Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Исломда даволаниш одоби

49
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом дини инсонларнинг саломатлигига зарар бўладиган ишларни қилишни ман қилади. Шу сабаб ким бемор бўлса, даволанишга буюради. Мусулмон киши бемор бўлганда ўзини қандай тутишлиги ва қандай даволаниш кераклигини динимиз таълимини берган.

Аввало, мусулмон киши дардни ҳам, шифони ҳам Аллоҳдан деб эътиқод қилиши лозим. Чунки ҳеч бир иш Аллоҳнинг изнисиз бўлмайди. Сўнгра сабрли бўлиши лозим. Шунда ҳар бир машаққати учун савобга эга бўлади ва гуноҳларига каффорат бўлади.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳеч қачон касалликни сўкиб бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истимани сўкишдан қайтарганлар. Чунки истима кишини гуноҳдардан поклайди.

Бемор киши тезроқ даволанишга ҳаракат қилиши лозим. Бироқ даволаниш, албатта ҳалол йўл билан бўлиши керак. Спиртли ичимликлар билан, йиртқич ҳайвонларни гўшт-ёғи билан, типратикан, илон, ҳашоратлар билан даволаниш динимизда ман қилинган. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сизларнинг даволарингизни ҳаром нарсада қилмаган”, дея марҳамат қилганлар. Бир киши ароқни даво учун тайёрлашини айтганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У даво эмас – дард”, деганлар.

Бу борадаги ҳукмларни жамлаган уламолар айтадиларки, тақволи, моҳир мусулмон табиб бирор беморга сиз учун шу ҳаром нарсадан бошқа чора қолмади, истеъмол қилмасангиз бўлмайди, деса шундай вазиятда кифоя қиладиган даражада ҳаром нарсани даво учун истеъмол қилишга рухсат берилади.

Борди-ю, шундай ҳолатда бемор “мен ҳаромни истеъмол қилмайман” деб даволанмай, шу дард сабаб вафот этса, ёки бирор аъзосига талофат етса, бу киши гуноҳкор бўлади. Чунки, инсон ҳаётини сақлаш ҳамма нарсадан устун туради.

Даволаниш мобайнида соғайиб кетиши учун ҳам дуода бўлиш ва имкони бўлса хайр-эҳсон ҳам қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: داووا مرضاكم بالصدقة “Касалларингизни садақа билан даволанглар”, деганлар.

Имом Байҳақий “Шуабул-иймон” номли китобларида бир ҳикояни келтирадилар. Абдуллоҳ ибн Муборакдан бир кишида елкасида яра борлиги ва етти йилдан бери муолажа қилаётгани, ҳалигача тузалмагани, табибларни қилган муолажалари фойда бермаганлигини айтиб, ҳасталикни қандай даволаш ҳақида сўради. Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак у кишига сувга муҳтож бўлган одамларни топиб уларга қудуқ қазиб беришни тавсия қилдилар.

Бемор киши у зот айтганларидек, бир қишлоққа қудуқ қазиб сув чиқариб берди ва шундан сўнг Аллоҳнинг изни ила яраси тузалди.

Хулоса қиладиган бўлсак, мусулмон киши даволанишда юқорида келтирилгандаги каби тўғри ақида асосида ва сабрли бўлган ҳолда, нафақат моддий, балки даволанишда маънавий муолажаларни ҳам қилиши мақсадга мувофиқдир. Чунки барча аъзоларимиз бизга Аллоҳнинг омонатдир, қиёмат кунида барча аъзолардан ҳам сўраламиз.

Сайдуллоҳ РАҲМОНОВ,
Марғилон шаҳар “Галатой” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳар бир ишда бир ҳикмат бор

Кейинги мақола

Сўзамоллик – тўғри йўлда дегани эмас

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
140
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
58
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
82
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
56
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.