Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Кунингизга жабр қилманг!

99
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бутун дунё вирус балосидан азият чекаётган ҳозирги пайтда юртбошимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат сабаб, юртимизда касаликка қарши курашиш чоралари узлуксиз давом эттирилмоқда. Пандемия шароитида  давлатимизнинг инсонпарварлик тамойилларига асосланган сиёсати туфайли аҳоли саломатлиги баробарида фуқароларнинг ижтимоий таъминотига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Сизу биздан талаб этилаётгани – тождор вируснинг юртимиздан тезроқ даф бўлиши учун карантин қоидаларига амал қилишимиз, шунингдек, ушбу синов кунларининг ҳикматини англаб етмоқ ва ҳаётга татбиқ этмоқдир.

Ана шу ҳикматлардан бири вақтни қадрлашдан иборатдир. Вақт бу умр демакдир. Оқил, тафаккури тиниқ киши ҳар бир лаҳзани фойдали, савобли амаллар билан ўтказиши ҳам диний, ҳам дунёвий талабларга мувофиқдир. Бу заруратни бугунги синовли кунларда янада теран англаётирмиз. Айниқса, вазият тақозосига кўра кўпчилик уйда бўлаётган ҳозирги пайтда бирон бир илм ўрганиш, билим олиш билан машғул бўлишнинг фойдаси беқиёсдир. Бунинг учун масофадан туриб ҳам шуғулланишга шароитлар етарли эканлигига ортиқча изоҳнинг ҳожати йўқ.

Доно халқимиз: “Бугунги ишни эртага қолдирма”, дея бежизга айтмаган. Чунки Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким эртага тугул, ҳатто бир лаҳзадан кейин нима бўлишини билмайди. Шу боис, вақт аталмиш неъматдан унумли фойдаланиб, эзгуликлар улашиш, фойдали илм олиш – бу ёруғ дунёдаги тирикларнинг инсоний бурчи эканлигини унутмаслигимиз даркор.

Ҳукомолардан бири бундай деган экан: “Ким кунини бекорга ўтказса, бирор яхши иш ё инсонларга чиройли сўз айтмаса, ёхуд илм-маърифат ҳосил қилмаса, албатта, у ўша кунига жабр, ўзига зулм қилибдилар”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) эса биз умматларига вақтни беҳуда ўтказмаслик ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билинг: кексаликдан олдин ёшликни, бетобликдан олдин саломатликни, фақирликдан олдин бойликни, бандликдан олдин бўш вақтингни, ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг”. Айниқса, ҳозиргидек карантин пайтида беихтиёр ҳосил бўлган бўш вақтни қандай ўтказишни билмаётганлар орамизда учраб турибди. Шу ўринда оилалардаги ёши улуғлар, нуронийларимиз ёшларга йўл–йўриқ кўрсатсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди.Дунёда илмдан кўра яхшиси, илмдан кўра фойдалироғи йўқ. Шу фурсатлардан фойдаланиб, кимдир тил ўрганаяпти,  кимдир ўз соҳасини чуқурлаштириб оляпти, яна кимдир янги илмларнинг янги сарҳадлари томон одимлаяпти. Айни пайтдаги узлат кунларини илм олишга имконият деб қабул қилганлар бундан фақат ютади, валлоҳу аълам.

Ҳадиси шарифда,  “Бир соатлик илм ўрганиш, бир кечалик (нафл) ибодатдан яхшидир”, дейилган. Баъзи юртдошларимизда бу ҳикмат фақат диний илм тўғрсидами ёки дунёвий илмга ҳам хосми, деган савол туғилиши мумкин. Кўриниб турибдики, шу масалага чуқурроқ ёндашиб, айрим тушунчаларни баён этиш эҳтиёжи туғилмоқда. Аввало, оят ва ҳадисларда келган илмдан мурод диний илм ҳисобланади. Чунки бу илм Аллоҳ таоло ва Унинг расулини танитувчи илмдир. Бу илм ўз зотида гўзал ва фарз бўлган илмдир. Қолган илмлар эса ҳолат ва ниятнинг эътибори билан  ибодат даражасига кўтарилиши  мумкин. Бу худди Қуръон ва ҳадис илмини ўрганиш кабидир.

Дунёвий илмлар ҳам келажакда халққа манфаат етказиш, фойда келтириш, касбдан топган  пулини ҳалол ишларга сарфлаш мақсадида ўрганилса, ибодат ҳисобланади. Акс ҳолда маълумотдан бошқа нарса саналмайди. Шунга кўра дунёвий илм ҳам баъзи вақт фарз, баъзида вожиб, баъзида (ношаръий ишларга олиб борадиган бўлса) ҳаром бўлади.

Уломолар  дунё  тургунча туради, гарчи ўзлари бўлмасалар-да, қалбларда сиймолари яшайверади. Чунки амалнинг фойдаси фақат кишининг ўзига. Илмнинг манфаати эса, ўзига ва бошқаларга. Демак,  илм амалдан афзал экан, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга кўпроқ манфаати  тегадигани”, деганлар. Яна ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Банда садақа қиладиган нарсанинг энг афзали илм ўрганмоғи. Сўнг уни  бошқаларга  ўргатмоғи”, дедилар. Бинобарин, бу ҳақда ҳадислар бисёрдир.

Абу Зарр ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Олимнинг мажлисида ҳозир бўлиш минг ракат номоздан, мингта касални бориб кўришдан, мингта жанозада иштирок этишдан афзалдир”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, Қуръон тиловатидан ҳам яхшироқми?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Илм бўлмаса, Қуръон тиловати фойда берадими?” (Ибн Жавзий “Мавзуъот”да зикр қилинган).

Ҳакимлардан бири айтади: “Мен икки кишига ачинганчалик бошқа ҳеч кимга ачинмаганман. Биринчиси, илмни тушунмасдан туриб ўрганган кишига, иккинчиси – илмнинг муҳимлигини тушуниб, уни ўрганмаган кишига”.

Азиз юртдошлар! Бугун уйда қолиб фарзандларимизга эзгуликдан, одамийликдан сабоқ берайлик ва илм олишга даъват қилайлик. Тил ўрганиш, фанларни чуқур ўзлаштириш, ўз қобилиятларини ривожлантиришда ёрдам берайлик. Ўзимиз ибрат намунасини кўрсатайлик. Сабрли бўлайлик. Ҳали бу кунлар ортда қолади,  гўдакларнинг кулгусига тўлган нурафшон кунларни яна қаршилаймиз, иншо Аллоҳ. Агар бу катта синовдан илмимиз янада бойиб ўтсак, нур устига аҳло нур бўлгай.

Сайфиддин АҲМЕДОВ,
Ёзёвон тумани “Абу Ҳурайра” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Президент Фармонига мувофиқ “Вақф” хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилди

Кейинги мақола

Қандай “канал” ёки “гуруҳ”ларни кузатяпсиз?

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
55
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
44
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
66

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
89
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
72
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
82
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
27
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
18
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
46
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
44
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]