаса, ундай шахсни бошқа махлуқлардан фарқи қолмайди. Эътибор беринг, ҳайвонлар бир-бири билан талашиб ейди, инсонлар, хусусан мўъминлар бир бирларига илтифот билан ейдилар. Бу фақат таом борасида эмас, балки мўъмин киши  ҳамма вақт илтифотли, сахий, бағрикенг, қўли очиқ, очиқ юзли ва бошқалар дардига ғамхўр бўлиши лозим. Бошқа байтларида:

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

деганлар. Бу ҳам инсонларни инсонпарварликка чақирувчи, худбинликдан қайтарувчи ҳикматли сўздир. Шу ондан бошлаб қолган умримизни ана шундай ўтказишга ҳаракат қилайлик. Зеро охират мукофотларидан умид қилган мўъмин киши халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўяди. Элу юрт манфаати йўлида қилинган ҳар бир эзгу амал Аллоҳнинг ҳузурида ажрсиз қолмайди. Қуръони каримда:

“Албатта, Аллоҳ таоло мўминларнинг ажрларини зое қилмайди” (Оли Имрон сураси, 71-оят) дейилган.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзи яхши кўрган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўрмагунча (комил) мўмин бўла олмайди”, – деганлар.

Маълумки, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратлари ўзларининг беқиёс ижодларида Қуръони карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларнинг маъноларини гўзал ва таъсирли тарзда шарҳлаб берганлар. Қуйида у зотнинг ижодларидан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Комил мусулмон қўли ва тилидан мусулмонлар омонликда бўлган зотдир”, – дедилар.

Ушбу ҳадиси шарифни Алишер Навоий ҳазратлари шундай шарҳлайдилар:

Ким  мусулмонлиғ айласа даво,
Чин эмас гар фидо қилур жонлар.
Ул мусулмон дурурки, солимдир,
Тилию илкидин мусулмонлар.

Бир киши мусулмонман деб жонини фидо қилса ҳам, унинг даъвоси чин эмасдир. Балки тили ва қўлидан одамлар омонликда бўлган, яъни зарар кўрмаган киши комил мусулмондир.

Бу ҳадиси шариф билан пайғамбримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг энг комили – одамларга қўли ва тили билан манфаат етказувчилари эканини баён қилганлар.

Ривоят қилинадики Луқмони ҳаким қул бўлган эканлар. Хожалари бир куни: “Қўйни сўйиб энг яхши жойини пишириб кел!” деган экан. Шунда у зот қўйнинг тили ва юрагини пишириб келган эканлар. Кейинги сафар: “Қўйни сўйиб энг ёмон жойини пишириб кел!” деганида ҳам яна қўйнинг тили ва юрагини пишириб келган эканлар. Хожа бундан таажжубланиб сабабини сўраганида у зот: “Жасадда икки аъзо бор агар иккиси яхши бўлса, бутун аъзо яхши бўлади, агар ёмон бўлса, ҳамма аъзолар жабр кўради. Бу тил ва қалбдир”, дедилар.

Аслида тил  билан берилган озор бошқа озорлардан қаттиқроқ саналади. Махтумқули айтганларидек:

Ёмон тил ёнида заҳри кўп илон,
Чақсада бир чивин чаққандек бўлмас.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Комил мусулмон қўли ва тилидан мусулмонлар омонликда бўлган зотдир” деганларининг ҳикмати ҳам инсонларни беозор бўлиш ва зарар етказмасликка тарғибдир.

Демак, мусулмон киши тили ва қўли билан ҳеч кимга озор бермаслиги, балки ҳаммага яхшилик қилиш билан комилликка эришар экан. Аллоҳ таоло ҳаммамизни  қўлимиз ва тилимиз билан фақат яхшилик қилишга муваффақ қилсин!

Абдумажид ИСАҚОВ,
Қўқон шаҳар бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Уволи” тутмайдими?

Кейинги мақола

Халқимиз ва динимизга хос гўзал фазилат

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
7
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
7
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]