Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Карантин қоидаларига риоя қилиш – касалликни енгишнинг энг самарали йўли

69
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугун дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус инфекцияси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Республика махсус комиссияси ҳамда мутасаддилар томонидан ушбу касалликни енгиб ўтиш учун, аввало, ваҳима ва саросимага тушмай берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз амал қилиш бот-бот такрорланмоқда.

Шундай экан, барчамиз бир бўлиб, бу бало кўтарилишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз даркор. Мутухассислар уйда ўтиришни тавсия қилмоқдами, заруратсиз кўчага чиқмайлик. Юзга ниқоб тақиб юринглар, деб тавсия қилинаяптими, демак шундай қилишимиз зарур. Уламоларимиз дуою зикрлар, тиловату Қуръонлар ва эҳсонлар қилишга тавсия қиляптиларми, лаббай деб қўлдан келганча бу борада ҳам ёрдам берсак, айни муддао бўлади!

Афсуски, ҳали ҳам бу тартиб ва тадбирларни жиддий қабул қилмаётган, бу ҳолатга парда ортидан қараётганлар учраяпти. Тўғри, тушкунликка, ваҳимага тушиш керак эмас, лекин бу эҳтиёт чораларини кўрмасдан ўзини жар ёқасига ташлаш керак дегани ҳам эмас-ку, ахир!

Вабо тарқалганда тиббиёт мутахассислари нимани тавсия этаётган бўлса, шунга амал қилиш, эҳтиёт чораларини кўриш шариат томонидан ҳам қўллаб қувватланади. Ҳозирги ҳолатда юзга ниқоб тақиб юриш, заруратсиз уйдан чиқмаслик, мабодо кўчага чиқиб келса, қўлларни ва юзларни ювиш, жамоат жойларидан узоқроқ бўлиш айни шариатга амал қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз! Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз – Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлсангиз – уни Аллоҳга ва Пайғамбарига ҳавола қилингиз. Мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ (иш)дир” (Нисо сураси, 59-оят).

Яна бир бошқа оятда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

“Бас улар мана шу Байтнинг Роббига ибодат қилсинлар! У уларни очликдан тўқ қилган ва хавфдан омон сақлагандир” (Қурайш сураси, 3-4 оятлар).

Демак, хавфдан омон сақловчи – Аллоҳ, хавфдан омон бўлиш сабаби эса Унга ибодат қилмоқдир.

Уламолар инсон бошига келган мусибат, балолардан сақланиш учун қуйидаги ҳадисга амал қилишни тавсия қилганлар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда: “Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис-самаи ва ҳувас самийъул алийм”, деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди”, дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.

Аллоҳ таоло бу балони дунёдан кўтарсин! Барчамизни Ўз ҳифзида сақласин! Касалларимизга мукаммал шифо берсин! Вабо билан касалланганларнинг сони кўпайишининг олдини олсин! Аллоҳим масжидларимизни тезда очилишини ва Рамазонда таровеҳларни жамоат бўлиб, хатми Қуръонларда иштирок этишимизни насиб этсин!

Улуғбек ТОЖИЕВ,
Риштон тумани “Бўжай” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: карантинкоронавирусмақоласаломатликтартиб-қоида
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ваҳимани эмас, тартиб-қоидага риоя қилишни кучайтирайлик

Кейинги мақола

Сабр ва шукр саодат калити

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.