Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”

15
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло инсониятни яратиб, уни махлуқотлари ичида азиз ва мукаррам қилди. Қуръони каримда инсонлар учун абадий манзилгоҳ бўлган дўзах ва жаннат ҳақида жуда кўп оятларда хабар берилган. Қуйида ана шу манзилгоҳлар ичида энг қўрқинчлиси бўлмиш дўзахнинг машриқ ва мағриб орасичалик чуқурлигига тушириб юборувчи бир иллат борасида суҳбатлашган  ҳолда, мусулмон яқинларимизни огоҳ қилишни истадик.

Дарҳақиқат, инсон ўз қилмишлари билан қиёмат кунида Аллоҳнинг даргоҳида бирма-бир ҳисоб қилиниб, ана шу қилган ишлари юзасидан ё мукофотланиши ёки аксинча бўлиши ҳақида жуда кўп китобларда баён қилинган. Дўзах ва жаннатнинг мавжуд ва ҳақиқат эканлигига эса барчамиз иймон келтирганмиз. Жаннатга Аллоҳнинг маҳбуб кишилари киришлиги, Унинг фазлига лойиқ кўрилганларнинг олий манзилгоҳи эканлиги борасида кўплаб ривоятлар мавжуд.

Доно халқимизда тил хусусида жуда кўплаб ҳикматлар, мақоллар айтилгани тил хусусида жуда эътиборли бўлиши лозимлигини билдиради. “Нонни катта тишласанг ҳам, гапни катта гапирма”, “Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”, “Аввал ўйла, кейин сўйла” каби бири биридан ҳикматли халқ мақоллари бежизга айтилмаган, биз авлодларгача бесабаб етиб келмаган.

Динимизда ҳам тилга катта эътибор берилган. Ҳатто охират куни энг пушаймон бўладиганларнинг аксари тиллари сабабли қилган амаллари бўлиши оят ва ҳадисда келган.

Ҳикматларда “Мўминнинг тили қалби орқасидадир” деб айтилади. Чунки мўмин инсон аввал ўйлаб кейин сўзлайди. Акс ҳолда ўз гарданига оғир гуноҳларни ортиб олишини, инсонлар орасидан оқибат, ишонч  кўтарилишига сабабчи бўлиб қолишини билади.

Киши ҳаётда қилиши мумкин бўлган, гўёки арзимас саналган шундай ишлар ҳам борки, улар кишининг қисматини аянчли ҳолатга солиб қўйиши мумкин. Мазкур ишлардан бири Аллоҳ таоло олий неъмат қилиб берган тилни ножўя ишлатишнинг оқибатидан бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадиси шарифларида бу борада кўп бора мусулмонларни хушёрликка чорлаганлар, хоссатан қуйидаги ҳадисда бундай марҳамат қилинган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Банда маъносини яхши англамаган ҳолда бир сўз гапиради-да, шу сўз туфайли дўзахга қулаб, (туби) машриқ билан мағриб орасидан ҳам узоқроқ бўлган чоҳга қулайди» (Имом Муслим ривоят қилган).

Мазкур ҳадиси шариф мўмин-мусулмон инсонга тилни беҳуда сўзлардан, фойдасиз гаплардан сақлаш лозимлигини билдириш билан бирга, унинг оқибати нақадар аянчли эканлигини ҳам уқтиради.

Маълумки, ғийбат, туҳмат, чақимчилик, иғво тарқатиш, бировни ҳақорат қилиш ва дилозорлик тилга оид бўлган энг ёмон иллатлардандир. Муқаддас динимизда буларни сўзсиз ҳаром ишлар саналади. Ҳатто айрим мубоҳ сўзларни ўйламай-нетмай гапиравериш ҳам бориб-бориб, ҳаромга айланиши мумкин.

Одамлар орасида ёқимсиз гаплар оралашига, ғийбат ва иғволарнинг тарқалишига сабаб нима? Бундай нохуш ишлар кўпинча кишиларнинг бир-бирлари ҳақида ёмон гумонга бориши туфайли содир этилади. Бировни ғийбат қилаётган одам ўша биродари ҳақидаги ёмон фикрларни дилига тугиб гапиради. Ҳолбуки, мусулмонлар Қуръонда ҳам, суннатда ҳам бир-бирлари ҳақида фақат яхши гумон қилишга буюрилганлар.

Амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: «Мўмин биродарингнинг оғзидан чиққан гапни яхшиликка йўйишга имкон тополсанг, фақат яхши гумон қил!» (Ибн Касир, Ҳужурот сураси тафсири).

Мўмин кишини оғзидан фақатгина яхши гаплар чиқади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) умматни фақатгина яхши гапларни гапиришга, ёмон сўзларни гапириш у ёқда турсин, яхши гап айтолмаса жим туришлигини уқтириб тарбиялаганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин”, дедилар.

Баъзи одамлар ғийбатнинг ҳаромлигини била туриб, «фалончи ғийбат қилди», деб кимнидир ёмонлайди. Лекин шу билан ўзи ҳам ҳаром иш қилаётганини унутиб қўяди. Чунки у ҳам ўша фалончини ғийбат қилмоқда. Мана шу сингари ишларни енгил санаш ёки эътибор қаратмай бепарволарча ёндошиш оқибатида нақадар улкан гуноҳлар содир бўлинишини ўйлаб ҳам қўймайди. Демак бир гапни гапиришдан олдин ўйлаб тафаккур қилиш лозим бўлади. Зеро, қиёмат куни қилган ҳар бир ишимиздан, каттасию-кичигидан тортиб заррасигача жавоб бермоғимиз бор ҳақиқатдир.

Мулоҳазаларимизга мана шу жойда интиҳо ясашни ирода қилган ҳолда, Яратган Роббимиздан дўзах азобидан паноҳ тилаб, жаннатнинг фирдавс номли водийсидан макон бермоғини сўраб қоламиз.

 Абдутолиб ИСАҚОВ,
Олтиариқ тумани «Оқ Масжид» масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Биласизми: энг яхши аъзо ҳам, энг ёмон аъзо ҳам бир

Кейинги мақола

Яшаш учун сувнинг қанчалик зарур экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Ўхшаш мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
11
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
57
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси
Мақолалар

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
12

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
11
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
19
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
17
Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

01.02.2023
100
Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

01.02.2023
9
Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

01.02.2023
40

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика