Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Сўзамоллик – тўғри йўлда дегани эмас

74
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугун ижтимоий тармоқларда ва реал ҳаётда фикрий кураш авж олди. Шунингдек, ахборот хуружи ҳам. Хатарли ишлардан бири – бу дин номидан ваъз қилаётган қўштирноқ ичидаги воизларни ҳам борлигидир. Бу динимиз номидан гапираётган қўштирноқ ичидаги воизлар шу даражада гапириш санъатини эгаллаганки, шу даражада умматни фитналантиришга ўргатилганки, бир соатлик суҳбатида зоҳиран қаралганда одамни ўзига тортувчи жозиба билан гапириб, суҳбати орасида ўзининг ботил ақидасини уруғини экиб, кейинги суҳбатларида уни суғориб бориш билан шуғулланмоқдалар. Ёшлар шуни яхши билсинларки, ҳар қандай гапга уста одам тўғри бўлавермайди. Чунки тарихда жуда кўп адашган одамлар ҳам гапга уста бўлган. Масалан, худосизлик жамиятини тузган Ленин ҳам гапга уста бўлган. Минглаб одамларни ишонтира олган, аммо у “р” ҳарфини айта олмаган. Шунингдек, Ислом тарихида ажралиб чиққан илк оқимлардан бири “мўътазила” деб аталади. Унинг асосчиси — Восил ибн Ато деган шахс.

Восил ибн Ато илми зўр, зеҳни ўткир, нотиқ, сўзамол, гапни чайиб қўядиган одам бўлган. У фақат ўзига одамларни жалб қилишга ҳаракат қилган, даъват ва чақириқ ишларини кучайтирган. Ҳатто унинг нотиқлигини бир намунаси бугунги кунгача сақланиб қолган. Гап шундаки, унинг подшоҳ ва амирлар, уламо ва фузалолар, оддий одамлар олдида қилган бир маъруза – хутбаси матни мавжуд. Демак, нотиқлигига маҳлиё бўлиш оқибатида аслида ақидаси бузуқ бир касни минбарларга чиқариб қўйиб, унинг асл мақсадини билмасдан маъруза қилдириш, давраларнинг тўрига ўтқазиб қўйиб, насиҳатларига “хўп” дея қулоқ солиб, алданиб қолиш ҳам мумкин экан.

Восил ибн Ато шунчалик нотиқлиги билан бирга “ро” ҳарфини айта олмаган. Боғдодий айтадики, Восил ибни Ато азон ҳам айта олмаган ва масжидда намозга ўтишга, яъни имомликка ҳам ярамаган. Чунки азондаги “Росулуллоҳ” ва “Аллоҳу акбар”даги “р” ҳарфларини айта олмаган. Шунингдек, “ро” ҳарфи қатнашган оятларни ҳам ўқий олмаган. Хуллас, орқасида намоз ўқиш дуруст эмас эди, дейдилар. Шунинг учун одамларга гапиришдан олдин “ро” ҳарфи йўқ сўзларни ишлатар эди. Масалан араб тилидаги “матар”, яъни “ёмғир” сўзининг ўрнига унинг маънодошини ишлатиб “ғойс”, дерди. Бундан ташқари, “фирош” сўзини “мазжаъ”, “ҳафр” сўзини “набш” ва “бурр” сўзини “қумҳ” сўзига алмаштириб айтарди. Бу иккови ҳам ўзининг нотиқлиги ва сўзамоллиги билан минг-минглаб, балки миллионлаб одамларни ўзларига эргаштира ва ишонтира олганлар. Ҳатто Восил ибни Ато шу даражада кучли нотиқ ва воиз бўлганки “мўътазила”ларни табақот китобларида уни бир хутбаси машҳурдир. У хутбани номиً

حطبة واصل ابن عطاء بلا رآء (“Восил ибн Атонинг “ро” ҳарфисиз хутбаси”) номи билан танилган. Восил ибн Ато “р” ҳарфини айта олмагани боис, ушбу маъруза хутбаси узун бўлишига қарамасдан унда “р” ҳарфини ишлатмаган.

Мазкур хутбани ўқир экансиз, ҳақиқатдан ҳам унинг балоғати ва бадиятининг кучлилигига тан бермай иложингиз йўқ. Хутба ўзида Қуръон оятлари, ҳадисларнинг мазмунларини жамлаган бўлишига қарамасдан, унда зоҳиран қараганда оддий маъруза эшитувчиларга сезиладиган тортишувли ақидавий қарашлар акс этмаган, ихтилофга сабаб бўладиган фиқҳий-мазҳабий масалалар ҳам ўрин олмаган. Аммо шу биргина жимжимадор маърузасида синчиклаб ўрганилса, “мўътазила” фирқасининг мевасини берувчи уруғни усталик билан экиб кетилган. Ўша машҳур хутбасида у Аллоҳ таолога ҳамддан сўнг айтади: “Гуноҳ қилдиради-ю, Ўзи ҳалимлик қилади. Дуо қилдиради-ю, Ўзи эшитади” деб ўтиб кетади. Ақоид фанидан шу маълумки, “мўътазила” тоифаси: “Бандани фойдасини кўзлаб иш қилиш Аллоҳга вожибдир”, деб эътиқод қилади. Биз Аҳли сунна айтамизки, вожиб эмас, хоҳласа бандага ҳалимлик қилиб кечиради, хоҳламаса, йўқ деймиз. Яна бир беодоблик ҳам борки, “гуноҳ қилдиради”, деб ёмонликни Аллоҳ таолога нисбат бериб кетган. Шундай нозик нуқтани билимсиз киши пайқамайди. Айниқса, бугунги кунда ижтимоий тармоқдан маъруза эшитишда шунга эьтибор қаратиш керак.

Шуни билиб олинг ва унутмангки, ўша даврдан бери келаётган бузуқ оқим раҳнамоларининг маъруза ва хутбалари ҳам шу қабилдадир. Бугунги кунда фирқа, оқим бошлиқлари ҳам шу усулда даъват олиб борадилар. Улар исломий илмлар бўйича китоб ёзиб ўтирмайдилар; мадраса очиб дарс бермайдилар, ўзлари ҳам соф – илмий фаолият олиб  бормайдилар. Ҳатто бирортасини қори ё бир фазилат тақво эгаси эканини билмайсиз. Одамларни жиҳодга даъват қила туриб, ўзлари жиҳод қилмайдилар, мусулмонларни мақсадсиз қон тўкилаётган мусулмон юртларга ҳижрат қилиш керак, деб туриб, ўзлари “кофиристон” ўлкаларда айшу ишратда яшайверадилар. Ҳа, улар ўзларининг нотиқлиги билан даъват қилаверадилар, эшитганни ва қулоқ солганни сеҳрлаб қўядилар, юзаки текширмоқчи бўлганлар, улардан ақидавий ва фиқҳий хатоликлар ва янглишувлар топа олмайди. Бироқ, уларнинг ана шу сўзамоллиги ва нотиқлиги бузуқ ақидасини яшириб турадиган ниқоб эканлигини кўпчилик билмай ва англамай қолади. Юртимиздан чиққан фалончи қори, писмадончи домла кабиларнинг маърузалари ҳам шу хилда нотиқлик намунаси бўлар эди, бироқ айнан улар минтиқадаги ваҳҳобийлик (салафийлик), ҳизбийлик таълимоти раҳнамолари эдилар. Шунинг учун ҳам ҳалигача уларнинг маърузаларига маҳлиё бўлиб, яширин ҳолда эшитиб юрадиганлар бор. Биз бугунги кунда мусулмонларни огоҳликка даъват қилар эканмиз, мўътазилийлар раҳнамоси Восил ибн Атонинг хутбасини кўрсатиб, ҳар қандай даъватчига ва зоҳиран қараганда, яхшиликка чақирувчига ишониб кетавермасликни таъкидлаймиз. Унинг хутбасининг матнини ҳавола қиламанки, унда “ро” ҳарфи қатнашмаган. Аммо шуни билиш лозимки ҳар қандай сўзга уста нотиқ тўғри йўлда бўлавермайди!

الحمد لله القديم بلا غاية، و الباقى بلا نهاية، الذي علا فى دنوه، و دنا فى علوه، فلا يحويه زمان، و لا يحيط به مكان، و لا يؤوده حفظ ما خلق، و لم يخلقه على مثال سبق، بل أنشأه ابتداعا، وعدله اصطناعا، فأحسن كلّ شئ خلقه، و تمّم مشيئته، و اوضح حكمته، فدل على الوهيّته، فسبحانه، لا معقب لحكمه، و لا دافع لقضائه، تواضع كل شئ لعظمته، و ذل كل شئ لسلطانه، و وسّع كلّ شئ فضله، لا يعزب عنه مثقال حبّة، و هو السميع العليم.و أشهد ان لا اله الا الله وحده، لا مثيل له، إلها.ً تقدست أسماؤه، و عظمت آلاؤه، علا عن صفات كل مخلوق، و تنزه عن شبه كلّ مصنوع. فلا تبلغه الأوهام، و لا تحيط به العقول و لا الافهام، يُعصى فيحلم، و يُدعى فيسمع، و يقبل التوبة عن عباده، و يعفو عن السيئات، و يعلم ما يفعلون.و أشهد شهادة حقّ، و قول صدق، بإخلاص نيّة، و صدق طويّة، انّ محمد بن عبد الله عبده و نبيّه، و خاصّته (خالصته) و صفيّه، ابتعثه الى خلقه بالبيّنات، و الهدى و دين الحق، فبلغ مألكته، و نصح لأمته، و جاهد فى سبيله، لا تأخذه فى الله لومة لائم، و لا يصدّه عنه زعم زاعم، ماضيا على سنّته، موفيا على قصده، حتى اتاه اليقين. فصلى الله على محمد، و على آل محمد، افضل و أزكى، و أتمّ و أنمى و أجلّ و أعلى، صلاة صلاها على صفوة انبيائه، و خالصة ملائكته، و أضعاف ذلك. إنّه حميد مجيد.أوصيكم عباد الله، مع نفسى بتقوى الله، و العمل بطاعته، و المجانبة لمعصيته، فأحضكم على ما يدنيكم منه، و يزلفكم لديه، فان تقوى الله افضل زاد، و أحسن عاقبة فى معاد. و لا تلهينكم الحياة الدنيا، بزينتها و خُدعها، و فواتن لذاتها، و شهوات آمالها. فانّها متاع قليل، و مدّة الى حين، و كلّ شئ منها يزول، فكم عانيتم من أعاجيبها، و كم نصبت لكم من حبائلها، و اهلكت ممّن جنح اليها، و اعتمد عليها، أذاقتهم حلوا، و مزجت لهم سمّاً.أين الملوك الذين بنوا المدائن، و شيّدوا المصانع، و اوثقوا الابواب، و كاثفوا الحجاب، و أعدّوا الجياد، و ملكوا البلاد (العباد)، و استخدموا التلاد، قبضتهم بمخالبها، و طحنتهم بكلكلها، و عضّتهم بأنيابها، و عاضتهم عن (من) السِّعة ضيقا، و من العزّ ذلاً، و من الحيلة فناء، فسكنوا اللحود، و أكلهم الدود، و أصبحوا لا تعاينُ الا مساكنهم، و لا تجد الا معالمهم، و لا تحس منهم من أحد، و لا تسمع لهم نبساً.فتزوّدوا، عافاكم الله، فإنّ أفضل الزاد التقوى، و اتقوا الله، يا أولى الالباب، لعلّكم تفلحون. جعلنا الله و ايّاكم ممّن ينتفع بمواعظه، و يعمل لحظّه و سعادته، و ممّن يستمع القول فيتبع أحسنه، أولئك الذين هداهم الله، و أولئك هم أولوا الألباب.انّ أحسن قصص المؤمنين، و ابلغ مواعظ المتقين كتاب الله، الزكية آياته، الواضحة بيّناته، فإذا تلى عليكم، فاستمعوا له و أنصتوا، لعلّكم تهتدون.أعوذ بالله القوى، من الشيطان الغوي انّ الله هو السميع العليم. بسم الله الفتاح المنان. قل هو الله أحد، الله الصمد، لم يلد و لم يولد، و لم يكن له كفواً احد.نفعنا الله و ايّاكم بالكتاب الحكيم، و بالآيات و الوحى المبين، و أعاذنا و ايّاكم من العذاب الأليم. و أدخلنا جنات النعيم. و أقول ما به أعظكم و أستعتب الله لى و لكم….من طبقات المعتزلة..

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Тошлоқ тумани бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Исломда даволаниш одоби

Кейинги мақола

Фитна вақтида мўминнинг одоби

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
45
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
53
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
40
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.