Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Қандай “канал” ёки “гуруҳ”ларни кузатяпсиз?

Ижтимоий тармоқларнинг фойда ва зарарлари
43
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бу – ижтимоий тармоқларда гуруҳ (профил, группа, канал, бот, саҳифа ва ҳоказо) яратиш масаласи. Бу масалада ўта нозик ва ҳушёр бўлинмаса, инсон вафот қилгандан кейин ҳам савоб ёки гуноҳи бу гуруҳни тузиб, ташкил қилганларга ёзилиб тураверади. Чунки гоҳида текширилмаган хабар ёки гумонга асосланган мавзу фитна ва гуноҳга сабаб бўлади. Айниқса, ҳозирда турли хил номлар билан ташкил қилинган гуруҳларда мусулмонларнинг шаънига муносиб бўлмаган, масалан бировни устидан кулиш, фаҳш ва унга тарғиб қилувчи материаллар (мақола, аудио, видео ёки суратлар)ни тақалиши, тарқатилиши одат тусига айланиб бормоқда. Масаланинг нозик жиҳатидан бири, буни қанча одам кўрса, эшитса, ўқиса гуноҳкор бўлишларидан ташқари шундан камайтирилмаган ҳолда шу ишни амалга ошираётган ташкилотчиларининг ҳам номаларига шунча гуноҳ ҳатто вафот этганидан кейин ҳам ёзилиб бораверади. Ҳадиси шарифда шундай огоҳлантирилади: “Ким бир ёмон одатни жорий қилса, унга у (ўша иш)нинг ва амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ёзилур”.

Афсуски, бугун биз шунчалар ғафлатга ботиб, дин ва маърифатдан йироқлашибмизки, буни диний-маърифий сайтлар ёки шу мазмундаги ижтимоий тармоқлар, телеграм каналлардаги кузатувчилар сонининг камлигидан ҳам кўриш мумкин. Аммо турли “приколлар”, кўнгилочар гуруҳ ёки каналлар “одам билан тўлган”. Энг ёмони, кераксиз, беҳуда нарсалар билан овора бўлиш кишини умрини заволи, асосийси эса, бу ҳолат инсонни охир-оқибат иймонидан ажралиб қолишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

سَأَصْرِفُ عَنْ آيَاتِيَ الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الْغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِلِينَ

“Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир” (Аъроф сураси, 146 оят).

Бугун ёшларимиз ўз динларини ишончли манбалар (сайт, профил, группа, канал, бот, саҳифа, телеграм канал-гуруҳлар ва ҳоказо)дан фойдаланиб, кишини дунё ва охират яхшилиги, илм-маърифатга етакловчи гуруҳ ёки каналларни кўриб туриб кирмасалар, бунинг ўрнига лағв, фаҳш, асоссиз хабар тарқатувчи ёки “прикол” ва масхарабозликни тарғиб қилувчи гуруҳларни кўриб, дарҳол унга аъзо бўлиб олиш – бу энг катта гуноҳлардан. Юқоридаги оятда келтирилган “ўз оятларимдан буриб қўяман” жумласи ҳамда буни тафсир қилган Аллома Қуртубийнинг тафсирларидан шуни англаш мумкин. Шундай экан, қанақа канал, гуруҳ, саҳифаларни кузатяпсиз, ўзингиз билан ҳисоблашиб қўйинг!

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Марғилон шаҳар “Саид Жалолхонтўра” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Кунингизга жабр қилманг!

Кейинги мақола

Сигарет ва нос таҳоратни кетказадими?

Ўхшаш мақолалар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
11
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
40
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
18

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Дунё уламолари Cамарқандда жума намозини адо этдилар

Дунё уламолари Cамарқандда жума намозини адо этдилар

10.07.2026
11
Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

10.07.2026
4
Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

10.07.2026
9
Музаффар Муротович Камилов янги лавозимга тайинланди

Музаффар Муротович Камилов янги лавозимга тайинланди

10.07.2026
8
“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

09.07.2026
10
Форум Самарқандда давом этмоқда

Форум Самарқандда давом этмоқда

10.07.2026
13
Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

08.07.2026
9
Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

08.07.2026
10

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика