Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Давлат байроғига ҳурмат – эл-юртга ҳурмат

Давлат байроғига ҳурмат – эл-юртга ҳурмат
108
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Тарих саҳифаларини варақлар эканмиз қадим-қадим замонлардан берибарча миллатларнингдавлат рамзлари орасида байроқҳам алоҳида ўрин тутганини кўришимиз мумкин. Бу бежиз эмас, чунки Давлат байроғи ҳар бир давлатнинг асосий рамзларидан бири саналади ва расмий, бошқа давлатлардан фарқлаб турувчи белгисифатида тан олинади. Ҳар бир мамлакатнинг Давлат байроғи тасвири ўша юртнинг махсус қонуни ёки конституцияси биланқабул қилинади. Давлат байроғи ҳар бир мустақил мамлакатнинг суверенитети рамзидир. Давлат байроғи давлат муассасалари, элчихоналар, консулликлар, ваколатхоналар, божхоналар ва бошқаҳукумат биноларида қад ростлаб туради. Ҳар бир халқ ўзининг миллий байрамларида ўз мамлакатинингДавлат байроғини кўтаради. Хорижий элчихоналар, консулликлар ва бошқа идоралар эса ўз мамлакатлари байроғини кўтаришади. Давлатлар раҳбарларининг бошқа мамлакатларга уюштирган ташрифлари чоғидаги ўзаро учрашув маросимларида, шунингдек, халқаро спорт мусобақалари ғолибларига совринлар топширилаётганда ҳам Давлат байроқлари кўтарилади.

Ўзбекистан Республикаси Давлат байроғи тасвири 1991 йилнинг 18 ноябр куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни тасдиқланган. Мамлакатимиз Давлат байроғи бутун узунлиги бўйлаб тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан ташкил топган тўғри тўртбурчак шаклидаги мато кўринишидадир. Унинг юқори қисмида ярим ой ва ўн икки юлдуз тасвири туширилган.

Байроғимиздаги ҳар бир ранг муайян рамзий маънони ифодалайди. Жумладан, ундаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзидир. Бу ранг бежиз танланмаган, чункимовий ранг тимсоллар тилида яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Улуғ бобомиз Амир Темурдавлатибайроғининг ранги ҳаммовийрангдабўлган.

Байроғимиздаги оқ ранг эса халқимизнинг энг эзгу мақсадларидан бири сифатида – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Шунингдек, оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли ҳам саналади.

Ҳар йили баҳор фачли кириб келиши билан бутун борлиқ яшил либос кияди. Шунинг учун ҳам бу ранг инсоният қалбига ёшариш, янгиланиш, хурсандчилик туйғуларини олиб киради. Байроғимиздаги  яшил ранг  айнан шуни, яъни табиатнинг янгиланиш рамзини ифода этади.Бу ранг нафақат ўзбек, балки дунёдаги кўплаб халқларда ҳам навқиронлик, умидворлик, шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

Вужудимизни тик тутиб турувчи, ундаги барча аъзоларимизни зарур озуқа билан таъминловчи нарса, шубҳасиз, қонимиздир. Байроғимиздаги ранглар орасини ажратиб турувчи қизил чизиқлар тириклик рамзи – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

Байроғимиздаги ҳилол тасвири ҳам ўзига хос рамзий маъно касб этган. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг халқимизнинг тарихий анъаналари билан боғлиқ. Шунингдек, у қўлга киритилган мустақиллигимизнингҳам рамзи сифатида байроғимиздан ўрин олган.

Юлдузлар қадимдан инсоният эътиборини ўзига тортган ва барча учун аллақандай руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Мамлакатимиз Давлат байроғидаги ўн икки юлдуз тасвири ҳам халқимизнинг тарихий анъаналари, қадимги йил ҳисобига ҳам бевосита алоқадор саналади. Зеро, халқимизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътибори юртимиз сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида илми нужум тараққий этган. Байроғимиздаги юлдузлар тасвирини ҳам илмий тафаккуримиздаги ана шу фан тараққиёти белгиси сифатида ҳам изоҳлаш мумкин. Шунингдек, Давлат байроғимиздаги ўн икки юлдуз тасвири ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

Ҳар бир халқ ўз мамлакатининг барча рамзлари қатори Давлат байроғига ҳам юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатади. Жумладан бизнинг юртимизда ҳам Давлат байроғи қабул қилинган кун алоҳида байрам сифатида кенг нишонлани ҳам ана шу ҳурмат-эътиборнинг юксак намунасидир. Халқаро анжуманларда, спорт мусобақаларида ва хориж юртларда бўлганимизда элчихона ва консуллик идораларида Ўзбекистонимизнинг рамзи сифатида Давлат байроғи ҳилпираб турганини кўриш ҳар биримизнинг қалбимизда Ватанга муҳаббатимизни янада ошириб, ифтихор туйғуларини жўштиради. Анжуман иштирокчилари, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимизнинг ғалабага бўлган ишончини мустаҳкамлайди ва янгидан янги чўққиларни забт этишга ундайди.

Ёш авлодга тарбия берар эканмиз, уларнинг онгига Давлат рамзларига, шу жумладан, Давлат байроғига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ўз Ватанига, ўз халқига ҳурмат-эҳтиром намунаси эканлигини сингдиришни унутмаслигимиз керак. Ватанга, эл-юртга муҳаббат эса ёшларимизда фидойилик, ҳалоллик, поклик, тотувлик, комилликка интилиш каби фазилатларнинг шаклланишига олиб келади.

Алишер Наимов,
Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари

Калит сўзлар: байроқ
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Вилоят бош имом-хатибининг «Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди» мавзусидаги мақоласи эълон қилинди

Кейинги мақола

Ҳизбчиларнинг мақсадлари

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
11
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
11
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.