Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар

“ФИЛ ВОҚЕАСИ”ДАГИ НОЗИК ҲИКМАТ

“ФИЛ ВОҚЕАСИ”ДАГИ НОЗИК ҲИКМАТ

People gather around the Kaaba in the Grand Mosque in Mecca during Hajj, Saudi Arabia

43
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Нажошийнинг  Ямандаги  ноиби  ҳабаш  Абраҳа  ибн Саббоҳ  арабларнинг  Каъбага  ҳаж  қилишларини  кўриб,  Санъода  улкан  черков  қурди  ва арабларнинг ҳажини шу ерга кўчирмоқчи бўлди. Бундан хабар топган Бану Киноналик бир киши тунда черковга кириб, унинг меҳробини нажосат билан булғаб кетди. Ана шу ишдан кейин Абраҳа дарғазаб  бўлиб, олтмиш минг кишилик улкан қўшин билан Каъбани вайрон қилишга отланди. Унинг ўзи энг катта филни танлаб олганди. Абраҳа қўшинида тўққиз ёки ўн учта фил бор эди. Абраҳа Муғаммасга етиб келгач, қўшинни кўздан кечирди, филини ҳозирлади ва  Маккага  киришга  шайланди.  Муздалифа  билан  Мино  ўртасидаги  Муҳассир(яйдоқ)  водийсида фил чўккалаб олди ва Каъба томон юришдан бош тортди. Филни жануб, шимол ёки шарққа қаратсалар, у ўрнида туриб югуришга тушарди. Каъбага бурганларида эса чўкиб оларди.
Абраҳанинг одамлари фил билан машғул пайтларида Аллоҳ таоло уларнинг устига тўп-тўп қушларни жўнатди.  Сополдан бўлган тошларни қушлар қўшинга қарата отди. Аллоҳ таоло Абраҳанинг лашкарини чайнаб ташланган сомон каби қилиб ташлади. Қалдирғочдек келадиган бу қушларнинг ҳар бири тумшуғида битта ва панжаларида иккита нўхотдек тошни кўтариб олган эди. Кимга тош келиб тегса, ўша кимсанинг аъзолари узилиб туша-туша ҳалок бўларди.
Тош  уларнинг  ҳаммасига  келиб  тегмаган.  Абраҳанинг  қўшини  бир-бирини  босиб,  янчиб қочишга тушди. Улар йўлларда қолдиқларини қолдириб, ҳар ерда жонсиз жасадларини ташлаб кетардилар. Аллоҳ таоло Абраҳага шундай бир дард бердики, бу дард туфайли унинг бармоқ учлари  узилиб  туша  бошлади.  Санъога  етмасларидан  Абраҳанинг  жуссаси  жўжадек  бўлиб қолди. Охири кўкси ёрилиб, жон таслим қилди.
Абраҳанинг қўшинидан қўрқиб тоғ дараларига тарқалиб кетган, баланд-баланд жойларга чиқиб олган Қурайш лашкар ер билан яксон бўлгач, тинч-омон ўз уйларига қайтиб келди.
Мазкур воқеа муҳаррам ойида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллудларидан 50 ёки 55 кун  олдин  бўлиб  ўтди.  Бу  милодий 571-йилнинг  феврал  ойи  охирларига  ёки  мартнинг бошларига тўғри келади. Аллоҳ таоло ўзининг Пайғамбари ва Уйига ана шундай марҳамат кўрсатди.  Байтул  Мақдис  атрофида  мусулмонлар  яшаса-да,  Аллоҳ  душманлари  бўлган мушриклар  у  ерга  бостириб  киришган. Милоддан  аввал 587-йилда  Бухтунассар  қўшини  ва милодий 70-йилда румликлар Байтул Мақдисни босиб олишган. Бироқ Каъбанинг атрофида мушриклар  яшаса  ҳам,  ўша  пайтнинг  мусулмонлари  саналмиш  насороларни  Аллоҳ  таоло Каъбага қўймади.
Мазкур  воқеа  овозаси  ўша  кунлардаги  вазият  эътибори  билан  ҳам  олис-олисларга  етиб борарди. Чунки ҳабашларнинг румликлар билан алоқаси жуда кучли бўлгани боис, форслар улардан кўз узмай туришарди. Форслар учун румликлар ва уларнинг иттифоқдошлари бошига тушган ҳар бир нарса муҳим эди. Шунинг учун мазкур воқеадан кейин форслар тезда Яманга етиб келишди. Аслида бу икки кучли давлат – Рум ва Форс империяси ўша пайтда тараққий топган  дунёнинг  асосий  қисми  саналарди. Бинобарин, Фил воқеаси бутун оламни Байтуллоҳнинг  муқаддас  ва  шарафли  жой  сифатида  танланганига  амин  қилди.
Демак, ҳамманинг кўз ўнгида турган ана шу Каъба аҳлидан кимдир пайғамбарлик даъвоси билан чиқса, бу айнан Фил воқеаси тақозо қилган ва иймон аҳли бўлган насороларга қарши араб мушриклари учун нима сабабдан фавқулодда илоҳий нусрат берилганини изоҳлайдиган ҳақиқат бўлар эди.
Сафиййурраҳмон МУБОРАКФУРИЙнинг
“Ар-роҳиқ ал-махтум” асари асосида
Раҳматуллоҳ ЖАЛИЛОВ тайёрлади
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазиллари

Кейинги мақола

Ҳазрати Хадичанинг бугуннинг аёлига ибрати

Ўхшаш мақолалар

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда
Ўзбекистон

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

11.07.2025
42
Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди
Ўзбекистон

Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

10.07.2025
38
Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди
Ўзбекистон

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

07.07.2025
30

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

11.07.2025
42
Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

10.07.2025
38
Қуръон ўқувчининг фазилатлари

Қуръон ўқувчининг фазилатлари

10.07.2025
18
Янги кун қачондан бошланади?

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025
13
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

09.07.2025
48
Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

08.07.2025
6
Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

08.07.2025
8
Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

07.07.2025
30

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика