Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди
6
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Шу йил, 27 октябрь куни Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти вакиллигининг янги биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида республика имом-хатибларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Тадбир анъанага кўра Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Илмий-амалий семинарда сўзга чиққан Муфтий ҳазратлари муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларга алоҳида тўхталдилар.

Хусусан, яқиндагина очилган муҳташам Имом Мотуридий мажмуаси, сўнгги йилларда бунёд этилган кўркам масжидлар, имом-хатибларнинг тобора юксалиб бораётган илмий салоҳияти ҳамда диний соҳа ходимларининг хайрия тадбирларидаги фаоллиги аниқ рақамлар ва таъсирчан ҳаётий мисоллар асосида айтиб ўтилди.

Шунингдек, Хоразм вилояти имом-домлалари ва отинойиларининг фаолиятига алоҳида тўхталиб, жамоат учун ҳар куни фидойилик қилиб келаётган имом домлалар намуна қилиб кўрсатилди.
Юртимиз бош имомлари иштирокидаги семинарда диний соҳа ходимлари учун янги хушхабарлар ва ташаббуслар эълон қилинди: 2027 йилдан бошлаб тизимда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни манзилли рағбатлантириш мақсадида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) олганлар ва оилавий ажримларнинг олдини олишда фаоллик кўрсатганларга катта мукофотлар берилиши белгиланди.

Йиғилиш давомида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси ҳамда вилоятлар бош имом-хатибларининг жойларда амалга оширилаётган ишлар ва янгича ёндашувлар бўйича ахборотлари тингланди. Мазкур илмий-амалий анжуман соҳа вакилларининг касб-маҳоратини юксалтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва фаолиятга замонавий технологияларни жорий этишда улкан аҳамият касб этди. Семинар давомида белгилаб олинган устувор вазифалар ва эзгу мақсадлар барча иштирокчиларни хайрли амаллар сари руҳлантирди.

***

Şu yil, 27 oktyabr kuni Urganç şahridagi Xorazm viloyati vakilligining yangi binosida Özbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Şayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari boşçiligida respublika imom-xatiblarining ilmiy-amaliy seminari bölib ötdi.

Tadbir an’anaga köra Qur’oni karim tilovati va xayrli duolar bilan boşlandi.

Ilmiy-amaliy seminarda sözga çiqqan Muftiy hazratlari muhtaram Prezidentimiz taşabbuslari bilan Yangi Özbekistonda diniy-ma’rifiy sohada amalga oşirilayotgan tarixiy islohotlarga alohida töxtaldilar.

Xususan, yaqindagina oçilgan muhtaşam Imom Moturidiy majmuasi, sönggi yillarda bunyod etilgan körkam masjidlar, imom-xatiblarning tobora yuksalib borayotgan ilmiy salohiyati hamda diniy soha xodimlarining xayriya tadbirlaridagi faolligi aniq raqamlar va ta’sirçan hayotiy misollar asosida aytib ötildi.

Şuningdek, Xorazm viloyati imom-domlalari va otinoyilarining faoliyatiga alohida töxtalib, jamoat uçun har kuni fidoyilik qilib kelayotgan imom domlalar namuna qilib körsatildi.

Yurtimiz boş imomlari iştirokidagi seminarda diniy soha xodimlari uçun yangi xuşxabarlar va taşabbuslar e’lon qilindi: 2027 yildan boşlab tizimda faoliyat körsatayotgan imom-xatiblarni manzilli rağbatlantiriş maqsadida fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) olganlar va oilaviy ajrimlarning oldini olişda faollik körsatganlarga katta mukofotlar berilişi belgilandi.

Yiğiliş davomida Qoraqalpoğiston musulmonlari qoziyoti qozisi hamda viloyatlar boş imom-xatiblarining joylarda amalga oşirilayotgan işlar va yangiça yondaşuvlar böyiça axborotlari tinglandi. Mazkur ilmiy-amaliy anjuman soha vakillarining kasb-mahoratini yuksaltiriş, özaro tajriba almaşiş va faoliyatga zamonaviy texnologiyalarni joriy etişda ulkan ahamiyat kasb etdi. Seminar davomida belgilab olingan ustuvor vazifalar va ezgu maqsadlar barça iştirokçilarni xayrli amallar sari ruhlantirdi.

Калит сўзлар: семинарХоразм вакиллиги
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Кейинги мақола

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар
Ўзбекистон

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
2
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди
Ўзбекистон

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
5
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди
Жаҳон

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

28.10.2026
5

Сўнгги мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
1
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
2
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
5
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
6
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

28.10.2026
5
Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

27.10.2026
7
Диний соҳа ходимлари ўртасида «Вилоят ҳокими кубоги» учун беллашув бошланди

Диний соҳа ходимлари ўртасида «Вилоят ҳокими кубоги» учун беллашув бошланди

27.10.2026
4
Убайдуллоҳ домла Боғот туманидаги тадбирларда иштирок этди

Убайдуллоҳ домла Боғот туманидаги тадбирларда иштирок этди

27.10.2026
8

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.