Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Миссионерларнинг асл қиёфаси

68
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳозирда жаҳон мафкура майдонидаги кураш қизғин паллага кирди. Шу сабабли мустақил юртимизга четдан бегона ғоя ва мафкуралар кириб кела бошлаганлиги ҳеч кимга сир эмас. Улар орасида ғаразли мақсадларни кўзлаган миссионерлар ҳаракати алоҳида ажралиб туради. Миссионерлар аксарияти мусулмон бўлган халқимизни йўлдан уришга ҳаракат қилишяпти. Улар асосий қонунимизнинг виждон эркинлиги хусусидаги моддаларини рўкач қилиб, кимнинг қайси динга эътиқод қилиши унинг ўз ихтиёрида, деган иддаони илгари суришади. Лекин, ўзлари бошқаларга таъсир кўрсатган ҳолда уларни эътиқодларини ўзгартириш ҳаракатини амалга оширишади.

Миссионерлик ҳаракатлари халқ ва миллат маънавиятига, эътиқодига энг катта салбий таъсир кўрсатаётган таҳдидлар қаторига киради.

Бугунги кунда миссионерларга алданиб, уларнинг тузоғига илинган кимсалар, аслида динимиз таълимотидан бехабар бўлган кишилардир. Акс ҳолда улар минг йиллар давомида ота-боболари асраб-авайлаб келаётган динини арзимас нарсага, дунё матосига сотмаган, бундай нодонлик ва жаҳолатга йўл қўймаган бўлар эдилар.

Ҳолбуки, Ислом динининг инсон ақлини қониқтирадиган таълимотидан озгина хабардор бўлган ақли расо киши ҳеч қачон уни тарк этмайди.

Миссионерликдан кўзланган асосий мақсад ҳам динсиз бир миллатни динга киритиш эмас, балки айнан мусулмон фарзандларини, ҳақ динлари таълимотидан чиқаришдир. Уларга бизни исломдан чиқариш, воз кечтириш, шу билан динимизга заррача бўлса-да, зиён етказиш муҳимроқ. Чунки даъват қилаётган «дин» (ёки секта)лари ботил эканини, ислом билан ҳеч бир жиҳатдан беллаша олмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши билишади.

Миссионерлар аҳлоқни яхшилаш билан сира шуғулланишмайди. Аксинча, ҳулқни бузадиган ишларни ёйишади. Ҳар хил ўйинлар, «дискотека»лар ташкил қилиб, ресторанлар очиб, «тунги кўнгилхушлик»лар уюштиришади. Уларнинг бу тадбирлардан кўзлаган мақсадлари нима? Асосий масала айни шу нуқтада мужассам. Бу ишлардан кўзланган мақсад-ғоя фақат ва фақат сиёсийдир! Бугунгача шунчаки демократиянинг оддий бир тақозоси бўлиб кўринаётган ҳаракатларининг тагида, эртанги кунга мўлжалланган жуда катта сиёсий найранглар ётибди.

Минг йиллардан буён аждодлари мусулмон бўлиб келган, бугунги авлоди ҳам бутун ҳаёти давомида шу эътиқодга ихлос қўйган, урф-одати, маънавий тарихи бир хил халқимизнинг юрагини парчалаш, заифлаштириш, пароканда қилиш ва турли-туман сиёсий ва иқтисодий босимлар билан хотиржам яшашга йўл қўймаслик. Мамлакатни доимий низо майдонига айлантириб, уни ҳал қилишда ўзларига муҳтож қилиб қўйиш. Мана, улар кўзлаган асл мақсад!

Секта даъватчиларининг ортларида туриб, уларни мўмай маблағлар билан таъминлаётганлар, ахборот ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганлар бу диёрларни маданий ва маънавий истило қилиш ва бу ерларда ўзларини бегонасиратмасдан, мустаҳкам ўрнашиб олиш учун миссионерлар тузоғига илинганлардан фойдаланадилар.

Миссионерларнинг хатти-ҳаракатларида баъзи ҳудудларга алоҳида аҳамият бериб, у ерларда ўзларига эргашганлар сонини кўпайтириш билан келажакда гўё уларнинг хоҳиш-иродаси ва кайфиятлари сифатида бўлгинчилик (сепаратистик) ғалаёнларини чиқариш ва оқибатда, мамлакатни парчалаб ташлаш мақсади устивордир.

Миссионерлик ташкилотларининг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган:

Биринчидан, халқларни ўз динларига оғдириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушириш.

Иккинчидан, халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш, ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиқишига олиб келиш.

Учинчидан, ўзга динни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини «янги диндорлар» билан тўлдириш.

Бу мақсадларга эришиш учун улар ҳеч нимани аямайдилар ва доимо ўз усул ва услубларини такомиллаштириб борадилар, жумладан қуйидаги усуллардан ўзларининг миссионерлик ҳаракатларида фойдаланадилар:
— хайрия ёрдамини кўрсатиш, бунга биринчи навбатда моддий ёрдам киради, тиббий ёрдам ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш ҳам сабаб бўлади. Бундай ҳаракатлари билан улар ўзлари ҳақида ижобий хулоса чиқаришга эга бўладилар. Ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўладилар;
— ғайридинликни тарғиб қилувчи маҳаллий тилда чоп этилган, жуда сифатли, дидли, рангли ва чиройли манзаралар билан ишланган китоб ва журналларни бепул тарқатиш;
— ғайридинликка чақирувчи видео-аудио кассеталарни тарқатиш;
— миссионерлик руҳидаги кутубхона, инглиз тили ва компьютер ўргатиш хоналарини ташкил этиш;
— ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни хорижий сафарларга юбориш ва иш билан таъминлаш.

Миссионерлик ҳаракатида яна бир ҳолатни алоҳида ажратиш лозим. Бу маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиш ва у билан мақсадли иш олиб бориш. Жумладан, ёшлар билан ишлашнинг турли миссиялари мавжуд бўлиб, улардан бири маҳаллий миллат вакиллари орасида ўзбек ва бошқа маҳаллий тиллардаги диний адабиётларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш: «У мураббийдир», «Худо тайин қилган қурбонлик», «Исо Масиҳнинг шогирдлари «Худо» сўзи ўрнида «Аллоҳ» сўзини ишлатишлари мумкинми?», «Худо муқаддас учликда бирлашган», «Шахсан менга Худо мурожаат қиляпти», «У сизни севади» ва бошқаларни келтириш мумкин.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон заминида азал-азалдан диний бағрикенглик ҳукмрон бўлиб келган. Асрлар давомида бағрикенглик, тенгҳуқуқлилик асосида яшаб келган бир бутун Ўзбекистон халқига айланган инсонлар ўртасида парокандалик, ишончсизлик туғдиришга ҳаракат қилаётган миссионерларнинг қабиҳ ниятларидан огоҳ бўлайлик.

А.Наимов,
Қувасой шаҳар бош имом-хатиби

Калит сўзлар: жаҳолатмақоламиссионерликтерроризмэкстремизм
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Аллоҳдан ҳаё қилсак…

Кейинги мақола

Ўзбекистон – диний бағрикенглик ўлкаси!

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
46
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
54
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
45
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.