Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Фитна вақтида мўминнинг одоби

210
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Раҳбарга қарши исён кўтариш хаворижларнинг амалидир. Хаворижлар ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг раҳбариятини тан олмай, у кишига қарши чиқиб, тарихда исёнга асос солган биринчи тоифа бўлган. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиндан: «Хаворижлар — жаҳаннам аҳлининг итлари», деб огоҳлантирганлар. Минг афсуслар бўлсинки, ҳазрат Али розияллоҳу анҳудек улуғ саҳобанинг раҳбарлигига қарши чиқиш билан пешоналарига «хавориж» деган тамғани илиб кетган бидъатчиларнинг издош авлодлари ҳозиргача давом этиб келмоқда. Хўш бундай фитналар қиёматгача давом этар экан, бундай вақтда мусулмон банда нима қилиши керак?

Саҳобалардан Ҳузайфа ибн ал-Ямоний розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “сирлари соҳиби”дир. Бу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Биз оддий бир башармиз. Аллоҳ бизга яхшилик қилди, шу яхшиликнинг ичидамиз. Ана шу яхшиликдан кейин ёмонлик ҳам келадими?” деб сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа!” деб жавоб бердилар. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: “Мана шу ёмонликдан кейин ҳам яхшилик келадими?” деб яна сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга ҳам: “Ҳа!” деб жавоб бердилар. Учинчи марта Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: “Ана шу яхшиликдан кейин ҳам ёмонлик келадими?” деб сўраган эди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга ҳам: “Ҳа!” деб жавоб бердилар. Шунда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу бу қандай бўлишини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

يكون بعدى ائمة لا يهتدون بهداى و لا يستنون بسنتى و سيقوم فيهم رجال قلوبهم قلوب الشياطين فى جثمان إنس

«Мендан кейин раҳбар(имом)лар менинг йўлимда юрмайдилар, менинг суннатимни қилмайдилар. Уларнинг орасида инсон жуссасидаги шайтоний қалбли кишилар бўлади».

Шунда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: “Агар ўша даврда мен бўлсам, нима қилай?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бундай буюрдилар:

تسمع و تطيع للأمير و إن ضرب ظهرك و أخذ مالك فاسمع و أطع

“Амирингни эшитасан, унга итоат қиласан! Агар орқангга урса ҳам, мол-дунёнгни олиб қўйса ҳам, эшитгин ва итоат қилгин!” (Имом Муслим, 3/1847; Имом Байҳақий, 8/16394; Имом Ҳоким, 8/8533).

Мазкур ҳадисда давлат рахбарига итоат қилиш айтилмоқда. Яна бази бир одамлар бугун ижтимоий тармоқдан туриб ошкора подшоҳга мурожаат, шикоят ёки насиҳатлар танбеҳлар қилмоқдалар.

Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, оддий фуқаронинг султонга насиҳати ҳеч қачон жамоатчиликка ошкор қилинмайди. Насиҳат қилиш имкони бўлса, фақат подшоҳнинг ёлғиз ўзигагина айтилади холос. Насиҳат оммага ошкора бўлса, бунинг оқибати фитна бўлади. Халқнинг бирдамлигига футур етади. Шунинг учун аҳли сунна ақидасида подшоҳга ошкора насиҳат қилишдан қайтарилади. Бу ҳам аҳли сунна ақидавий мазҳабининг асл қоидаларидан биридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда бундай деганлар:

مَنْ أَرَادَ أَنْ يَنْصَحَ لِسُلْطَانٍ بِأَمْرٍ فَلَا يُبْدِ لَهُ عَلَانِيَةً وَلَكِنْ لِيَأْخُذْ بِيَدِهِ فَيَخْلُوَ بِهِ فَإِنْ قَبِلَ مِنْهُ فَذَاكَ وَإِلَّا كَانَ قَدْ أَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ لَهُ

«Кимки салтанат эгасига насиҳат қилишни истаса, бас, уни ошкора қилмасин. Балки унинг қўлидан ушлаб холи ерга ўтсин. Агар қабул қилса жуда яхши, агар қабул қилмаса у зиммасидаги ишни адо қилган бўлаверади» (Имом Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «бас, уни ошкора қилмасин» деб насиҳатни ошкор эълон қилишдан қайтаришлари уни махфий қилиш вожиблигига далолат қилади.

Бу ҳақиқатларни замонамиз хаворижлари яхши билиб олишлари шарт! Яна билиб қўйсинларки, уларнинг интернет ва ОАВ орқали мамлакат раҳбарига қарши ташвиқотлари асли аҳли сунна ақидасига тескари ва хилофдир!

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Тошлоқ тумани бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Сўзамоллик – тўғри йўлда дегани эмас

Кейинги мақола

Ҳозирги даврда халифа сайлаш мумкинми?

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
22
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
116
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
25

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
14
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
20
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
22
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
116
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
25
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
14
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.