Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Аёллар саҳифаси

Ҳазрати Хадичанинг бугуннинг аёлига ибрати

Ҳазрати Хадичанинг бугуннинг аёлига ибрати
62
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Хадича бинти Ҳувайлид (р.а.)! Ҳар гал бу зоти шарифа ҳақида ўқиганимда, эшитганимда қалбимни ажиб туйғулар қамрайди. Бу муборак аёл ҳақида такрор ўқигим, эшитгим келаверади. Аммо бугун шуни англадим, ҳазрат Хадичанинг ҳаёт йўллари, қилган ишлари, умр йўлдошлари Расулуллоҳ (с.а.в.)га бўлган ҳурмат, ёрдам ва ишончларига тасаннолар айтибману ибратланишга келганда…
Келинг, аёллар даврасида бу ҳақда очиқ-ойдин суҳбат қурайлик. Барчамиз ҳам Хадича онамиз ҳаётлари билан танишмиз. Аммо у зотдек бўлиш, гўзал ахлоқлари билан сифатланишга камдан-кам ҳаракат қиламиз. Биргина ишончларини оиламизга татбиқ этиш билан ҳаётимиз қанчалар гўзаллашишини тасаввур этиб кўринг-а?!
Таъкид жоизки, ишонч – оила мустаҳкамлигининг пойдевори. Бугунги кунда аксарият ҳолларда оилалар бузилишига айнан ишончсизлик сабаб бўляпти, десак муболаға бўлмайди. Бунинг ортидан тез-тез чиқиб турадиган жанжаллар аста-секинлик билан жуфтларни бир-бирларидан бездира боради. Охир-оқибат, арзимаган нарсалар учун ҳам тортишадиган бўлиб қолишади. Ушбу вазиятда на хотин саҳоба аёллардек сабрли бўлади ва на эр Умар ибн Хаттобдек инсоф юзасидан рафиқаси инжиқлигига чидайди. Шундай қилиб, битта оила барҳам топади.
Аслида буларнинг ечими оддий: ишонч! Масалан, уйга кеч қайтган эрингиз мажлисда эканини айтди. Сиз шубҳа билдириб, уни сўроққа тутасиз. Чарчаб келган одамга жуда ёмон таъсир қилади. Агар шубҳангиз ўринсиз бўлса, бу эркакнинг ғурурини топтайди. Натижада, у меҳрининг бир қисмини сиздан чегириб олади. Ҳолат шундай давом этаверса, ўртадаги меҳр-муҳаббат емирилиб бораверади…
Яна Хадича онамиз (р.а.) ҳаётларига мурожаат қилсак: Расули акрам (с.а.в.) аёлларига энг олий хушхабар – ваҳий келганини айтдилар. Аммо ўша пайтда буни қабул қилиш жуда мушкул эди. Хадича бинти Ҳувайлид Расулуллоҳ (с.а.в)га бўлган юксак ишончлари, қалбларига Аллоҳ таоло солган ҳидоят нури билан бу хабарни ҳеч иккиланмай қабул қилдилар. Имон калимасини айтиб, аёллардан биринчи бўлиб муслималик шарафига эришдилар!
Шу ўринда эътироз билдирарсиз – Хадича онамизнинг турмуш ўртоқлари икки олам сарвари бўлганлар, дерсиз; эрингизнинг эса бир талай камчиликларини санарсиз. Аммо бир ҳақиқатни унутманг. Мукаммал инсон бўлмайди. Мукаммаллик ёлғиз Аллоҳга хос. Шундай бўлгач, турмуш ўртоғингизнинг хатоларини санаманг, унга ишонинг! Камчиликларидан кўз юмишни ҳам билинг. Агар бу қалбингизга оғирлик солса, унда ўзингизга чиройли таскин беринг: бунга сабр қилишимда менга ажр бор, дея ишонишда давом этинг. Балки йўл бошида бир оз қийналарсиз, шубҳа-гумонлар азоб берар. Аммо сиздаги ишонч­ни кўрган эрингизнинг ҳам виждони ғимирлай бошлайди. Олдин сизга ёлғон гапирган бўлиши мумкин. Бироқ энди сизнинг ҳолатингиз унинг руҳини тарбиялайди. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам, сиз унчалик кўп нарса йўқотмайсиз. Оқилона йўл тутиб, жанжаллар, асаббузарликларга чек қўясиз. Бу оилангиз тинчлиги, мустаҳкамлигига асос бўлади.
Бугун Хадича онамиз (р.а.)дан олинадиган биргина ибратнинг  фойдалари борасидаги ўйларимни баён этдим. Агар биз бу муборак аёл сингари аёллик, оналик вазифамизга вафо қилсак, завжимизга ҳурмат кўрсатиб, ишларида ёрдамчи бўла билсак, оиламиз фароғат қасрига айланади, иншааллоҳ.
Нигора Абдумухтор қизи
irfon.uz
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“ФИЛ ВОҚЕАСИ”ДАГИ НОЗИК ҲИКМАТ

Кейинги мақола

Тушимизга кирган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини қаердан биламиз?

Ўхшаш мақолалар

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди
Аёллар саҳифаси

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

10.06.2026
22
Отинойи
Аёллар саҳифаси

Отинойи

06.04.2026
23
Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
46

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
16
Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

14.07.2026
21
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
29
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

13.07.2026
15
Дунё уламолари Cамарқандда жума намозини адо этдилар

Дунё уламолари Cамарқандда жума намозини адо этдилар

10.07.2026
19
Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

10.07.2026
13
Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

10.07.2026
15
Музаффар Муротович Камилов янги лавозимга тайинланди

Музаффар Муротович Камилов янги лавозимга тайинланди

10.07.2026
15

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]