Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Аёллар саҳифаси

Жаннат оналар оёғи остида

Жаннат оналар оёғи остида
8.4k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аёлларни фақат карамли кишиларгина ҳурмат қилади.

(Термизий ривояти)

Аллоҳ таоло барча мавжудотлар қатори инсонни ҳам жуфт яъни эркак ва аёл қилиб  яратгандир. Аёл ҳаётда онамиз, жуфту ҳалолимиз, опа-синглимиз, қизимиз бўлиб яшайди. Аёл киши аввало она сифатида қадрланади. Қуърони Каримнинг бир неча сураларида онани эъзозлашга, унинг хаққини адо этишга буюрилган.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида «Жаннат – оналар оёғи остида» деб марҳамат қилганлар. Яна бир ҳадис шарифда: Бир киши Расулуллоҳ(с.а.в.)дан: «Инсонлар ичида яхшилик қилишга ким ҳақлироқ?»- деб сўраган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Онанг, кейин онанг, кейин яна онанг», деб жавоб берганлар. Онанинг бу тарзда отадан кўра уч баробар ҳақлироқ бўлиши боланинг дунёга келиши ва вояга етиши йўлида у тортган қийинчиликлар, тутган ўрни ва қилган хизматлари ҳисобигадир.

Имом Ғаззолий (р.ҳ.) «Иҳёи улумид-дин» китобида қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтирадилар:

«Расулуллоҳ (с.а.в) айтадилар: «Онанинг дуоси тезроқ ижобат бўлади: «Ё Расулуллоҳ (с.а.в) нима учун?» – деб сўрадилар. Жавоб бердиларки: «Она отадан кўра фарзандига меҳрибонроқдир. Шафқат билан қилинган дуо зое кетмайди».

Бир киши  Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига келиб:

“Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим, энди мен учун тавба борми?”- деди.

“Сенинг онанг борми?”- дедилар

“Йўқ”, деди.

“Сенинг холанг борми?” – дедилар.

“Ҳа”, – деди.

“Унга яхшилик қил”, – дедилар.

Онага яхшилик қилиш шу қадар улуғ иш эканки, гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи вафот этган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам  гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлар экан.

Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, демак, жамият соғлом  бўлади, чунки келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни кекса онахон ва момолар ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг солиҳ бўлиши бугунги кун аёлларининг солиҳа бўлишларига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.

Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилган. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аёллар эркакларнинг ажралмас бир қисмидир”, – деган ҳадисларига биноан аёл киши жамиятнинг ажралмас бир бўлаги, у ижтимоий ҳаётда ўз мавқеига эгадир. Шунинг учун ҳам у эркаклар қатори илм олишга, касб-хунар ўрганиб, меҳнат қилишга ҳақлидир. Демак бундан маълум бўладики, динимиз аёлларни мўътабар инсон сифатида қадр-қимматларини ниҳоят даражада юқори баҳолаган. Шунга биноан бугунги куннинг аёли ҳам, унга берилган ҳақ-ҳуқуқлардан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда, аёллик иффатини сақлаб, ўз шаънига доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи лозим. Афсуски, баъзи бир аёллар ўткинчи ҳавасга берилиб, оналик шаънига доғ тушириб, ўз жигар гўшаларини кўча кўйларга, меҳрибонлик уйларига ташлаб кетмоқдалар. Баъзилари эса “охират илмини ўргатамиз” деган баъзи нопок кимсаларнинг қўлига тушиб, мутаассибликка берилиб кетмоқдалар. Айримлари турли сабабларни рўкач қилиб, Аллоҳнинг улуғ неъмати – ўз жонларига қасд қилиб, кечириб бўлмайдиган гуноҳга қўл урмоқдалар, жамият келажагини хавф остига қўймоқдалар.

Исломнинг аёлларга нисбатан адолат қилганлигининг белгиси сифатида эркаклар билан бир қаторда диний ва дунёвий илмлар олиш ҳуқуқига эга эканликларини эътироф этиш лозимдир. Ислом аввалида ва ундан кейинги даврларда ҳам диний ва дунёвий фанларни эгаллаб, бошқарувда ёки турли соҳаларда ишлаб,  тараққиётнинг бир учини елкасида кўтариб юрган оқила, фозила аёллар бўлганлигига тарих гувоҳдир. Шунинг учун ҳам, диёримиздан мусулмон аёллар ўртасида Увайсий, Зебунисо, Нодирабегим, Анбар отинга ўхшаш жуда ҳам зукко, илмлик аёллар кўп етишиб чиққан. Айни кунларда ҳам аёлларимиз диний ва дунёвий соҳаларда билим олиш билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиш, маҳалланиниг етакчи фаолларидан бўлиб, ёшларни тарбиялаш, хотин-қизларга ибрат кўрсатиш шарафига муяссар бўлмоқдалар.

Мўътабар аёл чиндан ҳам ҳурмат, эътиборга муносиб зот. Чунки у гавҳарга ўхшайди. Гавҳар шунинг учун ҳам эъзозга лойиқки, у ерга тушса, чанг ғуборга булғанади, шикаст етса синади, қадри пасаяди, зийнатини йўқотади. Шу боис, у эҳтиётлик билан авайлаб асралади.

Аёл ҳам шундай. Нечоғлик эҳтиётлик билан муомала қилинмаса, унинг гулдек нозик қалбига озор етиб қолиши мумкин. Аёлга бир гул сифатида қараб, уни парвариш қилиш ва хафвсизлигини таъминлаш, ҳам моддий, ҳам маънавий кафолатини эркак зиммасига юклаган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадиларки: “Сизларнинг орангизда яхшироғингиз  ўз аҳли аёлига кўп яхшилик қилувчингиз. Мен ичингизда ўз аҳли аёлимга энг кўп меҳрибонроғингизман”.

Демак, эркаклар ўз аҳли аёлига яхшилик қилиш бобида Пайғамбаримиздан ибрат олмоғи зарурдир. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Аёлни асраш – охир оқибатда миллатни асраш демак”. Соғлом авлодни туғиб, тарбиялаб, вояга етказиб, жамиятга қўшишда аёлнинг роли беқиёс. Шундай экан, ҳалқимиз келажаги, авлодларга мерос сифатида қолдириладиган миллий ва умуминсоний қадриятлар даражаси, аёл ва эркак ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг уйғунлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Жамиятимизнинг фаровонлиги бир жиҳатдан аёлларга ҳам боғлиқ экан, Аллоҳ уларни ўз ҳифзи ҳимоясида сақлаб, уларга хайрли ва баракотли ҳаётни насиб қилсин..

Алишер хожи Наимов,

Қувасой  шаҳар бош имом-хатиби

Калит сўзлар: аёлона
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Жонсиз таним устида ҳам парвона зот…

Кейинги мақола

Буюк шахслар ортидаги аёл!

Ўхшаш мақолалар

Ёқимли ҳид
Мақолалар

Ёқимли ҳид

02.12.2025
101
Маҳзун юзни табассумга айлантиринг
Мақолалар

Маҳзун юзни табассумга айлантиринг

01.12.2025
26
Қалбнинг чўмичи
Мақолалар

Қалбнинг чўмичи

25.11.2025
32

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

10.12.2025
14
Бугун дунё бир мақсад йўлида бирлашмоқда: глобал чақириққа айланган сана

Бугун дунё бир мақсад йўлида бирлашмоқда: глобал чақириққа айланган сана

10.12.2025
6
“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

10.12.2025
44
Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

08.12.2025
7
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Ўзбекистон халқига байрам табриги

08.12.2025
8
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

08.12.2025
24
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Коррупция – тараққиёт кушандаси

06.12.2025
9
Каъбани кўргунча бошни кўтармай туриш керакми?

Каъбани кўргунча бошни кўтармай туриш керакми?

04.12.2025
41

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика