Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Аёллар саҳифаси

Ҳаёсизларнинг зулмат макони

Ҳаёсизларнинг зулмат макони
107
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Яхши  урф-­одат  ва  анъаналаримизни  тиклаш  йўлида бир қанча ишлар амалга оширилди. Собиқ тузумдаги иллатлардан  буткул  қутулишимиз  ва  ўзлигимизни  тўлиқ англаб  етишимиз  учун  ибратли  ишлар  қилинди.  Аммо ҳалигача  янгидан  барпо этилган  жамиятнинг  аъзолари учун  жорий  қилинган  гўзал  ахлоқларни  ўзларига  қабул қила олмаётган  кимсалар  учраб  турибди.  Бир  пайтлар ўзлари  хоҳлаган,  нафслари  ихтиёр  этган  ҳар  бир  ишни қилган  кимсалар  бугунги  кунда  турли  ниқоблар  остида  қабиҳ  мақсадларини  амалга  оширишмоқда. Надомат бўлсин, уларнинг бу ишлари баъзи ёшларимизни ҳам домига тортиб бормоқда. Бу тоифа инсонлар инсон зийнати ҳисобланмиш ҳаёни бой берган, орият, ҳамият ва рашкдан мосуво эркаклар ҳамда иффат пардасини улоқтириб ташлаган, номуссизлик ботқоғига ботган ва ҳаёсизликни ўзларига касб деб билувчи аёллардир. Улар жойларда жамланиб қилаётган жирканч  ишлар инсоният ақлсиз ҳисоблайдиган ҳайвонларни ҳам ожиз  қолдиради. Бундай жойлар ақлсизлик, тубанлик, наф соний ва ҳайвоний шаҳватлар  қондириладиган,  лаънат  ёғилган  бир  макон. У ҳою ҳаваслари  ва нафсининг  разил  истаклари  қаршисида  ожиз  қолган,  машъум  ахлоқсизлик  гирдобига  ғарқ  бўлганларнинг  ҳалокатли  маконидир.  У  жой  ҳаёсизлик саҳнаси, бир неча сониялик нопок лаззат учун Яратганга исён қиладиган осийларни, зулумот босган қалб эгаларини жамлайдиган фалокат маконидир. У жой фаҳш ва шайтон йўлига тўхтовсиз ботиб кетаётганларни, қалб кўзлари кўр бўлган нотавонларни ўз домига тортган макондир. Бу ўта зарарли иллат ғарб маданиятига жоҳиллик билан тақлид қилиб, уларнинг мавҳум ҳаётларига кўр­-кўрона эргашишдан келиб чиқмоқда. Бу билан асли мусулмон бўлган инсон Яратганнинг қаҳру ғазабига дучор бўлмаяптими? Азиз инсон ўзини ­ўзи хорлик ва шармисорликка булғаб ташламаяптими? Бетакрор неъмат бўлган  умр  мазмунини,  ҳар  бир  ўтган  сонияси  олтинларга топилмайдиган  ёшлигини,  қимматли  вақтини беҳуда бой  бериб  қўймаяптими? Парвардигор  инъом  қилган ризқини гуноҳ ва ҳаром ишларга сарфлаб, оиласига хиёнаткор  бўлиб қолмаяптими? Турли  юқумли  дардларни юқтириб, ўз ҳаётини таҳлика исканжасида қолдириб, умрига зомин бўлмаяптими? Энг ачинарли томони, бундай тоифа  кимсалар  ўзларигина  бу  каби  ҳолатларга  тушиб қолмасдан, балки оиласидагилар ва атрофдагиларга ҳам катта зиён етказади.
Айниқса, улғайиб бораётган, турли таъсирга тез эгилувчан  ёш  йигит-­қизларнинг  ахлоқига  ҳаёсизликнинг зарари  жуда  катта  бўлмоқда.  Чунки  фоҳишалик  дея аталмиш  бу  иллат  шу  қадар  шайтоний  нағма  ва  жилвага  ўранганки,  уни  кўрган  кўзлар  бир  муддат  бўлса­да, ўз наф сининг жиловини йўқотади ва беихтиёр исён қилади.
Бундай  жойларни  очиб,  унинг  орқасидан  ҳаром  даромад  орттираётганлар  покиза  қизларни  йўлдан  уриб, бу йўлларга жалб қилади. Ҳатто оилали, бир уйнинг бекаси  бўлган,  кимнингдир  жуфти  ҳалоли,  фарзандларнинг онаси бўлган нодон аёлларни ҳам йўлдан оздириб, қанчалаб  оилаларни  барбод  қилади.  Не­-не  алпқомат  ва баҳодир  йигитлар  уларнинг  домига  тушиб,  турли  бедаво  касалликларга  чалиниб,  қаддилари  букилиб,  бадном бўлиб қолмоқда. Булардан соғлом фарзанд ўрнига майиб, мажруҳ  фарзандлар  дунёга  келмоқда.  Қанчадан-­қанча никоҳсиз  фарзандлар  туғилмоқда.  Натижада меҳрибонлик уйларида тирик етимлар кўпаймоқда. Ушбу ҳолат айрим  вояга  етмаганлар  орасида  ҳам  рўй  бераётгани жуда ачинарлидир.
Шу ўринда мактаб ўқувчи қизларининг бири билан боғлиқ воқеани келтириб ўтамиз: юқори синф ўқувчиларига жисмоний тарбия дарси ўтилаётганида қизлардан бирининг  боши  айланиб  йиқилди.  Уни  тезлик  билан  шифохонага  олиб  боришди.  Тиббий  кўрик  ўтказилганида, қизнинг  бир  неча  ойлик  ҳомиласи  борлиги  аниқланди.  Қизни  қистовга  олиб  сўрашди,  синфдош  қизлар  билан  шаҳардаги  яширин  фоҳишахонага  бориб  туришини айтди.  Уйдагилар  ва  мактабдагилар  буларнинг  ишидан мутлақо бехабар эди. Маълум бўлишича, қиз қўшни аёлдан ўрнак олиб, яширин тарзда фоҳишахонага бориб турган. Сўнгра мактабга келиб, дугоналарига фоҳишалик йўлини безаб кўрсатиб, уларни ҳам қизиқтирган. Натижада беш  нафар  синфдош  дугоналарини  ўзига  шерик  қилиб, йўлдан уришга улгурган. Кўриб турибсиз, хулқи бузуқ бир аёлнинг салбий таъсири ёш қизларга ҳам ўтиб, уларнинг ота­оналарини ҳам шарманда қилди.
Давоми бор…
Муфтий Усмонхон АЛИМОВнинг
“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фарзандим қори бўлсин десангиз

Кейинги мақола

Бу оят ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
41
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
91

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
28
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
54
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
30
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
64
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
72
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
12
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
319
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
145

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.