Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Бир ҳадис шарҳи: “Зарар бериш ҳам зарар кўриш ҳам йўқдур”

441
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: “Зарар бериш ҳам зарар кўриш ҳам йўқдур” (Ибн Можа, Дориқутний ва бошқалар ривояти).

Ҳадиси шарифда бировга ноҳақ зарар-озор етказмоқ рад этилган. Ислом дини ҳеч қачон зарарли нарсаларга буюрмайди ва фойдали нарсалардан қайтармайди. Аллоҳ таола бандаларини нимага буюрган бўлса, ўша нарса уларнинг дин ва дунёлари учун фақат фойда келтиради. Аллоҳ таоло ман этган ишлар эса шак-шубҳасиз инсонлар ҳаёти ва охирати учун зиён-фасоддан ўзга нарса эмас.

“Айтинг: Парвардигорим адолатга буюргандир” (Аъроф сурвси, 33 оят). Албатта, адолат замирида фақат эзгулик ётади. Аллоҳ таоло инсонлар ақли ва танаси учун фойдали бўлган нарсаларни ҳалол қилди. Бандаларнинг ҳис туйғулари, куч-қувватлари, соғлик-саломатликлари ва мол-мулкларига зарар етказувчи нарсаларни  қатъий ҳаром қилди. Исломда зарар йўқлиги боис бандалар устидан қийинчилик ва танглик кўтарилгандир. Инсон ўзи мукаллаф бўлган амални бажариш асносида мушкул аҳволга тушиб қолса, шариат унга енгиллик беради. Бу ерда ҳеч қандай ғайритабиий нарса йўқ. “(Аллоҳ) бу динда сизларга бирон ҳараж-танглик қилмади” (Ҳаж сураси, 78 оят). “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф этмас!” (Бақара сураси, 286). Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: “Мен ҳаққа интилувчи, бағрикенг дин билан юборилдим” (Аҳмад ривояти). Яъни, суюкли дин ёлғиз Аллоҳ таолога чақирувчи, бандаларни машаққатли ва танг ҳолатларга солиб қўймайдиган ҳақ дин. Ҳолат ва вазиятлар ўзгарса ҳам шаръий таклиф ўз ўрнида қолганида, мукаллафга (бажарувчига) катта зарар-оғирлик тушар эди.

Машаққат пайтида шариат берадиган енгилликларга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин. Масалан, киши бемор  бўлса ёки сув топа олмаса таяммум қилиши (Моида сураси, 6 оят), касал ва мусофир одам рўза тутмасликлари мумкин (Бақара сураси,185 оят), мусофир одамнинг намозларини қаср қилиб ўқишлиги (Нисо сураси,101 оят) каби.

Зарарнинг кўринишларини ушбу тарзда ҳам баён қилинган. Биринчи: Мукаллафнинг фақат бировга зарар етказишни кўзлаб қилган ҳатти-ҳаракатлари. Албатта бундай ҳатти-ҳаракатлар қатъий ҳаромдир. Иккинчи: Мукаллаф тўғри ниятда баъзи бир ишларни амалга оширади. Лекин унинг кўзлаган мақсади оқибатида ёки асносида бошқа бировга зарар етади.

Бугунги кунда бутун дунё халқларини ташвишга солиб турган коронавирус касаллиги бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Давлат раҳбаримиз ва ҳукуматимиз томонидан бу офатдан ҳалқимизни сақлаш учун жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, биз фуқаролар ҳам ҳукуматимиз ва тиббиёт ходимлари томонидан буюрилган кўрсатмаларга амал қилишлигимиз шарт эканлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим. Зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, уйимизда ўтиришлигимиз, биз учун энг хавфсиз жой — уйимиз эканлигини тушунган ҳолда карантин тадбирларига тўлиқ риоя этишлигимиз билан ўзимиз ва оила аъзоларимизга етиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олган бўламиз.

Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мусулмонлар яхши деб топган нарса Аллоҳ таоло наздида ҳам яхшидир” (Аҳмад ривояти).

Баъзи бир фуқароларни карантин ва бошқа хавфлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида ваколатли орган томонидан махсус талаблар белгиланганига қарамай, жамоат жойларида ниқоб тақмаслиги, ниқоб тақиш талаб қилинганда талабларни тўғри қабул қилмасдан, қўпол муомалада бўлаётганлик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Атрофда бўлаётган ишларга лоқайдлик билан, бепарволик билан қарамаслигимиз керак. Лоқайдлик бурч ва масъулиятни ҳис қилмаслик, атрофдагиларнинг, ўзининг тақдири ва келажагига даҳлдор воқеликларга эътиборсизликдир.

Шайх Саъдий айтади: “Магар сен ўзгаларнинг қайғусиға лоқайдлик ила қарасанг, сен инсон деган номға нолойиқсен”.

Талабларга итоат этмаслиги натижасида жарима солинишига сабаб бўлмоқда. Карантин талабларини бузмоқлик ҳам жиноят содир этган билан баробардир. Шариатимизда ҳам киши бир жиноят содир этса қилмишига яраша жазога мустаҳиқ бўлади. Аслида жиноятчини қилмишига яраша жазолаш зарарнинг олдини олиш ҳисобланади. Чунки жиноятчининг жазоланиши жамият ва унинг аъзолари учун хавфли зарарни даф этади.

Азалдан бизнинг халқимиз ҳар хил қийинчилик, машаққатлар келганда ҳам сабр-тоқат билан енгиб, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён қилиб келган ҳалқдир. Биз биргаликда аҳл ва ҳамжиҳат бўлиб кўрсатилган кўрсатмаларга амал қилсак, ушбу офатни тез кунларда бартараф этилишига эришамиз. Аллоҳ таоло халқимизни, жонажон ватанимизни турли хил офатлардан, касалликлардан асрасин! Беморларга шифо берсин! Уларни муолажаси билан шуғулланаётган тиббиёт ходимларига куч-қуввват ато айласин!

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом хатиби ўринбосари

Калит сўзлар: зараркарантинкоронавирусмақоласаломатлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Уйда қолиб, дуо қилинг!

Кейинги мақола

Ваҳимани эмас, тартиб-қоидага риоя қилишни кучайтирайлик

Ўхшаш мақолалар

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
3
Она сути — илоҳий неъмат
Аёллар саҳифаси

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
41
Агар Қуръон ўқишга эринсангиз
Мақолалар

Агар Қуръон ўқишга эринсангиз

23.12.2025
15

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
3

Жума намозида пешинни ният қилса нима бўлади?

14.01.2026
5
Она сути — илоҳий неъмат

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
41
Юнусхон домла Мамарасулов: Ёшларни чалғитаётган ғоялар

Юнусхон домла Мамарасулов: Ёшларни чалғитаётган ғоялар

14.01.2026
3
Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми?

Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми?

13.01.2026
19
Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

13.01.2026
22
Мутаваллилар хизмати эътироф этилди

Мутаваллилар хизмати эътироф этилди

09.01.2026
11
Хушхабар: Муфтий ҳазрат Подшоҳ Салмон номидаги ҳадис академиясига аъзо бўлдилар

Хушхабар: Муфтий ҳазрат Подшоҳ Салмон номидаги ҳадис академиясига аъзо бўлдилар

09.01.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика