Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Интернетдан фойдаланишнинг зарурий одоблари

Интернетдан фойдаланишнинг зарурий одоблари
98
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ўтиб бораётган аср замондоши сифатида иш фаолиятимиз, ижтимоий муносабатларимиз, таълим жараёнлари, бир сўз билан айтганда, ҳаётимизни ахборот техника воситалари, шу жумладан, интернетсиз тасаввур қилиш мушкул бўлиб қолди. Буни сабаби оддий: интернет ёрдамида ишлар осон, тез ва камҳарж бажарилади. Шунингдек, мислсиз қулайликларга эга эканлиги ҳам кишилар ҳаётида интернетни кенг  ўрин эгаллашига  сабаб бўлмоқда.

Тасаввур ҳосил қилиш учун бир мисол: Самолёт билан сафарга чиқмоқчи бўлган киши чипта олиш учун чиптахонага бориши, навбатда туриб сўнг чипта сотиб олиши, боди-ю чипта у истаган кунга топилмаса, ортига қайтиб кетишига тўғри келади. Энди худди шу иш интернет орқали амалга оширилса-чи?! У уйда ўтириб, чипта харид қилади, вақти келганда, тайёрагоҳда учишдан олдин автоматдан электрон чиптасини олади. Бу иш аввалгисига солиштирилганда, анча камхарж ва осонроқ. Чиптахонага бориб овора бўлинмайди, навбатга турилмайди, устига устак арзонга тушади. Шунинг учун давлатларда бундай қулайликларни ривожлантириш, такомиллаштириш ва ундан юқори даражада фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда.

Ҳозирги кунда асосан интернетдан фаол фойдаланувчилар, шубҳасиз, ёшлар. Улар  сони ортиб бормоқда. “Болаларни асрайлик” (Save the children) халқаро ташкилоти АҚШдаги 15-17 яшар ўсмирларнинг 85 фоизи, Канада ёшларининг 93 фоизи интернетдан мунтазам фойдаланишини эълон қилган.

Юртимизда интернет фойдаланувчилар сони 2008 йилда 2 миллион бўлса, ҳозир кунга келиб 15 миллиондан ошган ва уларнинг аксарияти ёшлар.

Ақлли инсонлар ҳар доим барча имкониятлардан мукаммал фойдаланиш ва бу йўлда бўладиган зарарларни иложи борича даф этишга интиладилар. Барча ишларда бўлганидек, ундан фойдаланишнинг ўзига хос қоидалари, шартлари ва одоблари мавжуд. Уларга риоя этиш билан мақсадга тезроқ ва сифатлироқ эришиш мумкин. Акс ҳолда, унинг зарар ва офатлари кулфат келтириши тайин. Ёшларни чалғитувчи, эътиқод ва ақидага путур етказувчи, фаҳш ва ахлоқсизликни тарғиб қиладиган сайтлар кўпайиб бормоқда. Айрим кимсалар интернет орқали бир-бирига туҳмат қилмоқда, ҳақоратлаб сўкишмоқда, бир-бирини шарманда қилмоқда. Ҳатто у орқали сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа  кўпгина соҳаларда ҳам жиноятлар содир этилмоқда. Қўпол қилиб айтганимизда, интернет мазкур қабоҳатларни амалга оширишни осонлаштирмоқда.

Ҳар нарсанинг қоида ва одоби бўлганидек, интернетдан ҳам фойдаланишнинг одоблари бор.

Биринчидан, ундан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятни яхши қилган бўлиши керак. Фақат яхшиликни, рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилган одам фойда топади, кўзлаган мақсадига эришади. Интернетдан олган фойдасига қўшимча равишда, муқаддас дининимиз таълимотларига кўра амал қилгани учун савоб ҳам олади. Зеро, мусулмон киши бир яхшиликни ният билан қилса, бир савоб олади, ўша ниятига амал қилганида эса, савоби ўн марта кўпаяди.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, уни амалга оширмаса, Аллоҳ буни ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд этиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликгача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади”, дедилар (Имом Бухорий, Муслим, Насаий ривояти).

Иккинчидан, интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрининг қадрини эсда сақлаш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини унутмаслик зарур. Айнан бу ҳис-туйғу бўлмагани боис,кўпчилик унда вақтини, умрини зое қилмоқда.

Узоқ вақт, муттасил интернетда ўтирганлар, айниқса, болалар турли касалликларга чалинмоқда. Унутманг, инсон соғлиғига ўзи масъул. Қиёмат кунида ҳар бир аъзойимиз қилган ишининг ҳисобини беради.

Интернетдан фойдаланишда сайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилиш чин маънодаги инсоний ишлардандир. Булар жумласига пул тўлаб кириш лозим бўлган сайтларга ҳақ тўламасдан ўғринча кириш, кўчириб олиш, рухсат берилмаган нарсаларни кўчириш,   кўчирганда манбасини кўрсатмаслик каби ишлар киради. Бу ишлар барчаси гуноҳ ҳисобланади. Чунки бу бировнинг маърифий-маънавий мулкини талон-тарож қилишдан иборатдир.

Учинчидан, интернет орқали ўзгалар билан алоқа боғлашда “яхшилик ва эзгулик йўлида ҳамкор бўлиб, ёмонлик ва душманликдан воз кечиш” шиори бўлиши зарур. Зотан, инсон дунёни, ҳаётини чиройли ва обод этишга интилар экан, барча соҳаларда ушбу шиорга доимо амал қилса, иншааллоҳ, мақсадига етади, ажру савобга эришади.

Ишхоналарда ва бошқа бирор шахснинг интернетидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин эмас. Баъзи кишилар ишхонанинг интернетида ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ўзларига эп кўришади. Бунда икки тарафлама мулоҳаза қилинадиган иш содир бўлади. Биринчиси, ишхонанинг интернетга тўлайдиган маблағи шахсий манфаатлари учун сарфланади. Иккинчиси, ишхонанинг ишини бажариш ўрнига шахсий ишларини қилган бўлади.

Тўртинчидан, болаларнинг интернет ва компютерлардан фойдаланишини назорат қилиш лозим. Аввало, болаларни катталар рухсатисиз ёхуд уларнинг назоратисиз интернетдан фойдаланишини ман этиш лозим.

Бу одоблар интернетдан унумли, маъноли ишлатиш учун зарурий бўлган одоблар ҳисобланиб, ундан оқилона фойдалансак, ҳаётимизга татбиқ этсак, нур устига нур бўлади.

Муҳаммадамин АБДУҲАМИДОВ,
Олтиариқ тумани “Оқ дўппи Эшон” масжиди имом-хатиби
“Фиқҳ” мактаби тингловчиси

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Жинлар илон шаклига кириш имконига эга(ми)?

Кейинги мақола

Киши гапирган сўзининг маҳкуми, гапирмаган сўзнинг ҳокимидир!

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
52
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
38
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
62

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
7
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
7
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
30
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
32
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
18
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
18
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]