Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Тақдирни рад этиш

15
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар, Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик» (Қамар сураси, 49).

Ибн Жавзий тафсирларида бу оятнинг нозил бўлиш сабаби хусусида икки хил гап борлигини айтганлар: Биринчиси, Макка мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тақдир ҳақида тортишганлар. Шунда мазкур оят нозил бўлган (Муслим ривояти). Абу Умома розияллоҳу анҳу: «Бу оят қадариялар хусусида», деганлар. Иккинчиси, Нажрон епископи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Муҳаммад, гуноҳлар ҳам тақдир-қадар билан содир этилади, деб даъво қиласан. Бундай эмас-ку», деди. Шунда ушбу оятлар нозил бўлди: «Албатта, жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик ва аҳмоқликдадирлар. Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): «Дўзах азобини тотиб кўринглар!» (дейилур). Албатта, Биз ҳар бир нарсани аниқ ўлчов-қадар билан яратдик» (Қамар сураси, 47–49).

«Ҳолбуки, сизларни ҳам, ясаб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку!» (Вас-соффот сураси, 96).

Ибн Жарир айтганларки, бу оятни икки хил тушуниш мумкин. Аллоҳ сизларни ва амалларингизни яратган ёки Аллоҳ сизларни ва ясаб олган бутларингизни яратган.

Бу оят бандаларнинг ишлари махлуқ эканига ҳужжатдир. Аллоҳу аълам.

«Жонга ва уни расо қилиб-яратиб, унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб-ўргатиб қўйган Зотга қасамки…» (Шамс сураси, 8). Саид ибн Жубайр айтганлар: «Аллоҳ нафсга фужурини ҳам, тақвосини ҳам юклаб қўйди».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Қадар-тақдир йўқ, ишлар энди содир бўлади – улар тақдир қилинмаган», деб даъво қиладиган қавм ҳақида: «Агар уларга йўлиқсанг, мен улардан бегоналигимни, улар мендан бегона эканликларини уларга айтиб қўй. Мабодо улардан бирининг Уҳудчалик тилласи бўлса-ю, уни инфоқ қилса, то қадарга иймон келтирмагунича Аллоҳ уни қабул қилмайди», дедилар-да, сўнг Жаброил алайҳиссалом ҳадисини зикр қилдилар. Жаброил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Иймон нима?» деб сўраганида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига, яхшилик ва ёмонлик қадардан эканига ишонмоғинг!» дея жавоб берганлар (Муслим ривояти).

Аллоҳга иймон келтириш – Аллоҳ таоло мавжуд, улуғ ва мукаммал сифатлар билан сифатланган нуқсонлардан пок, ёлғиз, беҳожат, барча махлуқотларни яратган, улар устида хоҳлаганидек тасарруф этадиган ва Ўз мулки-салтанатида истаган нарсасини қиладиган зот, деб тасдиқлашдир.

«…Йўқ (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир. (Фаришталар) У зотдан илгари бирон сўз айтмайдилар (яъни, Аллоҳ буюрмаган бирон ишни қилмайдилар). Улар (Аллоҳнинг) амр-фармони билангина амал қилурлар. У зот уларнинг олдиларидаги (қиладиган) ва орқаларидаги (қилиб ўтган) барча ишамалларини билур. Улар (Қиёмат қойим бўлган Кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – қўллай олурлар. Уларнинг ўзлари (Аллоҳдан) қўрқиб хафву хатарда турурлар» (Анбиё сураси, 26–28).

Китобларга иймон келтириш – Аллоҳ таоло Ўзининг танлаб олган элчиларига ваҳий қилган каломини тасдиқлашдир. Бу каломлар жамланиб, девон қилиниб, покиза саҳифалар ва қийматли китобларга айланган. Мўмин улардан билганига батафсил, билмаганига умумий суратда иймон келтиради.

Пайғамбарларга иймон келтириш – уларнинг Аллоҳ таоло номидан берган хабарларига ишонишдир. Аллоҳ уларни ростгўйликларига далолат қиладиган мўъжизалар билан қўллаб қувватлаган, улар Аллоҳнинг рисолатини етказганлар, мукаллаф бандаларга Аллоҳнинг буйруқларини баён қилиб берганлар. Уларни эҳтиром қилиш ва улардан биронтасини ажратиб қўймаслик вожиб бўлади.

Охират кунига иймон келтириш – Қиёмат кунини ва у кунда рўй берадиган қайта тирилиш, маҳшаргоҳга тўпланиш, ҳисоб-китоб, мезон, пулсирот, жаннат ва дўзах, бу иккиси муҳсинларга савоб, нобакорларга жазо диёри эканини ва булардан бошқа саҳиҳ нақлда келган нарсаларни тасдиқлашдир.

Тақдирга иймон келтириш қуйидаги ояти карималар ифодалайдиган маънолаларни тасдиқлашдир:

«… Ҳолбуки, сизларни ҳам, ясаб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку!» (Вас-соффат сураси, 96).

«Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратгандик» (Қамар сураси, 49).

На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса), Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир» (Ҳадид сураси, 22).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Билгинки, агар сенга бирон нарсада фойда бериш учун бутун уммат тўпланса ҳам, фақат Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина фойда беради. Агар сенга бирон зарар етказиш учун тўпланса ҳам, фақат Аллоҳ таоло ёзиб қўйган нарса билангина зарар етказади. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган» (Термизий ривояти).

Салафлар ва халаф имомларининг мазҳаби-фикри шуки, кимда-ким бу ишларни ҳеч шубҳаланмасдан ва иккиланмасдан қатъий тасдиқласа, мўмин бўлади. Бу тасдиқ ёрқин ҳужжатлар орқали бўладими ёки қатъий эътиқодлар ёрдамидами, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ махлуқотлар тақдирини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйган» (Муслим ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши: «Ё Расулуллоҳ, бугунги амаллар нимага боғлиқ? Қаламлар қуриб, тақдирда белгиланган нарсагами ёки биз энди қиладиган, энди содир бўладиган нарсагами?» деб сўради. «Қаламлар қуриб, тақдирда белгиланган нарсага боғлиқ», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Унда амал қилишнинг нима кераги бор?» деб сўраган эди, «Амал қилинглар, ҳар бир киши муяссар бўлгувчидир», дедилар Набий (Муслим ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бир нарса қадар-тақдир биландир. Ҳаттоки ожизлик ва зийраклик ҳам» (Аҳмад ва Муслим ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қадариялар ва муржиалар бу умматнинг мажусийларидир. Агар улар касал бўлсалар, зиёрат қилманглар ва агар ўлсалар, (жанозаларида) қатнашманглар» (Табороний ривояти).

Ривоят қилишадики, Аллоҳ қиёмат кунида аввалгилару охиргиларни тўплаган вақтда бир жарчига буюради, у: «Аллоҳнинг хусуматчилари қани?» деб нидо қилади. Бу нидони аввалгилару охиргилар эшитади. Шунда қадариялар ўринларидан турадилар ва уларга дўзахга кириш буюрилади. Аллоҳ таоло айтади: «Дўзах азобини тотиб кўринглар. Албатта, Биз ҳар бир нарсани аниқ ўлчов – қадар билан яратдик».

Аллоҳ бандага маъсият-гуноҳ ишни тақдир қилиб, сўнг у сабабли азоблаши жоиз эмас, деб тортишганлари учун уларга: «Аллоҳнинг хусуматчилари», дейилади.

Ривоят қилинадики, Аллоҳ қайси пайғамбарни юборган бўлса, унинг умматида қадариялар ва муржиалар бўлган. «Аллоҳ етмишта пайғамбар тилида қадария ва муржиаларни лаънатлади».

Хабарда келтирилишича, «Қадариялар бу умматнинг мажусийларидир».

Яна айтиладики: «Ҳар бир умматнинг мажусийлари бўлади. Бу миллатнинг мажусийлари эса тақдир-қадар йўқ, ишлар энди содир бўлади, деб даъво қиладиган кимсалардир».

Ҳасан Басрий ҳазратлари айтганлар: «Аллоҳга қасамки, агар бир қадарий арқондай бўлиб қолгунча рўза тутса, сўнг симдай бўлиб қолгунча намоз ўқиса ҳам, Аллоҳ уни дўзахга юзтубан улоқтиради. Кейин унга: «Дўзах азобини тотиб кўр. Албатта, Биз ҳар бир нарсани аниқ ўлчов – қадар билан яратдик», дейилади».

“Гуноҳи кабиралар” китоби асосида
Тошлоқ тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом–хатиби
Нишонбой АҲМАДАЛИЕВ тайёрлади

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мусулмонларнинг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши керак?

Кейинги мақола

КОРОНАВИРУС СОЯСИДАГИ ДИНБУЗАРЛАР ёхуд бузғунчилар фаоллашгани ҳақида

Ўхшаш мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
14
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
59
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси
Мақолалар

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
13

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

07.02.2023
43
Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

07.02.2023
6
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

07.02.2023
9
Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
14
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
20
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика