Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Вилоят бош имом-хатибининг «Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди» мавзусидаги мақоласи эълон қилинди

Вилоят бош имом-хатибининг «Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди» мавзусидаги мақоласи эълон қилинди
135
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Динимиз мусулмонларни бир қанча ишларга буюрган ва бир қанча ишлардан қайтарган. Буюрилган ишларда банда ва жамиятга катта манфаатлар бўлса, қайтарилган ишларда уларга катта зарарлар бор. Ман қилинган ишларни қилишнинг зарари баъзида фақат маълум шахсларга етса, баъзисининг зарари кенг кўламли бўлиб, бутун жамиятга салбий таъсир қилади. Ана шундай иллатлардан бири коррупция – порахўрликдир.

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ҳалол касб қилиш, молларини ўзаро розилик билан олишга чақиради. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!” (Бақара сураси 188-оят).

Бу оятнинг замирида ўғрилик, босқинчилик, алдов, фирибгарлик, шу билан бирга, порахўрлик билан ўзгаларнинг молларини ўзлаштириш ҳаромлиги ётади.

Ҳадиси шарифда “Ҳукмда пора берувчи ва пора олувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, – дейилган. Бошқа бир ривоятда пора олувчи ва берувчи ўртасидаги воситачи ҳам лаънатланган. Демак, пора талаб қилиш ҳам, пора бериш ҳам, улар ўртасида воситачилик қилиш ҳам ҳаром амалдир.

Адолатли ҳукмдор номини олган Умар ибн Абдулазиз у кишига келтирилган ҳадяларни қабул қилмас эдилар. У кишига: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом У кишига ҳадя берилса, қабул қилардиларку?!” дейишса: “Ҳа, ҳақиқатан у моллар Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ҳадя бўлган, бизга эса бу порадир. Чунки одамлар у зотга пайғамбарликлари сабабли яқинлашмоқчи бўлишган. Бизга эса бошлиқ бўлганимиз учун яқинлашмоқчи бўладилар”, – дедилар.

Демак, жамиятдаги ҳар бир шахс динимиз ман қилган порахўрлик ва шунга ўхшаган иллатларга қарши курашда фаол бўлиши керак. Акс ҳолда, бу гуноҳнинг зарари ҳаммага уради ва жамиятдаги ҳар бир соҳадага занжир сингари боғланиб кетади. Гоҳида порани мансабдор шахс сўраса, гоҳида биз ўзимиз уларга совға таклиф қиламиз, ўзимиз уларни шунга ўргатамиз ва лойиқ бўлмаган ўринга ёки нарсага эришмоқчи бўламиз. Қарс икки қўлдан чиқади, шунинг учун ҳадиси шарифларда порага алоқадор бўлган ҳар икки томон азобу уқубатда бир хил бўлиши баён қилинган.

Коррупция – порахўрлик ҳақида сўз бораркан, тамагирлик ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ. “Тамаъ” деб бировдан бир нарса умидвор бўлишга айтилади. Тани жони соғ-саломат, ишга ярайдиган кишиларга тамаъ қилиш ҳаромдир. Тамаъ балосига гирифтор бўлган кишилардан номус ва ҳаё сифатлари кўтарилади. Ҳозирги кунда тамаъ билан қорин тўйғазадиган кишилар кўпайгани ачинарли ҳол. Тамагирнинг кўзи дунё молига тўймайди. Улуғлар айтадиларки, тамагирга бир водий тилло берилса ҳам яна бир водий бўлсайди деб ношукрлик қилади. Бу ҳақида Сўфи Оллоёр бобомиз ҳам шундай баён қилганлар:

Тамалик сийладин беҳдур сийланган,
Тилангандин эрур ортиқ – тилинган.
Эмаклаб кетса, тушса эт била пўст,
Тама қилма кишидин тўша, эй дўст!

Тамагирлик билан бир сурув қўй олгандан кўра, елкага мушт урганлари афзалдир. Тиланчи бўлиб юргандан эски кийимларда тилиниб юрган яхши. Эй биродар! Эмаклаб, тери-ю этинг тушуб не машаққатлар ичида юрган бўлсанг-да, одамлардан гарчи биргина луқма бўлса ҳам тамаъ кутма!

Бугун моддий манфаат учун, мансаб учун, йўқчиликдан қўрқиб, одамларнинг хурмат ва эътиборидан қолишдан кўра ўзларига тамани жоиз кўрганлардан таъби хира бўлади кишининг.

Яна бир ҳолат борки, бу миллатнинг оёғига болта уради, унинг маънавияти ва келажагига таҳдид солади, бу – таълим соҳасидаги порахўрликдир. Чунки билимдон ўқитувчи қолиб, салоҳиятсиз, билимсиз киши ёшларга таълим берса, ёшларнинг келажаги хавф остида қолади. Олийгоҳга келганда яна порахўрлик бўлиб, билимдон қолиб, нодон ўқишга кириб кетса, ўз-ўзидан илмий савия тушиб кетади. Одамларда адолатга нисбатан ишонч йўқолади.

Шундай экан, бугун ҳар биримиз юрт равнақи йўлида ҳалолу пок яшашга интилишимиз, ҳар қандай ҳаром ва шубҳали лумалардан, тамаъю порадан ўзимизни сақлашимиз даркор.

Аллоҳ таоло барчамизни ўз нафсимизга енгилиб қолишдан, тама ва мол дунёга бўлган очкўзликдан ўзи паноҳ берсин.

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: порахўрликҳалол-ҳаром
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ота нидоси

Кейинги мақола

Давлат байроғига ҳурмат – эл-юртга ҳурмат

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.