Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат! Мақола

Юрт келажаги пойдевори

Юрт келажаги пойдевори
22
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Устоз! Бу сўз замирида олам-олам маъно мужассам. Зеро, дунёдаги ҳеч бир соҳа, ҳеч бир касб эгаси йўқки, устоздан сабоқ олмаган бўлса, ўзи танлаган соҳа ва касб сирларини ўрганмаган бўлса. Шу боис бўлса керак, устоз деганда кўз ўнгимизда беихтиёр юзларидан нур ёғилиб турган, қаттиққўл, талабчан, лекин меҳрибон зотлар сиймоси гавдаланади. Қалбимизда уларга нисбатан меҳр туйғулари жўшади, ҳаётда борларининг зиёратига шошамиз, марҳумларининг ҳақларига қуръон тиловат қилиб, Аллоҳдан охиратларини обод қилишини тилаймиз.

Шуни унутмаслик керакки, инсоният яралгандан бери, устоз ва шогирдлик муносабатлари мавжуд бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бу анъана узлуксиз давом этиб бораверади. Кечаги шогирдлар бугун ўзлари устозга айланишади, уларнинг шогирдлари эса эртага шу йўлни давом эттиришади. Шу тариқа инсоният ўзи кашф этган илму ҳунар сирларини такомиллаштириб, ривожлантириб, шогирдларга ўргатиб, авлоддан авлодга ўтиб боришини таъминлайди.

Устозлик – улкан мақом. Зеро, шогирдлар улар кўрсатган йўлни танлайдилар, ўша йўлдан борадилар, уни давом эттирадилар, шунинг учун устозларнинг зиммасида жамият келажагига дахлдорлик, омонатдорлик масъулияти ётади. Бу эса ҳар бир устоздан ўз соҳаси, касби, илм сирларини чуқур ўрганиш, бу омонатни шогирдларга мукаммал тарзда етказиш, уларга ўз фарзандидай муносабатда бўлиш, уларнинг келажаги, юрт келажаги, миллат келажаги ҳақида қайғуриш ҳиссига эга бўлишни талаб этади. Зеро, Аллоҳнинг улуғ каломида бу ҳақда шундай марҳамат қилинади: “Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир” (Фотир сураси 28-оят)”. Дарҳақиқат, ҳақиқий илм аҳли ўта омонатдор бўладилар ва уларга Аллоҳ ато этган илмни ўргатишда омонатга хиёнат қилмасликка ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳам жамиятда уларнинг мавқеи жуда юкасак бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллалоҳи алайҳи васалламдан Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Албатта, Аллоҳ, У Зотнинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига салавот айтадилар”. Уламоларимиз таъкидлашича, мазкур ҳадисдаги яхшиликни ўргатувчидан мурод ҳам устозлардир. Чунки улар инсониятга эзгуликдан сабоқ берадилар.

Улуғ мутафаккир бобомиз Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари ҳам ўзларининг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида мударрис, яъни устознинг асосий мақсади мансаб ёки шуҳрат орттириш бўлмаслиги кераклигини таъкидлаганлар. Устоз ўзини кўз-кўз қилиш учун дарс бермайди, ўзи яхши билмаган илмни ўргатишга уринмайди, ҳар бир илмда аниқ-равшан масалаларга таянади, гуноҳ ишлардан қўрқувчи, нопокликлардан йироқ, тақводор ва огоҳ бўлади, дея фикр билдирганлар. Шунингдек, олимнинг сўзи фақат Аллоҳ ва Расулининг кўрсатмалари (“қола Аллоҳ, қола Расулуллоҳ”)га асосланган бўлиши кераклигини айтиб, жоҳил мударрис зоҳирий кўриниши билан  мақтанади, ўзини олим санаб, нодонларга турли бузуқликларни ҳалол қилиб беради, қилмаслик керак бўлган ишларни одатга айлантириб, бажарилиши шарт бўлган амалларни тарк этади дея огоҳлантирганлар. Бу, албатта, жамиятда фитна-фасод авж олишига олиб келади. Шунинг учун фарзандларимизга устоз танлашга ҳам катта масъулият билан ёндашиш керак бўлади. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонида шоҳ Файлақус ўғли Искандарнинг илм олишига жуда катта масъулият билан қараб, уни ўз замонасининг улкан алломаларидан саналган, илмда пешво ва соҳиб камол бўлган Нақумоҳисга топширади:

Бори илм аро, ўйла соҳиб камол
Ки, комил анингдек топилмоқ маҳол…

Шоҳнинг бундан кўзлаган мақсади фарзандининг келажаги бефарқ бўлмаслик эди. Унинг илм китобини бир-бир варақлаб ҳар бир илмни пухта ўрганиши учун замин ҳозирлаш эди. Шу боис

Скандарни доноға топшурди чуст
Ки, донишнинг авроқин этгай дуруст…

Устозлик киши зиммасига улкан масъулият юклаши билан бир қаторда шогирдлик ҳам кишидан илму ҳунар ўрганиш борасида ўткир зеҳн, ақлу идрок, қунт ва тинимсиз изланиш талаб этади. Шогирд бу йўлда устоз ўгитларига қатъий амал қилиши, унинг ҳар бир таълимини, топшириғини бажариши, унга жуда катта ҳурмат-эътибор билан муносабатда бўлиши зарур. Бу борада ҳам улуғларимиз ҳаётига назар ташлаш, уларнинг ўз устозларига муносабатларини ўрганиш фойдадан холи бўлмайди. Айниқса, ҳазрат Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий муносабатлари бу борада жуда ибратлидир. Тарихдан маълумки, Алишер Навоий у зотга улкан эҳтиром кўрсатган. Бу ҳақда Жомий ҳазратларига бағишланган “Хамсат ул-мутаҳаййирин” асари муқаддимасида  у зотни валийликнинг олий ҳазрати, Аллоҳ сирларини кашф этувчиси, яширин ишоралар ва алоҳида сирлар олими, пайғамбарлар давомчиси (сифатидаги) аллома, тариқат элининг пешвоси ва имоми, муқаддас гуруҳнинг мужтаҳид ва шайх ул-исломи, яъни диннинг нури, Ислом ва мусулмонлар паноҳи бўлган устозимиз шайхимиз, дея улуғлайди. Бу асарда улар орасида кечган устоз ва шогирдлик муносабатига доир кўплаб воқеалар баён этилганки, уларнинг мазмунида ўзаро ҳурмат-эҳтиром, меҳру муҳаббатнинг юксак намуналарини кўриш мумкин.

Алишер Навоий ўз асарларида шогирдлик масъулияти жуда катта эканлигини қайта-қайта таъкидлайди. Жумладан, “Маҳбуб ул-қулуб” асарида у шогирдларга қарата шундай насиҳат қилади: “Унинг (устознинг) иши одамнинг қўлидан келмас, қайси одамки, ҳатто дев ҳам қила олмас, ҳар қандай қаттиқ кишини ҳам бир бола тарбияси ожиз қилар, устоз эса бир гуруҳ болага илм ва адаб ўргатгай, унга ким ҳам ета олар эди. Шунинг учун ҳар тақдир билан атфол (бола)да устознинг ҳаққи кўпдур, агар шогирд подшоҳликка етса ҳам, унга қуллуқ қилса, яхшидир. Зеро, шогирд агар шайхулислом, агар қозидур, агар устод андин розидур – Тенгри розидур”.

Демак, шогирднинг олдидаги энг катта бурч устозни рози қилишдир. Устоз розилигини топган шогирд ҳаётда адашмайди, тўғри йўлдан боради, дунё сирларини, илм ва ҳунар асосларини бирма-бир кашф этишда қийналмайди ва ниҳоят ўзи ҳам шу мақомга етганда, шогирдларининг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлади. Устоз розилигини топиш унинг ўргатганларига амал қилиш, ҳар бир ишда панду насиҳатларини ёдда тутиш, берган илмларига риоя қилиш билан юзага келади. Баъзан ҳаётда устознинг меҳнатини фақат моддий манфаатдорликка йўйиб, устозига унинг ҳақини тўлаб қўйганлиги билан мақтанувчи “шогирдлар” ҳам учраб туриши сир эмас. Шоир бундай кимсаларга қарата ёзади:

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила…

Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонининг муқаддимасида ҳам салафлари ва маънавий устозлари – Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий ҳамда замондош устози ва пири Абдураҳмон Жомийни алоҳида эҳтиром билан васф этган. Низомий Ганжавийни таърифлар экан ёзади:

Xaйли фaсoҳaт бoшининг aфсaри,
Гaнжи яқин aфсaрининг гaвҳaри.

Кoни фaзилaт гуҳaриғa aмин,
Бaҳри бaлoғaт aрo дурри сaмин…

Достонда ўзининг яна бир маънавий устози Хусрав Деҳлавийга ҳурмат-эҳтиромини баён этар экан шундай мисраларни битади:

Ҳундуи чoбук демaким, рoйи ҳинд,
Килки учи мaмлaкaтoрoйи ҳинд.

Нaзми сaвoди aрo ҳaр дoстoн,
Ўйлaки, бир кишвaри Ҳиндустoн.

Гaнжa шaҳи гaнжфишoн, пaйрaв – ул,
Шaҳ бу сўз иқлими aрo, Xусрaв – ул…

Бу мисраларда шоирнинг ўзини шогирд санаб, улуғ салафлари, маънавий устозларига ибратомез юксак эҳтиромини кўриш мумкин. Айниқса, замондош устози Абдураҳмон Жомийга берган таърифида бу ҳол кўзга янада яққол ташланади. Алишер Навоий уни таърифлар экан тариқат илмининг қутби, ҳақиқат сирларининг кашф этувчиси каби сифатларнитилга олади:

Улки букун қутби тaриқaтдур ул,
Кoшифи aсрoри ҳaқиқaтдур ул.

Кўкси хaқoйиқ дури гaнжинaси,
Кўнгли мaoний юзи oйинaси

Олий aнгa етти фaлaкдин мaҳaл,
Этти фaлaк мушкили oллидa ҳaл…

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, устоз ва шогирд муносабатлари ҳар бир давр учун ўта муҳим бўлган одоб-ахлоқ қирраларини ўз ичига олади ва ҳар даврда, жумладан, бугунги кунда ҳам ўта долзарблигича қолади. Зеро, бу муносабат туфайли жамиятда илм-фан равнақ топади, улкан кашфиётлар дунёга келади, инсониятнинг тақдири, юрт келажаги пойдевори, авлодлар дунёқараши мустаҳкам асосга қурилади.

Алишер домла Наимов,
Фарғона вилояти бош имом хатиби ўринбосари,
Уламолар кенгаши аъзоси

 

Калит сўзлар: илмустоз
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК» нишони ўз эгаларига топширилди

Кейинги мақола

Иордания муфтийси Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлини юқори баҳолади

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
135
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
130
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
38

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазратлари фатво анжуманида нутқ сўзлаб, муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазратлари фатво анжуманида нутқ сўзлаб, муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

24.11.2026
26
Истанбулда фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши бошланди

Истанбулда фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши бошланди

23.11.2026
11
“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

23.11.2026
18
Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

21.11.2026
19
Фарғонада «яшил макон» лойиҳаси доирасида 250 туп кўчат экилди

Фарғонада «яшил макон» лойиҳаси доирасида 250 туп кўчат экилди

20.11.2026
68
Иордания муфтийси Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлини юқори баҳолади

Иордания муфтийси Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлини юқори баҳолади

19.11.2026
13
Юрт келажаги пойдевори

Юрт келажаги пойдевори

26.11.2026
22
«ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК» нишони ўз эгаларига топширилди

«ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК» нишони ўз эгаларига топширилди

17.11.2026
23

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.