Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Аёллар уй ишларига масъулми?

Аёллар уй ишларига масъулми?
46
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Савол: Ассалому алайкум!

— Аёллар уй ишларига масъулми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!

— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳар бирингиз ўз қўл остидагига масъулдир. Эркак ўз хонадони аҳлига, аёл эса эрининг хонадонига ва болаларига масъулдир” (“Саҳиҳи Бухорий”. № 5200).

Имом Хаттобий айтади: “Эркакнинг ўз оиласи учун масъулияти бу – уларга ғамхўрлик қилиш, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш ва яхши муомала бўлишни англатади. Аёлнинг масъулиятига келсак, бу унинг уй ишларини башариши ва қарамоғидагилар, меҳмонларга яхшилик қилиши саналади” (“Аълам ал-ҳадис”. Ж. 1. – Б. 580).

Манбаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уй ичидаги ишларга қизлари Фотима розияллоҳу анҳони, уйдан ташқаридаги вазифаларга эса Али розияллоҳу анҳуни масъул этиб тайинлаганлари ривоят қилинган (“Мусаннаф” Ибн Абу Шайба).

Муҳаддис Муҳаммад Обид Синдий Айюбий айтади: “Уйдан ташқаридаги иш деганда ўтин ва сув ташиш, озиқ-овқат билан таъминлаш каби ишлар тушунилади, уй ичидаги ишлар эса, нон пишириш, супур-сидир, озодаликка оид ишлар назарда тутилади” (“Таволиъ ал-анвор”, Ж. 6. – Б. 410).

Кунларнинг бирида Фотима розияллоҳу анҳо қўлларидаги қадоқлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб, хизматкор сўрадилар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ётишдан олдин тасбиҳ айтиш хизматкордан кўра яхшироқ эканини айтганлар (“Саҳиҳи Бухорий”. № 5361).

“Ал-Ҳидоя” асарининг муаллифи Имом Марғиноний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Агар аёл ўзига яхшилик қилувчилардан бўлса, у овқат тайёрлаши ва нон пишириши, уй юмушлари билан банд бўлиши керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уй юмушларини Фотима розияллоҳу анҳога топширганлар” (“Муҳторот ан-Навозил”. Ж. 2. – Б. 194).

Фақиҳ Имом Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳи бундай деганлар: “Аёл киши уй ишларини диний бурч сифатида бажариши шарт, лекин қози томонидан уй супуриш, кир ювиш, овқат тайёрлаш ва нон пишириш, болага қараш каби ишларни бажаришга мажбурлаш мумкин эмас” (“Ал-Мабсут”. Ж. 5. – Б. 209).

Айрим уламолар “болани эмизиш онага мажбурият бўлганидек, уй юмушларини бажариш ҳам она вазифасидир” деб айтганлар.

Бир ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога бундай деганлар: “Аллоҳдан қўрққин, эй Фотима! Роббинг олдидаги фарз амалларингни адо эт ва оиланг юмушлари билан шуғуллангин” (Абу Довуд. “Сунан”. 2988).

Оиша розияллоҳу анҳо ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

Аҳли суффалардан бири ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени ва бир гуруҳ аҳли суффаларни уйларига таклиф қилдилар ҳамда: “Бизга овқат бер, эй Оиша”, дедилар. Онамиз овқат қилиб келдилар, бироздан кейин: “Бизга яна олиб кел, эй Оиша”, дегандилар Оиша розияллоҳу анҳо онамиз сут солинган идиш олиб келдилар…” (Абдурраззоқ “Мусаннаф”. № 20712. Ибн Абу Шайба. “Муснад”. № 607. Абу Довуд. “Сунан”. № 5040).

Манбаларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга “Пичоқни тош билан ўткирланг” деб айтганлари ҳам ривоят қилинган (Қаранг: “Саҳиҳ Муслим”. № 5086).

Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларидан бири уй ишларида аҳли аёлларига ёрдам беришлари эди (“Саҳиҳи Бухорий”. № 676).

Асмо розияллоҳу анҳо ва Зубайр розияллоҳу анҳу

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи Асмо розияллоҳу анҳо айтадилар: “Зубайрга турмушга чиққанимда уй юшумлари билан банд бўлардим. Унинг отига ҳам қарардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайрга берган ерларидан хурмоларни узиб, бошимда кўтариб келардим. У икки мил узоқликда эди”.

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ “Иҳё” асарларида бу воқеани келтириб, аёлларни уй юмушларига чорлаганлар (“Иҳё улумид-дин”. Ж. 3. – Б. 232-3).

Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳи Асмо розияллоҳу анҳонинг уйдан ташқарида қилган ишлари, яъни от парваришлаши ва хурмо кўтариб юриши унинг зиммасига юклатилган вазифалар эмас, балки қўшимча бўлганини изоҳлаганлар (“Икмал ал-Муълим”. Ж. 7. – Б. 75).

Умму Сулайм розияллоҳу анҳу ва Абу Толҳа розияллоҳу анҳу

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: “[Ўгай отам] Абу Толҳанинг [онам] Умму Сулаймдан ўғли вафот этди. Умму Сулайм розияллоҳу анҳо: “Мен ўзим айтмагунимча, Абу Толҳага ўғлининг вафоти ҳақида айтманглар”, деди.

Абу Толҳа розияллоҳу анҳу уйга қайтиб келди. Аёли дарҳол кечки овқатни тайёрлаб, унинг олдига қўйди, у еди ва ичди. Бироздан сўнг, аёли: “Эй Абу Толҳа, нима деб ўйлайсиз бир қавм бошқасидан вақтинчаликкка бир нарсани олиб турса, у уларда Аллоҳ хоҳлаганича қолса-да, кейин эгалари қайтариб олса, вақтинчалик олиб турганлар хафа бўлиши керакми?” деди.

“Йўқ, албатта” деди Абу Толҳа.

“Ўғлингиз бу дунёни тарк этди”, деди Умму Сулайм….

Хулоса

Демак, юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатадики, саҳобия аёллар ўз мажбуриятларини қандай қилиб яхшироқ бажариш ва турмуш ўртоқларининг оғирини енгил қилиш ҳақида қайғурганлар. Уларнинг асосий ташвиши турмуш ўртоқларига кўпроқ ёрдам бериш, оилага барака киришига ҳисса қўшиш эди.

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Калит сўзлар: аёлнинг вазифа ва бурчларисавол-жавоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ўзбекистонда «Бағрикенглик ҳафталиги» ўтказилади

Кейинги мақола

Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
33
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
14
Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди
Аёллар саҳифаси

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

10.06.2026
22

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
16
Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

14.07.2026
21
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
29
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

13.07.2026
15
Дунё уламолари Cамарқандда жума намозини адо этдилар

Дунё уламолари Cамарқандда жума намозини адо этдилар

10.07.2026
19
Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

10.07.2026
13
Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

10.07.2026
15
Музаффар Муротович Камилов янги лавозимга тайинланди

Музаффар Муротович Камилов янги лавозимга тайинланди

10.07.2026
15

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]