Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазиллари

244
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ! Сиз биз билан ҳазил-мутойиба қиласиз», -дейишди. «Мен ҳақдан бошқани гапирмайман», – дедилар». (Имом Бухорий ривоят қилган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг пайғамбари, хотамул-анбиё бўлишлари билан бирга оддий банда ҳам эдилар. Бошқалар каби одамлар билан суҳбатлашар, ҳазил-мутойиба қилар эдилар. Аммо ҳазиллари рост бўлган, зеро ҳазил қилганда ҳам ёлғон гапиришликка ижозат йўқдир. Ҳозирда баъзи кишилар ёлғонни роса гапиришадида, ортидан ҳазиллашдим деб қўшиб қўяди. Бу мутлақо мумкин эмас!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазил қилишлари доим ҳам бўлмаган ва ҳар кимга ҳам ҳазил қилавермаганлар. Мен ҳазилкаш кишиман деб рост гап билан бўлсада доим ҳазил қилавериш кишини виқорини йўқотади ва бошқа кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Қуйида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг қай ўринларда ҳазил қилганларини баъзи мисоллар орқали танишиб чиқамиз:
Ёш болаларга ҳазил қилганлари:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ул зотни бир кун «Эй икки қулоғлик» деб чақирибдилар (Имом Термизий ривоят қилган).
Маълумки, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу 10 ёшларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотнинг ёш болаликларини эътиборидан шундай ҳазил қилганлар ва албатта, сўзлари ҳақ сўздир.
Заиф кишиларга ҳазил қилганлари:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига улов сўраб келди. Шунда у зот: «Бўпти, сени туянинг боласига миндириб қўямиз», – дедилар. «Туянинг боласини нима қиламан?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб: «Ахир туя ҳам туянинг боласи бўладими?» – дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Бир кишидан бирор бир нарса сўраб борган киши, албатта ҳижолат бўлади, ўзини заиф деб ҳис қилади. Сўралувчи киши яхши муомала қилса, ўзига яқин олиб бироз ҳазил қилса, сўровчининг кўнгли кўтарилади, албатта. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай кишиларга баъзида ҳазил қилган эканлар ва сўзлари ҳақ сўздир.
Аёлларга ҳазил қилганлари:
Халқимизда «Аёл киши ширин сўзнинг гадосидир» деган нақл бор. Бу бежиз эмас, аёллар нозик табиатли, бир оғиз ширин сўздан бахтиёр бўладиган, салгина қўпол ҳаракат, гап-сўздан кўнгиллари бузиладиган кишилардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллар билан қилган муомалари ҳам бизга гўзал намунадир. У зот алайҳиссалом баъзи вақтларда аёлларга ҳазил қилар эдилар. Булардан бир кампир жаннатга киришини сўраб дуо қилишларини сўраганида «жаннатга кампирлар кирмайди» деганлари ёки оналаримиз ва бошқа баъзи аёлларни шишага ўхшатиб, туяларни ҳайдаб юрувчи кишига «Оҳиста бўл, Шишаларга сарбон бўлганингда» деганларини мисол келтиришимиз мумкин.
Биринчи ҳолатда кампир киши аёл экани, заифа экани эътиборидан ҳазил қилганлар. Кейин «Жаннатга кампирлар кирмайди» деганларини изоҳлаб ёш ҳолда кирилишини айтиб, оятдан далил ҳам келтирадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли аёллари ила ҳазиллашиб туришликлари бошқа ўринларда ҳам бўлган. Шариатимизда аҳли аёли, фарзандлари ила кўнгилхушлик қилиш, уларни кўнглини кўтариш учун ҳазил қилишга рухсат бор. Албатта ҳазил рост бўлишлиги, меъёрида бўлишли шарти билан.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф тайёрлади.
muslim.uz
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Дуонинг ижобатида суннатнинг ўрни

Кейинги мақола

“ФИЛ ВОҚЕАСИ”ДАГИ НОЗИК ҲИКМАТ

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
19
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
19
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
11
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
53

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.