Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Мазҳаблар – бирлик рамзи!

Мазҳаблар – бирлик рамзи!
664
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Мазҳаб сўзи араб тилидан олинган бўлиб луғатда йўналиш,  оқим,  йўл,  таълимот демакдир. Муқаддас динимиз истилоҳида эса фиқҳий йўналишларга нисбатан айтилади.

Фиқҳ сўзи ҳам араб тилидан олинган бўлиб луғатда бир нарсани нозик жойларигача тушунишга айтилади. Шариат истилоҳида эса, “шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга фиқҳ деб аталади”. Фиқҳ фани тарихига назар соладиган бўлсак, Исломнинг аввалги даврида тафсир, ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа илмлар каби фиқҳ илми ҳам алоҳида илм шаклида ажралиб чиқмаган эди.

Ҳижрий биринчи асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи асрда Ислом дини дунё бўйлаб кенг тарқалди. Араб бўлмаган турли халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, улар ўзларига Қуръони карим ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан шариат аҳкомларини чиқариб, тартибга солиш имконига эга эмас эдилар. Шундай қилиб, аста-секин, кишиларга диний ҳукмларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб берадиган кишилар ажраб чиқа бошлади.  Аста-секин Ислом оламининг турли жойларида фақиҳ уламолар етишиб чиқа бошладилар. Ушбу уламолар ўз илмий ишларида фиқҳий ижтиҳодларига тўртта нарсани асосий манба қилиб олганлар.

Булар, Қуръони карим, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, ижмо – бир даврнинг ижтиҳод аҳли бўлган уламоларнинг бир овоздан бирор масалани қабул қилишларидир. Қиёс, яъни аввалги манбаларда ҳукми келмаган масалани шунга ўхшаш мазкур манбаларда ҳукми бор нарсага қиёслаб ҳукм чиқариш.

Фақиҳларимиз суянадиган масдарлардан яна урф, масолиҳул-мурсала,  шаръу ман қаблана шаръун лана каби баъзи манбаълар ҳам бор. Улар мазкур тўртта асосий ва қолган ёрдамчи манбаларга суянган ҳолда кўп масалаларни ҳал қилганлар. Ўша даврда кўплаб фақиҳлар етишиб чиққанлар. Уларнинг кўпчилиги ўзлари дунёдан ўтишлари билан, фиқҳий ишлари ҳам қолиб кетган.

Аммо мусулмонлар орасига кенг тарқалган шогирдлари ва орқасидан эргашувчилари кўп бўлган уламолар “фиқҳий мазҳаб соҳиблари” деб тан олинган.  Шулардан тўртталари бутун дунёга машҳур бўлганлар ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар жумҳури томонидан “расмий фиқҳий мазҳаблар” деб тан олинган.  Булар, Ҳанафий, Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларидир.

Ҳозирги кунда мазҳабларга беписанд бўлаётган, мазҳабнинг нималигини билмайдиган даражада илми саёз одамлар борки, улар Қуръон билан ҳадис бор, мана шунинг ўзи етади, биз шу иккисидан ҳукм оламиз, мазҳаб кeрак эмас, дeйишади.

Қуръоннинг ўзи етарли бўлса, Аллоҳ таоло нима учун пайғамбарларни юборди, нима учун Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон нозил қилинди? Ибн Мурдавайҳнинг ривоятида жамики пайғамбар алайҳимуссаломларнинг сони бир юз йигирма тўрт мингга етган, дейилади. Инсоннинг ҳидояти учун илоҳий китобнинг ўзи етарли бўлса, бу китоблар нозил қилинган пайғамбарларни юборишдан мақсад нима бўлган?

Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қандай буюк вазифани бажариш учун юборилганлари айтилган. У зот умматга Қуръони каримни ўргатиш, унинг аҳкомларини тушунтириш учун юборилдилар. Зеро, Қуръони карим фақат Қурайшга эмас, фақат арабларга эмас, фақат асри саодатга эмас, балки бутун дунёга,  қиёматга қадар дунёга келадиган бутун башариятга юборилган илоҳий кўрсатма эди. Одамлар ҳар хил, уларнинг тили, миллати, дунёқараши, тушунчалари, маданияти ҳар хил.  Аллоҳ таоло Ўзининг илоҳий ҳикмати,  ниҳояси йўқ илми билан бу диннинг араблардан сўнг ажамларга ҳам тарқалишини билар эди, ажамларнинг араблардан ҳам кўпайиб кетишини биларди. Биргина мисол: «Саҳиҳи Муслим»да бир ҳадис кeлади. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган бу ҳадисда эҳтилом бўлганда маний теккан кийимни қандай тозалаш айтилган. Бир ривоятда Набий алайҳиссалом уни қуригандан кeйин сидириб ташлаганлари, сўнгра шу кийим билан намоз ўқиганлари айтилган. Яна бир ривоятда эса Оиша онамиз ўша маний тeккан жойини ювиб, кeйин намоз ўқиганлари айтилган. Иккала ҳадисни ҳам имом Муслим ривоят қиляптилар, иккаласи ҳам саҳиҳ ҳадис.

Қуръон ва ҳадисдангина ҳукм оламан деганлар айтишсин, бу ҳадисларнинг қай бирини олишимиз керак? Қайси бирини ҳукм қилиб оламиз? Ахир иккала ҳадис ҳам саҳиҳ, иккиси ҳам тенг кучли. Имом Шофeъий алайҳир-роҳма қуриб қолган манийнинг доғини сидириб ташлашни олганлар. Имом Абу Ҳанифа эса ўша жойни ювиб тозалашни олганлар. Бу зотлар бу ҳукмни ҳам ўзларича, ўз хоҳишлари билан танлаб олишмаган. Балки ҳукм олиш учун бу мавзуга оид барча далилларни тўплаб, қиёслаб, истинбот қилишган, таҳлил қилиб, холис ёндашишган.

Машҳур устозлардан бирлари бу борада қуйидаги сўзларни айтганлар:

«Биз фақат Қуръон ва ҳадисдан ҳукм оламиз, чунки Қуръон ўзгармайди. Ҳадисни эса Набий алайҳиссалом айтганлар. Набийлар маъсум, яъни гуноҳдан сақланган бўлади, дейишади. Аммо Аллоҳ таоло «Билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг» деб, Набий алайҳиссаломдан кейин келадиган уламоларни назарда тутган. Улар эса маъсум эмаслар. Аллоҳ таоло уламолардан сўранг деб буюриб турса ҳам буни рад этасизларми?»

Аллоҳ таоло ўзининг ҳидоятидан адаштирмаган ҳолатда барчаларимизни “Аҳли сунна вал жамоа” эътиқодида юрмоқлигимизни муваффақ айласин!  Юртимизда кенг тарқалган Ҳанафий мазҳабига амал қилмоқлигимизга ўзи ҳидоятда қилганлар қаторида қилсин!

Ҳумоюн АЗИМОВ,
Қўқон шаҳар “Авғонбоғ” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: долзарбмазҳабмақола
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Иброҳимжон домла: «Сизларнинг яхшиларингиз…»

Кейинги мақола

Убайдуллоҳ домла: «Оммавий маданият»нинг оилага салбий таъсири

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
104
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
11
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
159
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.