Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
3
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Тил шунчаки муомала ва мулоқот воситаси эмас. У инсонга Аллоҳ табoрака ва таoлонинг ато этган энг улуғ илоҳий неъматлардан биридир. Қуръони каримда инсоннинг яратилиши ва унга баён, яъни сўзлаш, фикр, ифодалаш таълим берилганини алоҳида таъкидланади: «Ар-Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи ўргатди» («Ар-Роҳман» сураси, 1–4-оятлар).

Ислом ақидасига кўра, дунёдаги ранг-баранг тиллар ва лаҳжалар Аллоҳ таолонинг чексиз қудрати ва ҳикматини кўрсатувчи оят-далиллардир. Ер юзида турли миллат ва элатларнинг мавжудлиги, уларнинг ўз тилига эга экани тасодиф эмас, балки Илоҳий ироданинг гўзал ифодасидир. Бу ҳақда илоҳий каломда шундай марҳамат қилинади: «Ва Унинг оятларидан (қудрати далилларидан) осмонлар ва ернинг яратилиши ҳамда тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир…» («Рум» сураси, 22-оят).

Она тили ҳар бир халқнинг ўзлиги, маънавий қиёфаси ва руҳий дунёсини акс эттирувчи кўзгудир. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига тушунарли бўлиши учун айнан ўз халқининг тилида юборилган. Бу ҳақда ҳам Қуръони каримда шундай дейилади: «Биз ҳар бир пайғамбарни ўз қавми тили билан юбордик, токи уларга (илоҳий ҳукмларни) баён қилиб берсин» («Иброҳим» сураси, 4-оят).

Бу оятдан кўринадики, тил – динни, эзгуликни ва ҳақиқатни етказишнинг энг муҳим воситасидир. Тилни асраш ва уни ривожлантириш – Аллоҳ берган омонатни асраш билан тенгдир.

Ислом дини нафақат тилнинг келиб чиқиши ва қадрига, балки ундан фойдаланиш одобига ҳам жуда катта эътибор беради. Мусулмон кишининг тили фақат яхшилик ва эзгулик таратадиган восита бўлиши лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, фақат хайрли (яхши) сўзларни сўзласин ёки сукут сақласин» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Она тилимиз бўлмиш ўзбек тили асрлар давомида Ислом маърифати, тасаввуф ҳикматлари ва юксак ахлоқ билан суғорилган. Алишер Навоий, Аҳмад Яссавий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ алломаларимиз бу тилни энг юксак мақомларга кўтарганлар. Навоий ҳазратлари таъкидлаганларидек: «Тилга эътиборсиз – элга эътиборсиз», ўз она тилини ҳурмат қилмайдиган, уни эъзозламайдиган кишилар элига, миллатига эътиборсиз бўладилар. Бундай кимсалар тил, миллат, ватан тушунчаларининг асл моҳиятини, қадр-қимматини ҳеч қачон англаб етолмайдилар. Шу ўринда Ислом нуқтаи назаридан тилни тоза сақлаш қандай одобларни талаб этиши масаласига тўхталиб ўтсак. Зеро, бу одоблар барчамиз учун жуда зарур, чунки уларнинг замирида она тилига ҳурмат-эътибор масаласи ётади. Бу одобларнинг асосийлари қуйидагилардир:

  1. Сўзни поклаш, яъни тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, сўкиниш ва беҳаё сўзлардан асраш.
  2. Тил софлигини сақлаш – миллат тилини бегона, ахлоққа зид ва мазмунсиз иборалар билан ифлослантирмаслик.
  3. Пайғамбар суннатига эргашиш: Набий алайҳиссалом сўзлаганда жуда аниқ, тушунарли ва ширинсўзлик билан, тингловчига озор бермай сўзлар эдилар.

Шуни унутмаслик керакки, миллий ўзликни англаш, она тили ва келажак олдидаги масъулиятдан бошланади. Она тилини севиш, уни эъзозлаш ва кейинги авлодларга соф ҳолида етказиш – ҳар бир инсоннинг ватанпарварлик ва маънавий бурчидир. Ислом таълимотида Ватанни севиш ва унинг қадриятларини асраш иймоннинг гўзал кўринишларидан саналади. Тил эса Ватаннинг маънавий чегарасидир. Бу чегарани қўриқлаш Ватан сарҳадларини қўриқлаш каби муҳим ва шарафли ишдир.

Бизнинг ўзбек тилимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Замахшарий каби дунёга машҳур алломалар юртида шаклланган ва бойиган тилдир. Бу тилда қанчадан-қанча илмий ва диний асарлар битган, ҳикматлар айтилган. Агар биз ўз тилимизни унутсак ёки унга бепарво бўлсак, ўз миллий илдизларимиздан ва бой маънавий меросимиздан узилиб қоламиз. Тилни асраш, уни ёш авлодга пок, мукаммал ва гўзал кўринишда мерос қолдиришимиз учун қуйидаги ҳаракатларни қилишимиз зарур.

Оилада она тили муҳитини мустаҳкамлаш, яъни фарзандларимизга ёшлигидан она тилимизнинг нафосатини, бойлигини ва гўзаллигини сингдириш.

Илм ва маърифат тилига айлантириш, яъни замонавий фан, технология ва Ислом маърифатини она тилимизда кенг тарғиб қилиш ва асарлар таржима қилиш.

Сўз масъулиятини ҳис қилиш, яъни ҳар бир ёзилган ва айтилган сўз учун Парвардигор олдида жавобгар эканимизни унутмаслик.

Биз бугун шунга аҳамият бермоғимиз лозимки, тил байрами – бу шунчаки байрам санаси эмас, балки Аллоҳ таоло томонидан берилган буюк неъматдир.  Унга шукроналик билдириш ва ўзликни англаш кунидир. Она тилимизни асраб-авайлаш, унинг софлиги ва жозибадорлигини сақлаш, тилимизда эзгу ва хайрли сўзларни сўзлаш ҳар биримизнинг инсоний ва диний бурчимиздир. Аллоҳ таоло она тилимизнинг қадри ва мақомини ҳамиша баланд қилсин, юртимизни маърифат ва тинчлик нури билан мунаввар айласин!

Алишер домла Наимов,
Фарғона вилояти бош имом хатиб ўринбосари,
Уламолар кенгаши аъзоси.

Калит сўзлар: она тилитил одоби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
95

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
3
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
9
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
5
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
7
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
9
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
60
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
157
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
51

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.