Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Яшаш учун сувнинг қанчалик зарур экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

68
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон ҳар доим табиат гўзалликларидан завқ олишни истайди. Бироқ кўп ҳолларда табиат қўйнига, сув бўйларига дам олгани чиқилса, у ердаги чиқиндиларни кўриб дилингиз ғашланади. Консерва, шиша ва пластмасса идишлар, елим халталар ҳар жойда сочилиб ётади. Келинг, бошқаларни қораламай, олдин ўзимизга керакли сабоқ чиқарайлик. Атрофдагиларимиздан “сизга шунақа манзара ёқадими?” деб сўрайлик-чи… Менимча уларга ҳам ёқмаса керак. Бугунги кунда оқар сувларни ифлослантираётган чиқиндилар осмондан тушиб қолмаслигини, уларни ўзимиз каби одамлар қолдираётганини билдириш керак. Токи теварак-атрофни ҳар хил ахлатлар билан булғаш, оқар ичимлик сувларга чиқиндиларни ташлаш яхши эмаслигини тушуниб етишсин.

Сув Аллоҳ таолонинг бутун борлиққа, хусусан, инсон зотига инъом этган энг улуғ неъматларидан биридир. Сув ҳаёт манбаидир. Сувсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ушбу ҳақиқатни очиқ-ойдин баён қилиб қўйган.

Қуръони каримда Аллоҳ сувни ҳаётнинг асосий унсури сифатида яратгани алоҳида қайд этилади. Дарҳақиқат, бугун ер юзида сувсиз ҳаётни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

“…ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганмиз” (Анбиё сураси, 30-оят).

Бошқа бир оятда эса: “Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди”, дейди (Нур сураси, 45-оят).

Демак, оламдаги сув инсон вужудидаги қон кабидир. Афсуски, ҳозирги кунда баъзи маҳаллаларимиздан оқиб ўтадиган анҳор ва ариқлар истеъмол учун умуман яроқсиз ҳолга келиб қолган. Унга турли хил чиқиндиларни ташлаш оқибатида ўша сувдан ичиш ва фойдаланиш имконияти йўқолган. Натижада ўша сувлар турли хил касалликларнинг манбаларига айланмоқда. Табиийки, бутун жамият ҳаёти учун хавф туғдиради.

Шундан англаш мумкинки, барча жонли коинотнинг асли ҳам, таркиби ҳам сувдир. Буни илмий тажрибалар ҳам кўрсатган. Илмли кишиларнинг таъкидлашича, сув инсон жисмининг асосий унсури бўлиб, унинг етмиш олти фоизини ташкил этади. Шунингдек, бошқа тирик жонзотларнинг ҳам асосий унсури сувдан иборатдир. Наботот оламини ҳам сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бир килограмм қанд ишлаб чиқариш учун минг литр чучук сув, бир килограмм буғдой етиштириш учун эса бир ярим минг литр сув керак бўлади. Ҳудди шу ҳол саноатда ҳам кузатилади. Масалан, бир килограмм пўлат ишлаб чиқариш учун тўрт литр сув зарур ва ҳоказо.

Ҳозир жаҳонда ичимлик суви муаммоси энг биринчи даражали ташвишлардан бўлиб турибди. Бугунги кунда дунёда бир миллиард бир юз миллион киши ёки жами аҳолининг олтидан бир қисми тоза ичимлик сувига муҳтож. Ҳозирги пайтда жами тшрт юз етмиш  миллион киши сув тақчиллиги кескинлашган минтақаларда, икки миллиард тўрт юз миллион киши эса, сув тозалаш қурилмалари ва дренаж тизими орзулигича қолаётган ўлкаларда яшайди. Яна йигирма йилдан кейин сув етишмайдиган ўлкаларда яшовчилар сони олти бараварга кўпайиб, уч миллиард кишига етиши кутилмоқда. Сифатли ичимлик суви етишмаслигидан жаҳонда йилига ўн миллион киши касалланиб, нобуд бўлаётир.

Дунёнинг жуда кўп мамлакатларида миллионлаб одамлар тоза ичимлик сувига ташна, бир челак сув учун жанжал-можаролар бўлаётган бир пайтда бизлар тоза ичимлик сувини жўмраклардан оқизиб қўйяпмиз. “Нега бундай?” десангиз, “совуқда музлаб қолади”, деб баҳона топамиз. Тоза ичимлик суви билан экинларимизни суғорамиз, машинамизни ювамиз, ичимлик сувини салқинлатиш учун ҳовлиларимизга, кўчаларимизга сепамиз. Таҳорат ва ювинишда одамларнинг қанчалар сув исроф қилаётганини кўрганда айниқса тежамкорлик деган нарсани батамом унутилганига иқрор бўласиз. Ваҳоланки Сарвари коинот (алайҳиссалом) бир литрча сув билан таҳорат олганлар, ғуслга эса уч литрча сув ишлатганлар. Бизларга ўхшаб бир марта чўмилиш учун ваннани тўлатиб сув сарфламаганлар. Ахир, ҳамма нарсанинг уволи бор. Халқимиз “нимани хор қилсанг, ўшанга муҳтож бўласан”, дейди.

Ислом дини назарида сув Аллоҳнинг улкан неъмати бўлиб, уни зое ва ифлос қилмаслик лозим.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётган Саъднинг ёнидан ўтаётиб: “Бу қандоқ исрофгарчилик, эй Саъд?” дедилар. “Таҳоратда ҳам исроф бўладими?” деди у. “Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёда бўлсанг ҳам” дедилар.

Маълумки, ғусл ва таҳорат мусулмон бандаларга фарз ибодатлардир. Шундай нарсаларда исроф жоиз бўлмаганидан кейин, ибодат ҳисобланмаган бошқа ишларда албатта мумкин эмас. Аммо ҳаётий воқеъликка назар соладиган бўлсак, тамоман тескари холатни – сувни иложи борича тежашнинг ўрнига унинг ҳаддан ташқари исроф қилинаётганини кўрамиз.

Ҳар биримиз бу борадаги исрофгарчиликка барҳам беришга ҳаракат қилишимиз, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳам сувни исроф қилмаслик, уни тежамкорлик билан ишлатиш руҳида тарбиялаб боришимиз керак.

А.Наимов,
Қувасой шаҳар бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”

Кейинги мақола

Фарзанд тарбияси борасида яна мулоҳаза

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
10
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
11
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
159
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.