Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Фойдасиз нарсаларни тарк қилиш – мусулмоннинг гўзал ахлоқидан

“Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир”
129
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :من حسن اسلام الامرء تركه ما لا يعنيه
(حديث حسن رواه الترمذي وغيره هكذا)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг ўзи учун муҳим бўлмаган нарсаларни тарк қилиши, унинг Исломи чиройли эканлигидандир”, дедилар (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари. Ҳасан ҳадис).

Бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамроҳлари, У зотдан набавий ахлоқ-одоб тарбиясини олган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиляптилар. Мазкур ҳадисда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мухтасар бир жумла ичида дунё ва охират яхшиликларини баён қилиб берганлар. Дарҳақиқат, қисқа сўзларда улуғ маъноларни ифодалаш борасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беназирдирлар. Юқоридаги кичик бир ҳадис диннинг ярмини ўзида мужассам этган. Зеро, дин бажармоқ ва тарк этмоқдир. Мазкур ҳадис тарк қилишга асос бўляпти. Айримлар ушбу ҳадис динни тўлалигича ўзида жамлаган, чунки у бир вақтнинг ўзида ҳам тарк қилишга, ҳам феъл-бажаришга далолат қилаяпти, дейишган.

Ибн Ражаб Ҳанбалий: “Мазкур ҳадис одоб-ахлоқнинг улкан асосларидан бири саналади”, дейдилар.

Ислом ҳамиша соғлом жамият қуришга ва инсонларнинг уруш-жанжалсиз, ўзаро тинч-тотув бўлиб, дўстона ҳаёт кечиришларига тарғиб қилади. Ислом дини жамиятдаги ҳар бир шахснинг озор чекмасдан бахтли яшаб ўтишини ва унинг охирати ҳам хайрли бўлишини истайди. Маълумки, бировлар ишига – хусусан ўзига алоқаси бўлмаган нуқтада – аралашиш кўпинча жамият ўртасида фасод тарқатади. Одамлар орасида кўзга кўринмас жарликлар пайдо қилади. Инсонларни ҳалокатга бошлайди. Шу боис, ахлоқли ва комил иймонли мусулмон ўзига тааллуқли бўлмаган ишларга аралашиб юрмайди. Беҳуда нарсалар билан машғул бўлиш умрни зое кетказиш ва иймон заифлиги аломатидир. Инсон ҳаёти давомида жуда кўп нарсаларга гувоҳ бўлади. Минглаб одамлар, уларнинг ўзаро муносабатлари, турли соҳалардаги алоқа – келишувлар…

Биз қилган ҳар бир амалимиз, ўтказган дақиқаю сонияларимиз ва гапирган сўзларимизнинг барчаси учун жавоб берамиз. Агар атрофдаги биз учун кераксиз бўлган нарсаларга ўралашиб қолсак, зиммамиздаги вазифа  ва масъулиятларга вақт топа олмаймиз. Ўзининг зиммасидаги вазифаларни адо этмаган киши эса дунё ва охиратда қилмишига яраша жазо олади. Бу эса ушбу енгилтак кишининг пайғамбар хулқ-атворидан ҳеч нарса ўрганмаганидан, идроки заиф ва иймони деярли фақат тилда қолиб кетганидан далолат беради.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят: Саҳобалардан бир киши вафот этганида кимдир:
– Жаннат хушхабари билан хушҳол бўл, – деб сўзлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халиги кишига дедилар:
– Сен қаердан биласан, эҳтимол у ўзи учун кераксиз нарсаларни гапиргандир ёки мол-давлатини камайтириб қўймайдиган нарсада бахиллик қилгандир?! (Термизий ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳуга: “Одамнинг ўз нафсида мавжуд бир нолойиқ хислатни англамаслиги ва беҳуда нарсаларга аралашиши унинг ёмонлигига кифоя қилади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривоятлари).

Беҳуда нарсалардан юз ўгирмоқ саломатлик ва нажот йўлидир. Зиммасида нақадар оғир масъулият ва вазифалар борлигини хис этган киши фақат ўзи билан машғул бўлиб, дунё ва охиратда фойдаси тегадиган амалларга уринади. Беҳуда – бемаъни нарсалардан юз ўгириб, ўзи учун муҳим машғулотларга берилади.

Бу дунёда инсон учун муҳим амалларга қараганда кераксиз – беҳуда нарсалар анча кўп. Демак, фақат фойдали ҳатти-ҳаракатлар билан машғул бўлган киши саноқсиз ёмонлик ва маъсиятлардан саломат қолишлиги аниқ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлардан бир киши ўз Исломини чиройли қилса, қилган ҳар бир яхшилиги ўн баробардан тортиб етти юз баробаргача зиёдаси билан ёзилади. Ёмонликлари эса қандай бўлса-шунча ёзиб қўйилади”, дедилар (Бухорий ривояти).

Имом Молик бундай ёзадилар: “Луқмони Ҳакимдан сўрашди:
– Сизни бу даражага нима олиб чиқди?
– Ростгўйлик, омонатни адо этмоқ ва беҳуда нарсаларни тарк этмоқ! – деб жавоб бердилар”.

Ҳасан Басрий: “Банданинг кераксиз нарсалар билан машғул қилиб қўйилиши Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганига далолат қилади”, деганлар. Хўш, инсон учун нима муҳим ва нима кераксиз саналади? Инсон учун муҳим нарсалар: ҳаёт учун зарурий – емоқ, ичмоқ, кийим-бош, уй-жой каби эҳтиёжлар, оила қурмоқ, илм, касб-ҳунар ўрганмоқ, ўзи яшаб турган жамиятга манфаат етказмоқ ва охиратдаги нажот – саломатликка тааллуқли амаллар.

Кераксиз нарсалар: манманликка ва хорликка олиб борувчи мол-дунё кетидан қувиш, исрофгарчиликка йўл қўйиш, лоқайд бўлиш, бировлар мақтовини хуш кўриш ва шунга ўхшаш салбий ҳолатлар.

Дунё ва охиратда инсон учун манфаати тегмайдиган, вақтни беҳуда зое этадиган фойдасиз ишлардан мўъмин киши йироқ тургани афзал. Зеро, биз ҳали ўтказган вақтларимизга ҳам жавоб берамиз. Хаттоки кўп гапириш  ҳам охир-оқибат оғиздан ҳаром гапларнинг чиқишига олиб боради. Шунинг учун умматнинг яхшилари бекорчи ва ортиқча гаплардан йироқ юришни ўзларига одат қилганлар. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят:
– Ё Расулуллоҳ! Биз ҳар битта гапирган гапимизга жавоб берамизми?
– Сени йўқлаб онанг йиғласин, эй Муоз! Ахир одамларни юз тубан дўзахга қулатадиган нарса тилларининг ҳосили эмасми?! (Термизий ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласининг амри маъруф, наҳий мункар ва Аллоҳ таоло зикридан бошқа сўзлари унинг фойдасига эмасдир”, дедилар (Термизий ривоятлари).

Мусулмон киши ҳайрли ишлар билан машғул бўлмоғи лозим. У турли бемаъни сафсаталар ва беҳуда ишлардан ўзини покиза сақлаши зарур.Инсон нафсини тарбиялаб бормоғи, уни тубан одатлардан нафратланишга ўргатмоғи керак. Ҳақиқий иймон эгалари беҳуда нарсаларга асло эътибор бермайдилар.

Алишер ҳожи НАИМОВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Калит сўзлар: гўзал хулқмақолафарзанд тарбияси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ота-она боғбон, фарзанд эса ниҳол кабидир

Кейинги мақола

Мўмин киши ризқини кўпайтириш баҳонасида ҳаромга қўл урмайди

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
53
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
41
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
64

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
38
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
36
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
59
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
26
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
14
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
41
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
39
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
26

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]