Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Саодат йўли

71
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Дунёда бирон киши йўқки, ўзидан бирон нарсада ортиқроқ ёки бошқа нарсаларда ўзидан пастроқ инсонларни учратмаса. Агарда сиз камбағал бўлсангиз, инсонлар орасида сиздан кўра камбағалроқ кишилар бор. Агар касал ёки азобда бўлсангиз, одамлар ичида сиздан кўра оғирроқ дардга чалинган ва сиздан кўра қаттиқроқ азобларга гирифтор бўлганлар ҳам бор. Нега ўзингиздан юқоридагиларга қараш учун бошингизни кўтарасиз-у, ўзингиздан пастдагиларга боқиш учун бўйнингизни пастлатмайсиз?

Агар сиз етиша олмаган мол-мансабга эришган-у, лекин заковат, илм-маърифат ва хулқда сиздан пастроқ бўлган бирон кишини билсангиз, бу фазилатларнинг барчасида сиз эришган нарсаларни баъзи бир қисмига ҳам эриша олмаган ундан паст ёки унга ўхшаш кишилар ҳам борлигини нега ёдга олмайсиз?

Ризқ фалсафасини англаш қийин ва унга эришиш эса узоқдир. Одамларга қаранг! Улар ичида ғаввослар борлигини кўрасиз, Аллоҳ таоло улар ва оилалари ейдиган нон-ризқларини денгизларнинг тубида қилиб қўйган, улар то сув чуқурларига тушмагунларигача ўз ризқларига етиша олмайдилар.

Одамлар орасида учувчилар ҳам борлигини кўрасиз. Уларнинг ризқлари булутлар устига қўйилган бўлиб, улар фазо юқориларига кўтарилмагунларигача ризқларига етиша олмайдилар.

Баъзи инсонларнинг нон-ризқлари каттакон тошлар орасига яширилган, улар тошларни парчалаш орқали ўз ризқларига эришадилар.

Баъзиларнинг ризқлари ифлос сув қувурлари (канализация) ёки умуман қуёш юзини ва кун ёруғини кўрмаган чуқур кон-шахталардадир.

Баъзи одамлар ўз ризқини қўли ё оёғи, тили ёки ақли билан топадилар. Баъзилари эса, цирк ўйинчилари каби ҳаётини ҳалокатга кўндаланг қилиб – азиз жонини тикиб нон топадилар, уларни ҳар жой – ҳар онда ўлим кутиб туради, агар хушёр туришмаса, ё арслон тишлари орасида ёки фил оёқлари остида қолиб кетадилар.

Аллоҳга шукрлар қилинг-ки, сизнинг ризқингиз стулда ўтирган холингизда келадиган қилиб қўйди.

У зот ризқингизни тоғ чўққиларида, денгизлар тубида ёки арслон-у қоплонлар билан рўпара бўлишда қилмади.

Аллоҳ таоло сизга ўзингиз гапириб юрадиган фазилат-хусусиятларни: фахм-идрок, хатти-ҳаракат, қунт-матонат, тўғрилик ва омонатдорлик каби фазилатларни берди. Ушбу неъматлар Аллоҳга шукр келтиришга лойиқ неъматлар эмасми?

Мол – пулингиз кўп бўлса-ю, ўзингиз дудуқ, нодон, жоҳил, суст, ўғри ёки жиноятчи бўлишга рози бўлармидингиз?

Агар бундай неъматларнинг барчаси сизга ато этилган этилган бўлса-ю, кўп мол-давлатдан махрум бўлсангиз, асло афсусланманг! Балки, бу неъмат-фазилатлардан махрум бўлсангиз-у, сизга Қорун бойнинг мол-дунёси берилган бўлса, бу ҳолга афсус чексангиз арзирди.

Азизим, бахт-саодат фақат мол-пул билан топилардими?

Агар у билан ҳаёт шодликлари, жон лаззати, зикри мангу ҳурмат ёки ажри манфаатли эзгу амаллар сотиб олинмайдиган бўлса, у ҳолда мол-давлат нимага ҳам ярарди?

Мол-мулк бир восита бўлиб, мол-пул билан дунё неъматлари ёки охират саодатига эришилмаса, у ҳолда ушбу пул оддий расм туширилган бир бўлак қоғоз ёки ярқироқ бир маъдан, холос.

Ҳикоя қилишларича: Бир киши учун иккита ижобат қилинадиган дуо берилганида, у Роббисидан ҳар бир ушлаган нарсаси тиллага айланиб қолишини сўрабди. Унга сўрагани берилибди. Қўли билан нимани ушласа тилла бўлиб қолаверибди. Бошидан ақли учиб, ҳамма нарсани ушлаб тиллага айлантира бошлабди.

Бир пайт оч қолиб, товоқдаги овқатни ейиш учун қўлига олса, ундаги овқат  тиллага айланибди. Сўнгра чанқабди ва сув ичмоқчи бўлиб идишни ушласа, идишдаги сув ҳам тиллага айланиб қолибди. Чанқаб – оч қолиб ўтирганида бирдан қизи уни кўргани кириб қолибди, қизи билан қучоқ очиб кўришганида қизи ҳам тилла ҳайкалга айланиб қолибди.

Охири, бу ишлардан кейин у иккинчи мустажоб дуосини қилиб: “Роббим, ҳар бир нарсани ўз аслига қайтар!” – деган экан.

Чунки, у оч учун нон, чанқаган киши учун сув ва ота учун қиз фарзанди ер юзи тўла тилладан яхшироқ эканини англаган эди.

Шайх Али Тантовийнинг “Маъан-нас” асаридан
Фарғона тумани “Ҳувайдо” масжиди имом хатиби
Давронбек Усмонов таржимаси

Калит сўзлар: ибратмақоласаодатҳидоят
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фаол отинойилар тақдирланди

Кейинги мақола

Агар Аллоҳга бошқа эҳтиёжингиз бўлмаса…

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
48
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
54
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
50
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.