Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Одамларни масхара қилувчига жаннатдан бир эшик очилур…”

“Одамларни масхара қилувчига жаннатдан бир эшик очилур…”
229
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

“Жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалоқатдан қутқариб қоладиган ягона куч маърифатдир” деган эди юртбошимиз зиёлилар билан бир суҳбатда.

“Маърифат” сўзининг истилоҳий маъноси – махсус луғат китобларида “Яратувчини танимоқ, англамоқ” дея таърифланган. Ҳикматга кўра, Яратувчини таниш ўзини танишдан бошланади, яъни мақсади Ҳақни таниш бўлган инсон аввал ўзини танимоғи лозим. Хўш, ўзни таниш ҳолат эътибори билан қандай намоён бўлади? Кимки хулқини ислоҳ қилиш ҳаракатига тушган экан, у ўзни англаш сари қадам ташлаётган одамдир. Негаки, ҳеч ким: “Мен тўла маънода мукаммал инсонман, менинг бирорта айбим йўқ!”, дея олмайди. Шунинг учун ҳам инсон зоти доимий ислоҳга, муттасил тарбияга муҳтож.

Улуғ маърифат соҳиби олим Абу Хомид Ғаззолийнинг “Тил офатлари” асарида: “Инсонга энг итоатсиз аъзо тилдир. Чунки бу суяксиз аъзонинг осонгина ҳаракатга келиши, ҳеч бир машаққатсиз югуриклиги кутилмаган оқибатларга сабаб бўлади” дейилади.

Дарҳақиқат, бугун энг йирик давлатлар орасидаги келишмовчиликлардан тортиб, оддий шахслар ўртасида туғилган низоларгача, барча тил офатлари туфайли кескинлашиб, адоват даражасига етаяпти. Тил туфайли инсонлар орасига низо соладиган офатлардан бири – масхара ва истеҳзо қилишдир.

“Масхара” сўзи луғатда “бировни ҳақир – паст санаш” ва “хор билиш” маъносини англатади. Уламолар масхарани қуйидагича таърифлайдилар: Муновий: “Масхара, маънавий жиҳатдан ақлни паст санаш ва ҳиссий жиҳатдан ишни хор санашдир”, деган.

Масхара қилиш бировнинг айбини пастга уриш, хорлаш йўли билан кулгига олишдир. Гоҳида гап ва амалга ўхшатиш қилиш, имо-ишора билан ёки лақаб қўйиш билан ҳам масхара бўлиши мумкин. Масхара ва истеҳзо қилиш динсиз, мунофиқ ва кофирларга хос сифатдир.

Аллоҳ таоло “Анбиё” сурасида: “Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам Пайғамбарлар масхара қилинган. Бас, уларни масхара қилганларга ўзлари масхара этиб юрган нарса тушди”, деган (41-оят).

Пайғамбарларни масхаралаган кофирларга азоб тушди. Улар бу дунёнинг ўзидаёқ азобга дучор бўлдилар. Сени масхара қилаётганлар ҳам, вақт ғаниматлигида эсларини йиғиб тавба қилмасалар, аввал бу дунёда, кейин у дунёда азобга учрайдилар. Чунки, уларни Аллоҳ таолонинг азобидан сақлайдиган ҳеч бир куч йўқ.

Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида: “Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиган ва масхара қиладиганларни Аллоҳ масхара қиладир ва уларга аламли азоб бўладир”, деган (79-оят).

Қуръони карим мўмин-мусулмонларни бировни масхара ва истеҳзо қилишдан қайтарган.

Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида: “Эй, иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир”, деган (11-оят).

Албатта, ўзгаларни масхара қилиш ёмон одат бўлиб, жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлади.

Бир одам иккинчисини масхара қилса, камситса, устидан кулса, албатта, масхара қилинган одамнинг аччиғи чиқади, у ҳам масхара қилувчига ўзига яраша жавоб беришга уринади. Орада низо, жанжал чиқади, ижтимоий алоқалар бузилади ва жамият заифлашади. Ислом эса, доимо мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам бўлиши учун қайғуради.

Ҳасандан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларни масхара қилувчиларнинг бири учун жаннатдан бир эшик очилур. Бас, унга, бу ёққа кел, деюлур. У ғам-ғуссаси ила келганда эшик ёпилур. Бу ҳол улардан бирига жаннатдан эшик очилиб бу ёққа кел дейилганда, ноумидликдан келмайдиган бўлгунча давом этади”, дедилар (Байҳақий ривоят қилган).

Масхаранинг зарарлари:

– Масхара Аллоҳ таолонинг амрига очиқ хилофдир.
– Масхара Аллоҳ таолонинг азобига сабаб бўлади.
– Масхара инсон ҳуқуқини очиқ-ойдин бузишдир.
– Масхара қалбни ўлдиради ва ғафлатга сабаб бўлади.
– Масхара кофир ва мунофиқларнинг сиймосидир.
– Масхара шариат ҳаром қилган ишдир.
– Масхара Аллоҳ таолонинг зикрини эсдан чиқаради.

Аллоҳ барчамизни бошқаларни масхара қилишдан паноҳ берсин!

Файзулло АБДУРАҲМОНОВ,
Фарғона шаҳар “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Инсон қалби ҳидоятдан кўра жаҳолатга мойил(ми)?

Кейинги мақола

“Ваҳший”ни кечиролмаган она

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
16
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
19
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.