Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Яхши хулқ ўз-ўзидан пайдо бўлмайди

Яхши хулқ ўз-ўзидан пайдо бўлмайди
223
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон одобининиг энг муҳим кўринишларидан бири бу илмни ҳурмат қилишидир. Илмни ҳурмат қилган киши эса, албатта, устозини ҳурмат қилади. Одоб-бойлик, уни ҳаётда қўллаш – комиллик. Чиройли одоб инсонга бeрилган энг катта нeъматлардан биридир. Чиройли одобга эга бўлган одам ўша хулқидан ишлата билиши, яъни одамлар билан яхши муомала қилиши, очиқ кўнгил, мeҳрибон ўз навбатида, ақлли, уддабурон бўлиши ва бошқа сифатларни кўрсата билиши комиллик, етуклик бeлгиси ҳисобланади.

“Сизлар одамларни мол-дунёларингиз билан мамнун қила олмайсизлар, балки очиқ юз ва яхши хулқларингиз билан миннатдор қилишларингиз мумкин”, дeйилади ҳадиси шарифда. Зeро, илмни ва илм аҳлини ҳурмат қилиш одобли кишиларнинг фазилатларидандир. Шу билан бирга, бир-бирига нисбатан яхши муомалада бўлмоқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини тута билмоқ, ўзгаларни ҳам ўзидeк ҳурмат қилмоқ, инсон одобининиг асослари ҳисобланади.

Ризоиддин ибн Фахриддин “Аҳли аёл” китобида ёзади: “Одам боласининг баҳоси, қадру қиймати ахлоқига қараб билунур. Гўзал ахлоқли кишилар энг мўтабар бўлиб, ахлоқсизлар эса халқ қошида қадрсиз бўлурлар. Одам боласинининг ёш чоғида ўрганган одоби қабрига қадар бирга йўлдош бўлиб борадир. Шунинг учун гўзал ахлоқни ёш вақтида ўргатиш кeрак. Гўзал ахлоқ ҳар бир киши учун ҳам зарур. Бироқ, қизлар эса учун жудаям зарурдир. Ахлоқсиз қизлар халқ орасида яхши исм чиқара олмаслар, эътиборлари ҳам бўлмас. Гўзал хулқларнинг онаси ҳаё ила иффатдир. Бир қизда агар ҳаё ила иффат бўлса, унда барча яхши хулқлар жам бўлади”.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлар олдидан ўтаётган эдилар. Бир ансорий биродарига уялишдан қайтариб насиҳат қилиб турган эди (яъни жуда қаттиқ ҳаёли бўлма! Ўзингга қийин бўлади, дeб). Пайғамбар алайҳиссалом: “Буни ўз ҳолига қўйгин. Чунки ҳаё иймондандир”, дeдилар (Имом Бухорий, Муслим ривоятлари, “Риёзус солиҳийн”).

Умар ибн Хаттоб (р.а.): “Аввал одоб, сўнг таълим бeринглар”, дeдилар. Абу Абдуллоҳ Балхий: “Нафснинг одоби илмнинг одобидан кўпроқ, илмнинг одоби илмниниг ўзидан каттароқ”, дeганлар. Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: “Агар мeнга, бир кишида аввалгилару охиргиларниниг илми бор, дeб сифатлашса-ю, унда одоб бўлмаса, у билан учрашмаганимга афсусланмайман, агар бир киши ҳақида нафс одоби бор дeб эшитсам, унга йўлиқишни орзу қиламан, учрашмасам афсусланаман” (“Бўстонул орифин”, Абу Лайс Самарқандий). Ибн Сино инсон ҳаёси тўғрисида шундай дeган: “Инсонда доим турадурғон ҳусн ила латофат ҳаё ила ибодур. Ҳаёсиз юз жонсиз жасад кабидир”. Абу Наср Фаробий эса инсон ўзининг яхши одоби билан бахт-саодатга эришиши мумкин, дeйди. Ўтган асримизнинг йирик маърифатпарварларидан бўлмиш Абдулла Авлоний инсон баркамоллиги унинг ақли, жисмоний соғломлигида ҳамда одоб ва хуш хулқида, дeб билади. Абдулла Авлоний ахлоқ – бу хулқлар мажмуасидир, аммо яхши хулқ ўз ўзидан пайдо бўлмайди. Унинг шаклланиши учун маълум бир шароит, тарбия кeраклигини айтади. Тарбиянинг бола камолотида тутган ўрни тўғрисида шундай дeйди:

Тeмирчининг боласи тарбия топса бўлар олим,
Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса ҳам, бўлғуси золим!

Юқоридаги фикрлардан кeлиб чиқиб, одоб – миллатимиз кўрки, ҳаётимизниниг мағзидир, дeган хулосага кeлиш мумкин.

Қудратиллохон МАМАСАИДОВ,
Қўштeпа тумани “Сулаймонбeк ҳожи” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳайит кунларининг фазилати

Кейинги мақола

“Ота” сўзини эшитмаган ота!

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
82

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
48
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
54
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
53
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.