Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Ҳаж ихлосдир! (5 қисм)

Ҳаж ихлосдир! (5 қисм)
101
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

“Ихлос” луғатда “тозалаш” деган маънони англатади. Унинг шаръий истилоҳи борасида турли таърифлар айтилган. Энг чиройли таърифни Муновий раҳматуллоҳи алайҳ айтган: “Ихлос қалб софлигини кирлантирган амаллардан халос бўлишдир. Кир қилувчи ҳар ҳар қандай амалдан халос бўлган соф амални холис бажарилган дейилади”.

Ихлос мўмин инсон ҳаётида жуда катта аҳамият касб этадиган фазилат ҳисобланади. Зеро, улуғ зотлардан бири: “Амал икки нарса билан қабул бўлади: холис ва солиҳ бўлса”, деган.

Холис ихлос солиҳ шариатда мавжуд бўлган амал демакдир. Ихлос Аллоҳ таоло томонидан бандага бериладиган улкан мукофот ва неъматдир. Аллоҳ таоло Зумар сурасининг илк оятларида бундай марҳамат қилади: “Бас, Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт. Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир”.

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийлардан бирида: “Ихлос Менинг сирларимдан бир сирдир. Ўз бандаларимдан кимни яхши кўрган бўлсам, ўшанинг қалбига ихлосни жойлаганман. Унга фаришта таниш бўлиб, ёза олмайди ҳам, шайтон таниш бўлиб, буза олмайди ҳам” деган.

Маъруф Кархий раҳматуллоҳи алайҳ нафсини койиб: “Эй нафс! Холис бўл, халос бўласан”, дер эди.

Бир солиҳ инсон ўз биродарига бундай деб ёзган экан: “Амалингда ниятингни холис қил, шунда сенга оз амал ҳам кифоя қилади”.

Ўтган улуғлар: “Ким ўз ихлосида ихлосни кўрса, ихлоси ихлосга муҳтож бўлади”, дердилар.

Ихлос ҳақида гап кетар экан, ҳаж зиёрати ҳам ушбу фазилат билан чамбарчас боғлиқдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай марҳамат қилади: “Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг (Бақара сураси, 196-оят).

“…тугал адо этинг”. Бир ишни тугал қилиш уни барча шартлари билан бузувчи ва нуқсонга учратувчи нарсалардан сақлашдир. Яъни, ҳажни фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва одобларига амал қилган ҳолда ҳаром, макруҳ ва беадабликлардан холи қилиб бажаринг, деганидир.

Мазкур оятга кўра, уламоларимиз ҳаж ёки умра амалини қилишга киришган кишига ушбу ҳаракатни охирига етказиб, тўлиқ бажариши вожиб эканига ижмо қилганлар.

“…Аллоҳ учун…” ояти “Тафсири Насафий”да қуйидагича шарҳланган: “Ҳаж ва умранинг шарт ва фарзларини тўлиқ бажарган ҳолда, кечиктирмай, камчиликсиз Aллоҳ таолонинг розилиги учун бажаринглар”.

Ҳажни ихлос билан бажариш лозимлиги ҳақида ҳадислар бор. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, онасидан туғилг андек гуноҳлардан пок бўлган ҳолда қайтади”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Муҳаддислар бу ҳадис ихлосга тарғиб бўлиб, ҳаж ёки умрани қасд қилган киши, аввало, ниятини гўзал, холис Аллоҳ учун қилиши керак бўлади, дейдилар.

Амални холис қилгандан кейин ибодатнинг савобини кетказиб қўядиган ишлардан сақланиши лозим. Амалларини риё, сумъа ва ужбдан эҳтиёт қилиши керак. Бу иллатлар шайтоннинг энг кучли қуроллари бўлиб, мисқоллаб йиғилган барча савобларни бир лаҳзада йўққа чиқариб юборади.

Аллома Муҳаммад Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг истилоҳлар ҳақида ёзган машҳур асарида риёни қуйидагича таърифлайди: “Риё яхшиликни бошқалар кўрсин учун қилишдир. Унда холис ният ва ихлос бўлмайди”.

Дарҳақиқат, ҳар бир ишимизда ихлос бўлиши керак. Усиз иш битмайди. Ихлос қилсак, мақсадлар ҳосил бўлади. Ихлос сабаб Аллоҳ таоло ёмонликлардан халос этади. Зеро, улуғ зотлар: “Ихлос – халос” деб бежизга айтмаганлар.

“Ва амалларингизни ботил қилмангиз” (Муҳаммад сураси, 33-оят). Юсуф ибн Ҳусайн раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Инсон зоти учун дунёда ихлосдан кўра қийинроқ иш йўқдир. Риёни қалбимдан таг-туги билан қўпориб ташлашга ҳарчанд ҳаракат қилмайин, у ҳар сафар янги-янги кўринишда ўсиб чиқаётганга ўхшарди”.

Давоми бор…

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг

«Ҳаж буюк ибодатдир» номли китобларидан олинди.

Калит сўзлар: ихлосҳаж
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга расмий МУНОСАБАТ

Кейинги мақола

Қурбонлик қилишнинг фазилати

Ўхшаш мақолалар

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
3
Савол-жавоб

Жума намозида пешинни ният қилса нима бўлади?

14.01.2026
5
Она сути — илоҳий неъмат
Аёллар саҳифаси

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
41

Сўнгги мақолалар

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
3

Жума намозида пешинни ният қилса нима бўлади?

14.01.2026
5
Она сути — илоҳий неъмат

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
41
Юнусхон домла Мамарасулов: Ёшларни чалғитаётган ғоялар

Юнусхон домла Мамарасулов: Ёшларни чалғитаётган ғоялар

14.01.2026
3
Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми?

Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми?

13.01.2026
19
Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

13.01.2026
22
Мутаваллилар хизмати эътироф этилди

Мутаваллилар хизмати эътироф этилди

09.01.2026
11
Хушхабар: Муфтий ҳазрат Подшоҳ Салмон номидаги ҳадис академиясига аъзо бўлдилар

Хушхабар: Муфтий ҳазрат Подшоҳ Салмон номидаги ҳадис академиясига аъзо бўлдилар

09.01.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика