Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Жинлар илон шаклига кириш имконига эга(ми)?

Жинлар илон шаклига кириш имконига эга(ми)?
324
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жинлар ҳайъати келганда: «Эй Аллоҳнинг Расули, умматингизни суяк, тезак ва кўмир билан истинжо қилишдан қайтаринг. Аллоҳ бизнинг ризқимизни ўшаларда қилган», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни ўша нарсалардан қайтардилар» (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Жинлар турли шаклларга, масалан, илон шаклига кириш имконига эгадир. Бу ҳақиқат ҳадиси шарифларда собит бўлган.

Бир ривоятда:
«Мадинада жинлардан бир гуруҳи Исломга келган эди. Ким ушбу уйларда яшовчи(илон)ларни кўрса, уч марта изн берсин. Агар ундан кейин ҳам кўринса, ўлдирсин! Чунки у шайтондир», дейилган.

Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, бу уйларнинг обод қилувчилари бордир. Улардан бирортасини кўрсангиз, уни уч марта огоҳлантиринг. Кетса, кетди, бўлмаса, ўлдиринг, чунки у кофирдир», дейилган (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Қадимда кишилар яшайдиган уйлар табиий ҳолатга жуда яқин бўлган. Оддий ва содда бўлиши билан бирга, атрофлари беркитилмаган. Шу маънода турли жониворларнинг кириб-чиқиши, баъзиларининг деворлар орасида, шифтда ёки бошқа жойларда яшаб қолиши ҳам оддий ва табиий бир ҳолат бўлган. Яқин-яқинларгача бу ҳолат одатий эди. Ҳозир ҳам баъзи чет жойларда шундай ҳолат бўлиши мумкин. Ушбу ҳадисда ана ўша ҳолдаги илонларга бўладиган муносабат ҳақида сўз кетмоқда.
Нима учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларда бўладиган илонларни аввал уч марта огоҳлантиришга амр қилдилар? Бу саволга ривоятнинг охирида келган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари жавоб бўлади:
«Мадинада жинлардан бир гуруҳи Исломга келган эди. Ким ушбу уйларда яшовчи(илон)ларни кўрса, уч марта изн берсин. Агар ундан кейин ҳам кўринса, ўлдирсин! Чунки у албатта, шайтондир».

Демак, Мадинада Исломга келган жинлар илон шаклида баъзи бир уйларда пайдо бўлиши мумкин экан. Илонни уйда кўрган одам уни дарҳол ўлдирса, ўша мусулмон жинлардан бирини ўлдириб қўйиш эҳтимоли бор экан. Агар инсон илонни уйда кўрганидан кейин огоҳлантирса, ўша илон мусулмон жин бўлса, у ердан кетар, қайтиб кўринмас экан. Аммо уч марта огоҳлантирганидан кейин ҳам келаверса, мусулмон жин эмас, ҳақиқий илон бўлар ва уни ўлдириш жоиз экан.

Уйда бўладиган илонлардан икки хилини: думи кесик ва ортида икки қора чизиғи борини огоҳлантирмай ўлдираверишга ижозат берилган. Бунинг нима ҳикмати бор? Афтидан, мусулмон жинлар ўша васфга эга илон шаклига кирмасалар керак. Қолаверса, мазкур илонларнинг бу икки тури кўзни кўр қилади, ҳомилани туширади. Улар ўта заҳарли, тезкор ва одамга ҳамла қиладиган бўлиб, инсоннинг кўзига қараб сапчир, эҳтиёт бўлмаган одамнинг кўзи зарар кўриши мумкин экан. Шунингдек, у илонларнинг даҳшатидан қўрққан ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласи тушиш эҳтимоли ҳам кучли экан.

«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий
даволаш каби ишларнинг ҳақиқати» китобидан
islom.uz

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Илм – саодат кўприги

Кейинги мақола

Интернетдан фойдаланишнинг зарурий одоблари

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
10
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
11
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
159
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.