Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Мусулмонларнинг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши керак?

9
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Мусулмон киши ўзининг зиммасида бошқа мусулмон кишига нисбатан бажаришлиги керак бўлган бир неча ишларни билиши ва уларни ўзига лозим тутиши даркор:

Биринчидан, уларга ёмонлик қилиш ва озор етказишдан тийилиши.

Аллоҳ таоло айтади: «Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишини қуйидагича сифатлаганлар: «Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Иккинчидан, уларга нисбатан яхши гумонда бўлиш ҳамда ёмон гумонлардан сақланиш.

Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Гумондан сақланинглар, зеро гумон сўзларнинг энг ёлғонидир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Учинчидан, ўзига яхши кўрган нарсани бошқа дўстларига ҳам илиниши. Зеро, бу мўминлик тақозоси саналади: «Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот сураси, 10-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни иймоннинг камолидан санаганлар: «Сизларнинг бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча иймони комил бўлмайди» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Тўртинчидан, уларга моддий-маънавий кўмак ва ёрдам кўрсатиши, дилларига шодлик киритиши, мусулмоннинг мусулмон устида вожиб бўлган ҳақларини адо этиши, зулм кўрган пайтларида ёнларини олиши, туҳматга дучор бўлганларида ҳимоя қилиши.

Мусулмон кишига мусулмон биродарлари ҳақида ёмон сўз ёки айблов етган ҳолларда эса – юқорида айтилганларга қўшимча равишда – бу борада шаръий йўлни тутиши лозим. Бу эса қуйидаги ишларда кўринади:

Ҳақиқатини билиш, текшириб кўрмай шошқалоқлик билан ҳукм чиқармаслик. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!» (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Айтишларича (яъни, эмишки) деган сўз кишининг (мақсадга етказувчи) нақадар ёмон уловидир» (Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари). Аксарият айбловлар ботил ва асоссиз туҳматлар бўлади. Миш-миш ва ботил сўзларни кўр-кўрона, текширмасдан қабул қилиш ярамайди. Бу гапнинг асли қаердан чиққани, ким томонидан айтилган эканини суриштириб билиш керак бўлади. Жуда кўп туҳматларни текширилганда унинг ким томонидан чиқарилган экани топилмайди. Топилган ҳолларда эса фосиқ бир кимса тарафидан ё эса хусумати бор одам томонидан айтилган бўлиб чиқади. Бундай гап эътиборга олинмаслиги лозим.

Бундан ташқари яхши гумон билан улар учун узрлар қидириш, уларнинг гап-сўз ва иш-амалларини яхшилик тарафга буриш. Саҳиҳ ҳадисда келганки: «Узр айтилишни Аллоҳдан кўра яхши кўрувчироқ бирон зот йўқдир. Шу боисдан ҳам У хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчиларни (яъни пайғамбарларни) юборди» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Абу Қилоба ал-Жармий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Агар бир биродарингиз ҳақида сизга ёқимсиз бирор гап айтилса, сиз имкон борича унга узр истанг. Узр тополмасангиз: «Биродаримнинг мен билмаган бирон узри бўлса керак», деган гумонда бўлинг» (Абу Нуъайм келтирган).

Доимо ҳикмат билан, таъсирчан услубда насиҳат қилиш ва тўғриликка йўллаш. Зеро, дин – насиҳатдир. Хато ҳаммадан ҳам содир бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳеч ким маъсум (гуноҳдан холи) эмас. Насиҳатчининг қасди ҳақни кўзлаш, тўғрилик исташ, насиҳат қилинаётган кишига яхшилик тилаш бўлмоғи керак. Аслида, насиҳат – насиҳат қилувчи билан насиҳат қилинувчи ўртасида махфий тарзда бўлиши керак, акс ҳолда у насиҳат қилиш эмас, шарманда қилиш бўлиб қолади.

Яна бир жиҳат яшириш, ёйиб юбормаслик ва ғийбат қилмаслик. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз» (Нур сураси, 19-оят). Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида айтадилар: «Бу бирон нохуш хабарни эшитган киши уни ёйиб юбормаслиги кераклиги ҳақида кўрсатмадир». Мусулмон киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларини унутмасинки: «Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбини яширади» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Асосан адолат ва инсоф қилиш, мўътадиллик билан ёндошиш, кишининг ҳолатига ҳар томонлама назар солиш, озгина хатосини деб кўп яхшиликларидан кўз юммаслик. Инсонга унда ғолиб бўлган сифатлари билан баҳо берилади, баъзан юз берадиган нодир ҳолатлари билан эмас. Хотиб ибн Аби Балтаъа розияллоҳу анҳу Макка фатҳи воқеасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фатҳ учун отланаётганлари ҳақида Қурайшга хабар йўллаб катта хатога  қўл урди, бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кечирдилар ва: «Албатта Аллоҳ таъоло Бадр жанги иштирокчиларини билган ва уларга: «Истаган ишингизни қилаверинглар, Мен сизларни кечирдим», деб айтган», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шунинг учун Ибн Қаюм раҳимаҳуллоҳ бу воқеани сўзлар эканлар: «Бу катта хато унинг бошқа яхшиликлари олдида ювилиб кетди», дейдилар.

Инсофли одам –– кўп яхшиликлари бўлган кишининг озгина хатоларини кечириб юборади, унинг кўп яхшиликларини эътиборга олади.

Ибн Қаюм раҳимаҳуллоҳнинг гўзал бир гаплари борки: «Ҳар бир хато қилган одамни тарк қилинаверса, унинг яхшиликларидан кўз юмилаверса, илму ҳунарлар бузилган ва излари ўчиб кетган бўлар эди».

Алишер НАИМОВ,
Фарғона вилояти бош имом–хатиби ўринбосари

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Эҳсон олишнинг ҳам одоби бор

Кейинги мақола

Тақдирни рад этиш

Ўхшаш мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
7
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
57
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси
Мақолалар

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
11

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
7
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
19
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
17
Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

01.02.2023
96
Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

01.02.2023
9
Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

01.02.2023
40

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика