Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Ҳаж ва умра

“Ҳаж-2026” зиёратчилари билан учрашув ўтказилди

“Ҳаж-2026” зиёратчилари билан учрашув ўтказилди
120
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Фарғона вилоятида Ҳаж ва Умра тадбирлари доирасида навбатдаги муҳим учрашув ташкил этилди. Жорий йилнинг 25 апрель куни вилоят Ҳайъати ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи ҳамда Қўқон шаҳар мусиқали драма театри биноларида зиёратчиларни кузатиш ва зиёрат тартибларига бағишланган кенг қамровли учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили Убайдуллоҳ домла Абдуллаев бошчилигида қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жумладан, Фарғона вилояти ИИБ ва ЙҲХБ, маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Давлат санитария-эпидемиология маркази раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек шаҳар ва туманлардан келган ташкилий гуруҳ раҳбарлари ва “Ҳаж-2026” йил зиёратчилари қатнашди. Бу эса тадбирнинг ҳар томонлама пухта ва мувофиқлаштирилган тарзда ўтказилишига хизмат қилди.

Учрашувнинг асосий қисмида зиёратчиларга ҳаж ибодатининг мазмун-моҳияти, унинг одоб-ахлоқий жиҳатлари ҳамда фазилатлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Таъкидланганидек, ҳожилик нафақат ибодат, балки инсоннинг маънавий камолотига хизмат қилувчи улуғ неъмат ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир зиёратчи ушбу муқаддас сафарга чуқур масъулият ва ихлос билан ёндашиши лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, ҳаж амалларини тўғри ва мукаммал адо этиш учун амал қилиниши зарур бўлган қоидалар юзасидан ҳам муҳим кўрсатмалар берилди. Зиёратчиларга сафар давомида интизомга риоя қилиш, гуруҳ раҳбарлари кўрсатмаларига амал қилиш, жамоат билан ҳамжиҳатликни сақлаш каби масалалар тушунтирилди. Бу каби тавсиялар ҳаж ибодатининг тўғри ва хавфсиз ўтишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Ташкилий жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, зиёратчиларни кузатиш жараёнлари, транспорт, тиббий хизмат, санитария талабларига риоя қилиш каби масалалар юзасидан масъул ташкилотлар томонидан аниқ кўрсатмалар берилди. Ҳар бир иштирокчига сафар давомида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларга тайёр туриш ва белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш зарурлиги уқтирилди.

Учрашув якунида барча зиёратчиларга муборак сафар олдидан эзгу тилаклар билдирилиб, ушбу улуғ ибодатни муносиб адо этиш, юртга соғ-омон қайтиш ҳамда ҳожилик мақомига муносиб бўлиш ҳар бир мўмин учун муҳим экани яна бир бор таъкидланди.

***

Farg‘ona viloyatida Haj va Umra tadbirlari doirasida navbatdagi muhim uchrashuv tashkil etildi. Joriy yilning 25 aprel kuni viloyat Hayʼati tashabbusi bilan Farg‘ona shahridagi Islom Karimov nomidagi viloyat teatr va konsert saroyi hamda Qo‘qon shahar musiqali drama teatri binolarida ziyoratchilarni kuzatish va ziyorat tartiblariga bag‘ishlangan keng qamrovli uchrashuv bo‘lib o‘tdi.

Tadbirda O‘zbekiston musulmonlari idorasining Farg‘ona viloyati vakili Ubaydulloh domla Abdullayev boshchiligida qator mutasaddi tashkilotlar vakillari ishtirok etdilar. Jumladan, Farg‘ona viloyati IIB va YHXB, mahallalar uyushmasi viloyat boshqarmasi, Sog‘liqni saqlash boshqarmasi hamda Davlat sanitariya-epidemiologiya markazi rahbarlari va masʼul xodimlari, shuningdek shahar va tumanlardan kelgan tashkiliy guruh rahbarlari va “Haj-2026” yil ziyoratchilari qatnashdi. Bu esa tadbirning har tomonlama puxta va muvofiqlashtirilgan tarzda o‘tkazilishiga xizmat qildi.

Uchrashuvning asosiy qismida ziyoratchilarga haj ibodatining mazmun-mohiyati, uning odob-axloqiy jihatlari hamda fazilatlari haqida atroflicha tushunchalar berildi. Taʼkidlanganidek, hojilik nafaqat ibodat, balki insonning maʼnaviy kamolotiga xizmat qiluvchi ulug‘ neʼmat hisoblanadi. Shu nuqtai nazardan, har bir ziyoratchi ushbu muqaddas safarga chuqur masʼuliyat va ixlos bilan yondashishi lozimligi alohida qayd etildi.

Shuningdek, haj amallarini to‘g‘ri va mukammal ado etish uchun amal qilinishi zarur bo‘lgan qoidalar yuzasidan ham muhim ko‘rsatmalar berildi. Ziyoratchilarga safar davomida intizomga rioya qilish, guruh rahbarlari ko‘rsatmalariga amal qilish, jamoat bilan hamjihatlikni saqlash kabi masalalar tushuntirildi. Bu kabi tavsiyalar haj ibodatining to‘g‘ri va xavfsiz o‘tishini taʼminlashda muhim ahamiyat kasb etishi qayd etildi.

Tashkiliy jihatlarga ham alohida eʼtibor qaratildi. Jumladan, ziyoratchilarni kuzatish jarayonlari, transport, tibbiy xizmat, sanitariya talablariga rioya qilish kabi masalalar yuzasidan masʼul tashkilotlar tomonidan aniq ko‘rsatmalar berildi. Har bir ishtirokchiga safar davomida yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan holatlarga tayyor turish va belgilangan tartib-qoidalarga qatʼiy amal qilish zarurligi uqtirildi.

Uchrashuv yakunida barcha ziyoratchilarga muborak safar oldidan ezgu tilaklar bildirilib, ushbu ulug‘ ibodatni munosib ado etish, yurtga sog‘-omon qaytish hamda hojilik maqomiga munosib bo‘lish har bir mo‘min uchun muhim ekani yana bir bor taʼkidlandi.

     

Калит сўзлар: зиёратчиларучрашувҳаж
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳаж сафари олдидан имомларга катта масъулият юкланди

Кейинги мақола

Илмнинг фазилати

Ўхшаш мақолалар

Эртага қандай кун эканини биласизми?
Ҳаж ва умра

Эртага қандай кун эканини биласизми?

24.05.2026
91
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди
Видео

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

21.05.2026
31
Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда
Ҳаж ва умра

Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

15.05.2026
36

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
34
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
36
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
43
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
45
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
51
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
39
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.