Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Биласизми: энг яхши аъзо ҳам, энг ёмон аъзо ҳам бир

Биласизми: энг яхши аъзо ҳам, энг ёмон аъзо ҳам бир
58
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсонга берилган неъматларнинг энг улуғларидан бири тилдир. Инсондан бошқа жонзотларда тил фақат таомни оғизда айлантириш ва ўзига хос бўлган товуш чиқаришда хизмат қилади. Инсонга берилган тил эса, нутқ учун яъни фикрини баён қилиш учун ҳам хизмат қилади. Инсон ҳаёти давомида гапирган ҳамма гаплари учун жавоб беради.        Муқаддас динимиз асоси бўлган Қуръони каримда: “Ҳолбуки,  сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор. (Улар  номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир. (Улар) сиз қилаётган ишларни билурлар” (Инфитор сураси, 10-11- оятлар).

Модомики барча сўзларимиз ёзилиб борар экан сўзимизни ўйлаб, шу сўзни сўзласам савоб бўладими ёки гуноҳми, бу сўзлар билан кимларнидир дилини оғритиб қўймайманми, кимларгадир озор бермайманми деб тафаккур қилиб сўзлаш лозим бўлади. Буюк адиб, шоир, тасаввуф намояндаси Махтумқули айтганларидек:

Ёмон сўз ёнида заҳри кўп илон,
Чақса-да бир чивин чаққанча бўлмас.

Дарҳақиқат, ҳукамолар айтадиларки: “Тилнинг ёмонлигидан уни ўттиз икки мустаҳкам қўрғон ортига қўйилгандир”.

Кейинги ояти каримада: “Зотан, ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки (ёзиб турувчи фаришта) қабул қилиб (ёзиб) турурлар. У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир” (Қоф сураси, 17-18 оятлар).

Демак ҳар бир инсон гуноҳкор бўлиб қолмаслиги учун  сўзлашдан аввал ўйлаб сўзлаши лозимдир.  Ҳамма жойда Аллоҳнинг кузатувчиси борлигини унутмасин. Чунки инсон гуноҳ гапларни гапирса, унинг учун ҳам жавоб беради.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу дедилар: “Ё расулаллоҳ, гапирган гапларимиз учун ҳам савол жавоб қилинамизми?”– деб сўрадим. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: ” (Шуни ҳам билмасанг) ҳолингга онанг йиғласин, эй Муоз,  инсонлар тиллари билан қилган гуноҳлари туфайли дўзахга юз тубан ташланадилар”,  дедилар.  Бу ҳадиси шарифда тил билан қилинган гуноҳлар учун азоб аянчли экани  баён қилинган бўлса, кейинги ҳадисда қалбнинг тўғри бўлиши тил офатларидан сақланишга боғлиқлиги ҳақида сўз боради.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсоннинг қалби тўғри бўлмагунича иймони мукаммал бўлмайди, тили тўғри бўлмагунича қалби тўғри бўлмайди, ҳеч ким қўшниси унинг ёмонликларидан хотиржам бўлмагунича жаннатга кирмайди”, дедилар.

Ривоят қилинадики, Луқмони ҳаким аввалда қул бўлган вақтларида хожаси унга: “Бир қўйни сўйгин-да энг яхши бўлагини пишириб кел”, деди. Луқмони ҳаким қўйни сўйиб тили ва юрагини пишириб келди. Хожа ҳайрон бўлиб: “Бундан лаззатлироқ бўлаги ҳам бор эди-ку”, деб ўйлади ва бошқа куни яна: “Бир қўйни сўйгин-да энг ёмон бўлагини пишириб кел”, деди. Луқмони ҳаким қўйни сўйиб яна тили ва юрагини пишириб келди. Хожаси ҳайрон бўлиб сабабини сўраганида Луқмони ҳаким: “Энг яхши аъзо ҳам, энг ёмон аъзо ҳам тил ва дил эканини тушинтириб, агар инсонда шу икки аъзо яхши бўлса, бошқа аъзолар ҳам салоҳиятли бўлади, агар у ёмон бўлса, бошқа аъзолар ҳам ёмон бўлади”, дедилар”.

Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолий (505 ҳ.й.вафот этган) ўзларининг “Иҳёу улумид дин” асарларида тил офатларидан 20 тасини санаб ўтган бўлсалар, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзларининг “Руҳий тарбия” ларида ҳам ундан кўпроғини  санаб ўтганлар. Албатта марҳум устозлар тил офатларини санаб ўтиш билан бирга уларнинг келиб чиқиш сабабларини ва улардан халос бўлиш муолажаларини ҳам баён қилганлар.

Улар бугун ҳаётимизда учраб турадиган ғийбат, иғво, бўҳтон, риёкорлик, ёлғон, мақтанчоқлик, жанжалкашлик, иккиюзламачилик, беҳуда сўзлаш, ботил сўзларга берилиш, сергаплик, сўкиниш, беҳаё сўзларни сўзлаш, лаънатлаш, мазаҳ қилиш, бировнинг устидан кулиш, бировнинг сирини очиш, ёлғон ваъда бериш ва чақимчилик кабидир. Бу салбий иллатларни ҳар ким ўзидан ахтариб уни тузатишга ҳаракат қилмоғи зарур. Ҳадиси  шарифда: “Аллоҳ кимни яхши кўрса уни динда билимдон ва ўз айбини кўрадиган қилиб қўяди”, дейилган. Ҳаммамизга ана шу фазилатлардан насиб этсин!

Умр чегараланган, шу қисқа умрда инсонларга манфаат келтириб яшаш олийжанобликдир ва Аллоҳнинг розилигидир. Агар ҳаётимиз давомида мазкур иллатлардан халос бўла олсак ҳаётимиз сермазмун, ажр савобларга тўла бўлади. Шунда биз дунё ҳаётида инсонлар билан бўладиган муомалаларимизда одоб- ахлоқ меъёрида, маданият ва олийжаноблик билан умргузаронлик қилиб, Аллоҳнинг ва халқнинг розилигига эришган бўламиз. Зеро мўмининг зиммасида мўъминлар билан, бошқа  дин вакиллари билан, ҳайвонот  ва жамодот (қаттиқ жисмлар) олами билан, наботот (ўсимликлар) олами билан  яхши муносабатда бўлиш вазифаси бор. Зеро буларнинг ҳаммаси Пардигоримиз яратган махлуқотлардир.

Абдулмажид  ИСАҚОВ,
Қўқон шаҳар бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Телефон ва интернетдан фойдаланишни-ку билдик, бироқ унинг одобларини ҳам биламизми?

Кейинги мақола

“Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”

Ўхшаш мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!
Мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
38
Ғанимат ой Рамазон
Мақолалар

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
12
Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

15.03.2026
4
Поклик ва ободончилик — эзгу анъаналар давоми

Поклик ва ободончилик — эзгу анъаналар давоми

15.03.2026
3
Рамазон – ватандошларни бирлаштирган маънавий кўприк

Рамазон – ватандошларни бирлаштирган маънавий кўприк

13.03.2026
26
Масжидул-латифда Рамазон шукуҳи

Масжидул-латифда Рамазон шукуҳи

13.03.2026
7

Маҳалла ва жамият ободлиги эл-юрт фаровонлигидир

12.03.2026
12
Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

04.03.2026
33
Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

04.03.2026
39
Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

28.02.2026
33

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика