Савол: Ассалому алайкум!
— Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Рўзадор бирор нарсани ичига ютмасдан фақат татиб кўрса, рўза бузилмайди. Лекин заруратсиз бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бу ҳолатда рўзани бузувчи омилга яқин келиш бор. Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво ҳайъати