Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ваҳимани эмас, тартиб-қоидага риоя қилишни кучайтирайлик

39
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугун бутун дунёни  қамраб олаётган  Коронавирус (COVID-19) касаллиги  туфайли жуда кўплаб мамлакат ва ҳукуматлар ўз ҳудудларида карантин тизимини жорий этмоқдалар. Бунинг энг асосий сабаби одамлар соғлиги, саломатлигини сақлашдир.  Муқаддас динимиз кўрсатмаларида ҳам худди шундай тадбирларни амалга ошириш буюрилади. Жумладан, Имом Аҳмаддан қилинган ривоятда Пайғамбар алайҳиссаллом  “Албатта, бу вабо – Аллоҳ у билан сиздан аввалги қавмларни ҳалок қилган азобдир. Ер юзида ундан бир ози қолган. Гоҳида келади, гоҳида кетади. Агар бир ерда вабо пайдо бўлса, у ердан чиқиб кетманглар. Агар бир ерда вабо борлигини эшитсангиз, у ерга борманглар”, деб кўрсатма берганлар. Шунингдек, суюкли пайғамбаримиз Маккадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан сўнг бир муддат ўтгач, Абу Бакр ва Билол розияллоҳу анҳумони иситма (безгак, вабо) тутади. Бу ҳақида Пайғамбаримизга хабар берилганда, У Зот алайҳиссалом вабонинг кўтарилиши ва Жуҳфа деган жойга кетишини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ таоло У Зотнинг дуоларини қабул қилди, деб ривоят қилади имом Байҳақий.

Матни узун  бўлган  бир ҳадисда  ибн Аббос розияллоҳу анҳудан  шундай ривоят қилинади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида мусулмонлар Шом томон чиқишди. Токи улар Сарғга етганда унга Ажноднинг аҳли, Абу Убайда ал-Жарроҳ ва унинг асҳоблари учрадилар ва Шомда вабо воқеъ бўлганининг хабарини бердилар. Шунда ҳазрати Умар шаҳарга кирмасликни ихтиёр қилдилар. Шунда у кишининг ҳамроҳларидан Абу Убайда “Нима биз Аллоҳнинг қадаридан  қочамизми?”  деб сўрадилар.

Ҳазрати Умар  «Шуни сендан бошқа айтса бўлмасмиди!? Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан, Аллоҳнинг қадарига қочамиз. Айтгин-чи, агар сенинг туяларинг бўлсаю, улар икки бўлинган бир водийга тушсалар. Бўлакларнинг бири серҳосил бўлсаю бошқаси қуруқ бўлса, ҳосилдорида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан, қуруғида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан. Шундай эмасми?!» деди.

Шу пайт Абдурраҳмон ибн Авф келиб қолди. У ўзининг баъзи ҳожатлари ила кетган эди. У: «Бу ҳақида менда илм бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:  «Қачон у (вабо)нинг бирор ерда борлиги ҳақида эшитсангиз, у томон борманг. Қачон сиз турган ерда у (вабо)  воқеъ бўлса, ундан қочиб чиқманг», деганларини эшитганман», деди. Шунда Умар Аллоҳга ҳамд айтди ва ортига қайтди».

Турли хил  юқумли касалликлардан  шифо топиш учун  инсоннинг иймон-эътиқоди бутун, кучли бўлиши лозим. Аллоҳ таоло Фуссилат сурасиниг 44-оятида шундай марҳамат қилган: “У (Қуръон) иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифо” деб айт”. Қуръони каримнинг барчаси шифо бўлиб, хусусан Фотиҳа сураси, Оят ал-Курсий, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари билан даволанишни уламоларимиз тавсия қилишган. Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда инсон бирор мусибат ёки касалликка йўлиққанда ўқийдиган махсус дуолар ҳам келган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Кимки: “Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳнинг номи билан паноҳ сўрайман. У ўта эшитувчи ва билувчи зотдир”, – деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди”, – дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ташаббуси билан коронавирус юқумли касалллигини тез орада инсоният бошидан аритиш мақсадида динимиз  кўрсатмаларидан келиб чиқиб юртмиз  мусулмонлари томонидан 492530 та  “Солатан ножия”, 310028 та “Солатун нория”, 226 та хатми қуръонлар итмомига етказилиб “Ҳасбналлоҳу ва ниъмал вакил” каби улуғ дуолар, илтижолар қилинди ва ҳозирга қадар давом этмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг иккита фатвоси ҳақида бир оғиз сўз. Жума ва жамоат намозларини вақтинча уйда ўқиш ҳамда дафн маросимларини яқин қариндошлар билан бирга адо этиш ҳақида. Ҳар икки фатво ҳам динимиз кўрсатмаларига асосан қабул қилинганлигини айтиб ўтишимиз керак. Ислом таълимоти давлат таълимоти ҳисобланадиган мамлакатлар – Саудия арабистони, Қувайт, Ливан, Туркияда ҳам уламолар томонидан шундай фатволар қабул қилинди.

Коронавирус ваҳимаси бугун айрим “тадбиркор”ларни қуюшқондан чиқариб юборганлиги бор гап. Аллоҳга шукр, бугун  кўпчилик иймонли тадбиркорлар ўз ҳисобларидан тиббиёт ниқобларини бепул тарқатяптилар. Айрим ресторан ва ошхоналар карантиндаги беморлар соғлиги ҳақида қайғураётган шифокорларимизни кундалик озиқ-овқат билан таъминлашни йўлга қўйишди.

Аллоҳ таолонинг Ҳуд сурасидаги каломини ёдга оламиз: “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар-жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир”.

Ёки Раъд сурасининг 26-оятида “Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур  ва  ўзи  хоҳлаган кишиларнинг ризқини танг қилур” деб марҳамат қилган. Саҳиҳи Бухорийнинг иккинчи жилди “Савдо-сотиқ китобининг  58-бобида қуйидаги ҳадислар келади. Ибн Абу Авфо: «Молнинг баҳосини сунъий оширгувчи одам судхўр, хоин ва алдамчи бўлиб, топгани ҳалол эмас» дейдилар. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Алдамчининг жойи дўзахдур. Кимки биз буюрмаган ишни қилса, ул иш рад этилур» — деганлар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам молнинг баҳосини сунъий оширишдан қайтардилар».

Коронавирус эпидемияси вақтинчалик ҳолат. Аллоҳ хоҳласа уни бутунлай бартараф этиш жамиятимиз томонидан амалга оширилади. Лекин шундай вақтда ўз нафсини ўйлаб бозорларда нархни сунъий равишда оширишни мақсад қилган “тижоратчи”лар қонун олдида ҳам, Ҳақнинг ҳузурида ҳам жавоб беришлари муқаррар.

Ҳукуматимиз халқимизга мурожаат қилиб эпидемия сабабли эълон қилинган карантин ҳолатида камроқ кўчага чиқиш, уйда фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш, вақтинчалик  заруриятсиз  ҳолатларда  жамоат жойларига бормаслик, поклик ва озодаликка риоя қилиш, тиббиёт ниқоби тақиб юриш зарурлигини таъкидлаяпти.  Агар мана шу карантин талабларига риоя этсак эпидемияни бартараф этишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Муҳаммадяҳё ЭМИНОВ,
Тошлоқ тумани бош имом-хатиби

Калит сўзлар: вабокарантинкоронавирусмақола
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бир ҳадис шарҳи: “Зарар бериш ҳам зарар кўриш ҳам йўқдур”

Кейинги мақола

Карантин қоидаларига риоя қилиш – касалликни енгишнинг энг самарали йўли

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
11
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.